|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонини бажариш, шунингдек, норма ижодкорлиги фаолиятини илмий-услубий таъминлашнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, ҳуқуқий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (кейинги ўринларда Тадқиқот институти деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, Тадқиқот институти:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганишга қаратилган тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобрақамларга, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 25 кишидан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
4. Белгилансинки:
Тадқиқот институтига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Тадқиқот институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Тадқиқот институти ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда даражали унвонлар берилади, даражали унвонлар ва узоқ йиллик хизмати учун устамалар ва қўшимча тўловлар тўланади;
Тадқиқот институти ходимларига аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус ва даражали унвонлар сақлаб қолинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ташкилотларидаги илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлашга доир рағбатлантириш шартлари Институт ходимларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
5. Қуйидагилар Тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Тадқиқот институтининг жорий таъминотига ажратиладиган бюджет маблағлари;
бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
тадқиқотлар ўтказишдан ва шартнома асосида ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш)дан тушадиган маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Тадқиқот институти уставининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Тадқиқот институтининг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқланишини таъминласин;
Тадқиқот институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тадқиқот институтига:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида унинг таъминоти учун 2018 йилда зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин ва кейинчалик эса ҳар йили маблағ ажратишни назарда тутсин;
иккита енгил, шу жумладан битта бириктирилган хизмат автотранспорти воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
8. Тадқиқот институти:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистика ахбороти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хорижий матбуот шарҳлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий тарзда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 87-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 09/20/87/0177-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тадқиқот институтининг буюртманомасига кўра уни белгиланган тартибда зарур бўлган алоқа турлари ва воситалари билан таъминласин, шунингдек кенг қамровли Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиб берсин.
10. Тадқиқот институтига Тошкент шаҳар, Буюк ипак йўли кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган бино оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 апрелдаги 193-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июнь,
442-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 442-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директор |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директор ўринбосари* — Суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлими 5 |
Бош бухгалтер 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
АKT бўйича катта мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ижтимоий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлими 5 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Умумий бўлим 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни ўрганиш бўлими 5 |
Жамоатчилик билан алоқалар бўйича етакчи мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Халқаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат бошқаруви самарадорлигини ўрганиш бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 25 бирлик.
* Директор ўринбосари лавозими айнан ушбу устунга киритилиши шартли бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири буйруғи билан директор ўринбосари тегишли бўлим бошлиғи этиб тайинланиши мумкин. Бунда мазкур тузилмага тегишли ўзгартиришлар киритилиши талаб қилинмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2018 й., 09/18/442/1352-сон, 02.07.2019 й., 07/19/4380/3360-сон; 18.02.2020 й., 09/20/87/0177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)