«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, шунингдек, Тошкент вилоятининг алоҳида экологик, тарихий ва эстетик аҳамиятга молик табиий объектларини кейинчалик сақлаб қолиш, табиий ресурсларини муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан барқарор фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари ҳудудларининг бир қисмида буюртма қўриқхона негизида умумий майдони 42952,81 гектар бўлган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати (кейинги ўринларда давлат биосфера резервати деб аталади) иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Контур зоналари | Ҳудудлар номи | Берилаётган табиатни муҳофаза қилиш объектлари | Майдони, |
1. | Паркент тумани | «Паркент» ўрмон хўжалигининг 1-участкаси | 9 207,7 |
2. | «Чанги» массиви ҳудуди | 401,31 | |
3. | «Гулбоғ» массиви ҳудуди | 44,0 | |
4. | «Паркент» ўрмон хўжалигининг 2-участкаси | 7 785,3 | |
5. | Кон мелиорацияси синов пункти | 1 066,0 | |
6. | Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг Бошқизилсой участкаси* | 11 018,0 | |
7. | «Паркент» ўрмон хўжалигининг 3-участкаси | 641,0 | |
8. | «Паркент» ўрмон хўжалигининг 1-участкаси | 1 433,5 | |
9. | Бўстонлиқ тумани | «Бурчмулла» ўрмон хўжалиги | 256,0 |
10. | Оҳангарон тумани | «Шоввозсой» ўрмон хўжалиги | 11 100,0 |
Жами | 42 952,81 |