Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасини 4,425 млн АҚШ доллари миқдоридаги айланма маблағлар билан таъминлаш ва лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган кредитларни 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ жадвалларга қатъий риоя қилган ҳолда қайтаришни таъминлаш мажбуриятини олганлиги;
«ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси устав капиталидаги ўзига тегишли 25 фоиз миқдоридаги акциялар пакетининг бир қисмини, «Eurasia-Trans» Limited компанияси томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилган, шу жумладан илгари жалб этилган кредитлар қайтарилган тақдирда унга 3-иловага* мувофиқ муддатларда бериш;
2016 йилда устав капитали таркибини 3-иловага* мувофиқ ўзгартириш тугаллангандан кейин «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонаси устав капитали улушларини қуйидаги миқдорларда тақсимлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
«Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасига 4-иловага* мувофиқ ҳажмларда қўрғошин парчалари етказиб берилишини таъминласин
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
6. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг «ЎзЭксайд» ёпиқ акциядорлик жамияти қўшма корхонасида аккумулятор батареялари ишлаб чиқариш лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган Тайёр маҳсулотларнинг янги турларини, уларга қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхатига киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)