Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 мартдаги 209-сон қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулки объектларига доир битимларни содир этишда оммавийлик ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 июнь,
454-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида
Низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом электрон шаклда ўтказиладиган аукционлар ва танловлар воситасида масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини, давлат кўчмас мулк объектларини сотиш ҳамда давлат мулкини нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда юзага келадиган муносабатларга:
а) давлат мулки объектларини:
суднинг қарори асосида сотишда;
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлашган давлат мулки объектларини сотишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) қарори асосида, агар унинг қарорида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;
(2-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сотишда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;
б) қуйидагиларни:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мол-мулкини ижарага беришда;
кўчар мулкни ижарага беришда;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ижарага беришда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижарачи — давлат мулкининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
балансда сақловчи — сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бириктирилган юридик шахс;
давлат мулки — давлат корхоналари ва бюджет ташкилотларига бириктирилган мол-мулк, шунингдек, оммавий мулкни тасарруф этувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан юридик шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно) берилган юридик шахсларнинг мол-мулки (шу жумладан, технопарклар ҳудудидаги давлат мулки);
инвестиция мажбуриятлари — пул билан баҳоланадиган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган давлат мулки объектини сотишда давлат мулки объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
танлов ҳужжатлари — давлат мулки объектининг техник тартиботи, тижорат, ташкилий ва бошқа хусусиятлари ҳақида ҳамда танловнинг шартлари ва тартиботи ҳақида бошланғич маълумотни ўз ичига олган, «E-auksion» электрон савдо платформасида сотувчи томонидан белгиланадиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифининг шаклларидан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартномани тузиш таклифи;
бошланғич нарх — давлат мулки объектини савдоларга қўйишда сотувчи томонидан қўйилган нарх;
давлат мулки объектлари — давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк, мулкий ҳуқуқлар ва давлат улушлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
оператор — «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни (танловларни) ташкил этиш ва ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
ғолиб — давлат мулки объекти учун энг юқори нархни таклиф этган ёки унинг танлов таклифи танловнинг шартларига энг юқори даражада мос бўлган савдолар иштирокчиси;
харидор — сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини (кейинги ўринларда — олди-сотди шартномаси) тузган савдолар ғолиби;
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ёки унинг ҳудудий бошқармаси;
ижтимоий мажбуриятлар — давлат мулки объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган, пул баҳосига эга бўлмаган ва қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — платформа) — электрон онлайн-аукционлар ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукционлар ва танловлар жараёнларига бевосита кириш ва иштирок этиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, давлат мулки объектларининг сони ва ўлчамлари, улар бўйича мажбуриятлар, иштирокчиларга қўйиладиган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда талаблар юзасидан сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
электрон онлайн-аукцион (кейинги ўринларда — аукцион) — харидорни (ижарачини) мусобақа асосида аниқлаш бўйича платформада ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади;
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган ахборот. Электрон ҳужжат битимни амалга оширишнинг исботи сифатида қўлланиши мумкин;
электрон танлов (кейинги ўринларда — танлов) — платформада иштирокчилар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш йўли билан харидорни аниқлаш бўйича савдоларнинг шакли.
4. Балансда сақловчи савдоларда сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектидан фойдаланиш имконини ва унинг харидорга (ижарачига) ўтиш пайтигача сақланишини таъминлайди ва у ҳақдаги маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
5. Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш учун материаллар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.
6. Оператор савдоларни ўтказиш қоидалари ва регламентини белгилайди ва унинг барча манфаатдор шахсларнинг танишиб чиқиши учун, шу жумладан, платформада танишиш учун доимий очиқлигини таъминлаши шарт.
7. Бошланғич нарх сотиб олиш қиймати бўйича — давлат мулки объекти (улуши) қийматини баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботида ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида белгиланган миқдорда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини мажбурий экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди:
давлат мулки объекти (улуши) баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 67-моддаси.
давлат мулки объекти (улуши) «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
2-боб. Савдоларни ташкил этиш учун материаллар тайёрлаш ва буюртма юбориш
8. Савдоларни ўтказиш учун сотувчи (ижарага берувчи):
оператор билан платформада савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши юзасидан шартнома тузади;
сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октабрдаги 279-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги ҳамда 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомлари.
операторга буюртма ва унга илова қилинадиган электрон ҳужжатларнинг намуналари юборилишини таъминлайди;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
9. Оператор сотувчи ёки ижарага берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ электрон хизматларни кўрсатади.
10. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик сотувчининг (ижарага берувчининг) ички тартиботларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
11. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани эълон қилишдан олдин сотувчи (ижарага берувчи) ҳар бир сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бўйича операторга юбориладиган буюртмага қуйидагиларни илова қилади:
а) сотиш (ижара) объекти юзасидан маълумот, ушбу Низомга 2 — 4-иловаларга мувофиқ;
б) сотиш (ижара) объектининг балансда сақловчиси ҳақидаги маълумот (почта ва электрон манзил, телефон, факс);
в) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақини ҳисоблаш (ижара ҳақининг таянч ставкаси);
г) мавжуд юклатилган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумот;
д) сотиш объекти (улуш) бўйича:
белгиланган тартибда сотувчи томонидан савдога чиқариш тўғрисидаги буйруқнинг сканер қилинган нусхаси;
сотиладиган давлат мулки объектини баҳолаш ҳисоботи — сотиб олиш қиймати эвазига сотишда;
давлат улушини сотишда:
хатлов комиссиясининг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган жамиятнинг мол-мулк хатлови ва молиявий мажбуриятлари далолатномалари;
жамият ижроия органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва жамият муҳри билан тасдиқланган охирги йил учун молиявий ҳисоботларнинг нусхалари;
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;
давлат кўчмас мулк объектини сотишда:
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;
хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатлов далолатномалари — харид қийматида сотилган тақдирда;
давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлганда);
ер участкасига (ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга — мавжуд бўлганда) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) фаолиятнинг ихтисослигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида кўрсатма;
ж) фаолиятнинг ихтисослиги сақланиши муддати (агар унинг сақланиши назарда тутилган бўлса);
з) сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир этадиган мавжуд юкланган мажбуриятлар ёки чеклашлар тўғрисида маълумот;
и) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича органнинг хулосаси (зарур бўлганда);
к) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича:
балансда сақловчи хатининг сканер қилинган нусхаси;
икки томонлама имзоланадиган электрон шартнома;
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона.
Сотувчининг (ижарага берувчининг) қарорига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ платформадаги ахборот базасига қўшимча маълумот киритилиши мумкин.
12. Сотиш (ижарага бериш) объектини платформада реализация қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
13. Сотиладиган давлат мулки объектини камида бир йил ижарага олувчи ижарачи аризага Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари асосий фондларни модернизациялаш ва капитал таъмирлаш амалга оширилганлиги ҳақидаги экспертизаси хулосаларини, бандлик ва меҳнат муносабатлари органининг сотиладиган давлат мулки объектини ижарага бериш даврида яратилган янги иш ўринлари ҳақидаги маълумотномасининг электрон (сканер қилинган) нусхаларини илова қилади.
14. Объектнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш оператор томонидан баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн иш кун ичида:
давлат мулкини ижарага бериш электрон шаклда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли орқали;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки объектларини аукцион ёки танловда сотишда электрон шаклда амалга оширилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Сотувчи (ижарага берувчи) аукцион ёки танлов объектини аукцион ёки танлов ғолибига зарар етказилмаган ҳолда топшириши шарт.
15. Савдолар якунлари улар бўйича бекор қилинган ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб ҳисобланган давлат мулки объектларининг савдоларга қўйилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:
давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг бошланғич нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса;
босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланганда, давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг охирги савдоларга қўйилиши санасига келиб унинг шакллантирилган нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки уларни савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ошмаса;
ижарага бериладиган давлат мулки объектининг ижара ҳақи таянч ставкасининг йиллик миқдори бўйича ижарага беришда — агар савдолар натижалари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат жорий йил учун охирги тасдиқланган энг кам ижара ставкасидан бошлаб бир йилдан ошмаса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки объектларини Давлат комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарорида белгиланган тартибда танлов савдолари орқали сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб тан олиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса амалга оширилади.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 139-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон)
16. Агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошган бўлса, давлат мулки объекти такрорий баҳоланиши ва белгиланган тартибда савдоларга қўйилиши зарур.
3-боб. Назорат қилиш ва савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг жавобгарлиги
17. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши бўйича назорат Агентлик арбитраж комиссияси томонидан амалга оширилади.
18. Оператор сотувчи билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши, савдоларнинг иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддаси.
19. Балансда сақловчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ:
сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат кўчмас мулк объектларининг янги мулкдорга топширилиш пайтигача сақланишини таъминлаш, уларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш;
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
20. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахслар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 462-моддаси.
6-боб. Якунловчи қоида
21. Давлат мулки объектларини сотишда ёки ижарага беришда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш учун материаллар тайёрлаш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари

Баҳолаш ташкилотининг объект қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилиги экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Бунда, давлат мулки объекти (улуши) баҳолаш халқаро нуфузга эга аудиторлик компанияларининг Ўзбекистонда белгиланган тартибда фаолият юритаётган шуъба корхоналари томонидан амалга оширилганда;

давлат мулки объекти (улуши) «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион савдоларига чиқарилганда уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди.

Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 3 иш кун ичида

Объектларни сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятлар минимал қиймати миқдори Давлат комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади.

Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади.

Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида

2-босқич

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари

Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш.

Хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, савдолар оператори

ОАВ да ва Агентлик веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни жойлаштириш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш.

Объектларни сотиш ҳолатида — электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин
Объектларни ижарага бериш ҳолатида — электрон савдолар, аукцион ўтказилишидан камида 15 кун олдин

Савдолар оператори

Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш.

Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Сотиладиган давлат улуши тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Жамият номи

2.

Жамият СТИР

3.

Жамият манзили

4.

Устав капитали (млн.сўм)

5.

Жамиятнинг устав фондидаги давлат улуши (%)

6.

Жамиятнинг устав фондидаги сотиладиган давлат улуши (%)

7.

Сотиладиган улушнинг нархи (минг сўм)

8.

Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га)

9.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)

9.1.

шу жумладан, қурилиши тугалланмаган

10.

Асосий фондларнинг баланс қиймати (млн сўм)

11.

Асосий фондларнинг эскириши (%)

12.

Айланма активлар (млн сўм)

13.

Дебиторлик қарздорлиги (млн сўм)

14.

Кредиторлик қарздорлиги (млн сўм)

15.

Соф фойда (зарар) (+/- млн сўм)

16.

Ишчиларнинг ўртача йиллик сони (киши)

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Сотиладиган кўчмас мулк объекти тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Номи

2.

Жойлашуви

3.

Балансда сақловчининг номи

4.

Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га)

5.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)

6.

Қурилган йили

7.

Асосий фаолият тури

8.

Коммуникациялар билан таъминланганлиги

8.1.

Сув

8.2.

Газ

8.3.

Электр энергияси

8.4.

Канализация тармоғи

9.

Сотиладиган объектнинг нархи (минг сўм)

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ижарага бериладиган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Номи

2.

Жойлашуви

3.

Балансда сақловчининг номи

4.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)

5.

Ижарага бериладиган объектнинг майдони (кв.м)

6.

Қурилган йили

7.

Асосий фаолият тури

8.

Коммуникациялар билан таъминланганлиги

8.1.

Сув

8.2.

Газ

8.3.

Электр энергияси

8.4.

Канализация тармоғи

9.

Ижара ҳақининг таянч ставкаси

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/454/1360-сон, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон; 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)