Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, ихтисослаштирилган, шошилинч ва тез тиббий ёрдамни, фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришга доир бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Эришилган ижобий натижаларга қарамай, аллергик касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ҳамда профилактика қилиш соҳасида жиддий муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан:
биринчидан, аллергологиянинг фундаментал ва амалий асослари амалий тиббиётдан ажралган ҳолда ривожланиши принципиал янги, молекуляр даражада аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини амалиётга кенг жорий этишга ҳамда қўллашга етарлича эътибор қаратиш имконини бермаяпти;
иккинчидан, тиббиёт муассасаларини даволаш-диагностика аллергенлари билан таъминлашдаги камчиликлар тиббиёт амалиётида антибиотиклар, антигистамин ва гормонал дори воситаларининг асоссиз равишда кенг қўлланилишига олиб келмоқда;
учинчидан, жойларда аллергик касалликларнинг бирламчи ва иккиламчи олдини олиш, ихтисослашган аллергологик ёрдамни таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмаяпти, оқибатда беморлар вилоят марказларида ва республиканинг пойтахтида даволанишга мажбур бўлмоқдалар;
тўртинчидан, мазкур соҳада кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими замон талабларига жавоб бермайди, бунинг оқибатида тиббиёт муассасаларини малакали врач-аллерголог ва иммунологлар билан тўлдириш қониқарсиз аҳволда қолмоқда;
бешинчидан, ахборот тўплаш, таҳлил қилиш ва алмашиш, ишончли статистик ҳисобот юритишнинг самарали механизми йўлга қўйилмаган, аллергологик ёрдам кўрсатиш соҳасида тиббиёт муассасаларининг ихтисослашган бўлимларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича ягона тизим мавжуд эмас;
олтинчидан, тиббиёт муассасаларининг, жумладан, Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказининг моддий-техник базаси, замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланганлик даражаси аллергик касалликларга самарали ташхис қўйиш ва уларни даволаш имконини бермайди.
Ихтисослаштирилган аллергологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, унинг сифатини яхшилаш ва ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашда илғор услубларни жорий этиш, шунингдек, соҳада фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
аллергология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш асосида аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга молекуляр ташхис қўйиш ва даволаш бўйича ягона марказлаштирилган тизимни яратиш ҳамда аллергик касалликларни эрта аниқловчи скрининг дастурларни барча жойларда босқичма-босқич жорий этиш;
соғлиқни сақлаш амалиётига илм-фаннинг ижобий натижаларини жорий этиш имконини берадиган биотиббиётнинг умумжаҳон ютуқлари билан боғлиқ ҳолда аллергология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, аллергик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун зарур бўлган дори-дармон воситалари, тиббиётда қўллаш учун мўлжалланган буюмлар ва тиббиёт техникаси, жумладан, ташхис қўйиш ва даволаш аллергенлари, реагентлари ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш даражасини ошириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.04.00 Соғлиқни сақлаш бўйича битимлар]
клиник аллергология ва иммунология соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошириш, бу соҳада етакчи хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш;
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, аллергология соҳасига грантлар ва инвестицияларни жалб қилиш, тажриба алмашиш мақсадида хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, аллергология соҳасини ривожлантиришга бағишланган конференциялар, симпозиумлар ва семинарлар ўтказиш.
2. Аллергик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда комплекс чора-тадбирлар деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аллергик касалликларни эрта аниқлаш учун 18 ёшга тўлмаган ва хавф остида бўлган болаларни 2019 йил 1 январдан 1 июлгача текшириш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини (кейинги ўринларда — бир марталик акция) эълон қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
Белгилансинки, бир марталик акция оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида, шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига борган ҳолда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг фаол иштирокида бепул асосда ўтказилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда «Соғлиқни сақлаш» тармоғи бўйича ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида:
ушбу қарорда белгиланган вазифалар ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказининг янгиланган ташкилий-штат тузилмасини ва таъсис ҳужжатларини тасдиқласин;
давлат тиббиёт муассасаларининг даволаш-ташхис қўйиш аллергенларига бўлган эҳтиёжини аниқласин ҳамда давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари учун ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида уларни харид қилишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги «Дори-Дармон» АK ва Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб энг юқори бўлган даволаш-ташхис аллергенлари давлат томонидан рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда аллергияга қарши дори воситаларини, профилактика рекомбинант аллергия вакциналарини, даволаш ва ташхис қўйиш аллергенларини устувор равишда эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда:
а) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказида лаборатория амалиёти халқаро стандартларига (GLP) жавоб берадиган замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган клиник-иммунология лабораториясини ташкил этиш бўйича таклиф киритсин;
б) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий тиббиёт таълим муассасаларидаги ўқув дастурлари ва юкламаларини танқидий ўрганиш асосида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида аллергология ва клиник иммунология кафедрасини ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
2018/2019 ўқув йилидан клиник ординатурага қабул қилиш квотасини кўпайтириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.05 Олий таълимдан кейинги таълим]
2019/2020 ўқув йилидан «аллергология ва клиник иммунология» мутахассислиги бўйича магистратура йўналишини очиш;
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида аллергологларнинг малакасини ошириш ўқув дастурларини такомиллаштириш;
аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва даволаш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини яратиш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда фармацевтика тармоғи учун кадрларни тайёрлашнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
в) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда аллергик реакциялар ва касалликларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш учун техник вазифаларни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин, уни босқичма-босқич жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
г) республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида тиббий хизмат кўрсатиш ҳажмини назарда тутувчи аллергология йўналишида тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини, мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда аллергология хонаси ва бўлимини жиҳозлаш стандартларини тасдиқласин;
д) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб қилиш, илмий-педагогик кадрларнинг хорижда малакасини ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш мақсадида аллергология ва иммунология соҳасидаги етакчи хорижий ташкилотлар ва муассасалар, жумладан, Аллергологлар ва клиник иммунологларнинг Европа академияси билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва изчил ривожлантириш бўйича ташкилий-амалий чораларни кўрсин.
Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган таълим жараёнларини ташкил этиш олий тиббиёт таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, мамлакатимиз тиббиёт муассасалари аллергология бўлинмалари ва етакчи хорижий клиникаларнинг илмий-амалий базасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш;
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда аллергик касалликлар ташхисини ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, келгусида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг «аллергик паспортини» ишлаб чиқиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда етакчи халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда аллергология ва иммунология соҳасида илмий-ташхис, таълим ва ишлаб чиқариш инновацияларини ривожлантириш мақсадида лаборатория ва илмий амалиётнинг халқаро стандартларига (GLP, GSP) жавоб берувчи Халқаро молекуляр аллергология ва иммунология марказини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли орасида аллергик касалликларни профилактика қилиш, барвақт ташхис қўйиш ва даволаш масалалари бўйича тизимли равишда ахборот-маърифий ишларни олиб борсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Mазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Р.С. Қосимов, Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 май,
ПҚ-3715-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги ПҚ-3715-сон қарорига ИЛОВА
Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштиришга доир
I. Аллергология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш
1.
Аллергология соҳасида аллергик касалликлар шаклланишининг тизимли механизмлари ва сабабларидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни ўрганишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг янги методларини ишлаб чиқиш учун таҳлилий ҳамда технологик асосларни тайёрлаш
Илмий-тадқиқот ҳисоботлари
Давлат мақсадли грантлари, халқаро молия институтлари ҳамда донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари
Аллергология соҳасида комплекс илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, эрта ташхис қўйиш методикаларини ишлаб чиқиш, аллергик касалликлар хавфи ва скрининги омилларини аниқлаш
Илмий-тадқиқот ҳисоботлари ва бошқа илмий-техник ҳужжатлар
Давлат мақсадли грантлари, халқаро молия институтлари ҳамда донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари
II. Ихтисослаштирилган аллергологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш ва аҳолининг аллергик касалликларга қарши дори воситаларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш
3.
Аллергология ва клиник иммунология бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини, шу жумладан шифокор-аллерголог кабинети фаолиятини ташкил этиш қоидалари ҳамда уни жиҳозлаш стандартларини; аллергология бўлимлари фаолиятини ташкил этиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
2018 йил 1 август
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов)
4.
Исботловчи тиббиётга асосланган замонавий усуллар ва технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражаларида тиббий хизматлар ҳажми ва тиббий ёрдам кўрсатиш турлари, аллергик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг стандартлари, клиник протоколларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
2018 йил 1 декабрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов)
5.
Аллергенлар – махсус иммунотерапиядан фойдаланган ҳолда аллергик касалликларга ихтисослаштирилган ташхис қўйиш ва даволашни кенг қўллаш, уни ҳар бир ҳудуднинг соғлиқни сақлаш тизими амалиётига жорий этиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
2018 йил 1 декабрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов)
6.
Аллергик касалликларга чалинган беморларнинг ҳужайра ва гуморал иммунитетини тадқиқ қилиш;
экстракцияланган аллергенни қўллаган ҳолда молекуляр аллергологияни ривожлантириш орқали ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий, юқори технологияли ихтисослаштирилган усулларини Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази амалиётига татбиқ этиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи
Ҳар йили ажратиладиган бюджет ажратмалари доирасида, халқаро молия институтлари ҳамда донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари
2019 йилдан бошлаб
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов)
7.
Аллергик реакциялар ва касалликларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган, шу жумладан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотлари томонидан аниқланган аллергик реакциялар ва касалликлар бўйича маълумотларни киритиш имкониятини назарда тутувчи ахборот тизимини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уни босқичма-босқич татбиқ этиш чораларини кўриш
Техник топшириқ
Автоматлаштирилган ахборот тизими
Соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий ахборот тизимларини жорий этиш дастурлари доирасида
2018 йил 15 июль
2018–2020 йиллар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ахмедходжаев)
8.
Талаб энг юқори бўлган аллергенларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Давлат рўйхатидан ўтказиш
2018 йил 1 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов), «Дори-дармон» АК (Азимов)
9.
Давлат тиббиёт муассасаларининг даволаш-диагностика аллергенларига бўлган эҳтиёжини аниқлаш ҳамда давлат тиббиёт муассасалари эҳтиёжлари учун ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш мақсадида уларни харид қилишни ташкиллаштириш чораларини кўриш
Ташкилий-амалий чора-тадбирлар
2018 йил 15 июль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов)
10.
Асосан эркин иқтисодий зоналар ҳудудида аллергияга қарши маҳаллий дори воситалари ва даволаш-диагностика аллергенлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритиш
Таҳлилий маълумотнома
2018 йил 15 август
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Бекенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов)
III. Аллергология ва иммунология соҳасида тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
11.
Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтида аллергология ва клиник иммунология кафедрасини очиш;
аллергологлар ва иммунологлар тайёрлаш бўйича магистратура йўналишини очиш;
ҳар бир тиббиёт институти ҳузурида клиник ординатура квотасини кўпайтириш; тиббиёт олий ўқув юртларининг аллергология ва иммунология бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб, ишлаб чиқиш орқали аллерголог-иммунолог мутахассисларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритиш
Комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирлар
Ҳар йили ажратиладиган бюджет ажратмалари доирасида
2018 йил 15 июль
2019/2020
ўқув йили 2018/2019
ўқув йили 2018 йил 1 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазири (Мажидов)
12.
Етакчи хорижий мутахассисларни, айниқса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ишлаётган минтақавий мутахассисларни жалб этган ҳолда клиник аллергология ва иммунология бўйича семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, вебинарлар ва телекўприклар ташкил этиш
Комплекс чора-тадбирлар
мунтазам
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов), ТИВ (Комилов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар
13.
Етакчи хорижий тиббиёт олий ўқув юртлари ва клиникаларида «аллергология ва иммунология» йўналиши бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкиллаштириш
Давлат мақсадли грантлари, халқаро молия институтлари ҳамда донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари, ҳомийлик маблағлари
2018 — 2020 йиллар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Шодмонов), ТИВ (Комилов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар
14.
Аллергология ва иммунология соҳасида етакчи хорижий ташкилотлар ва муассасалар билан, шу жумладан Европа Аллергологлари ва клиник иммунологлари академияси билан шериклик муносабатлари ўрнатиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш
15.
Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказида реконструкция ишларини олиб бориб, унинг койка фондини кенгайтириш
Давлат ривожланиш дастури доирасида
Ўзбекистон Республикаси Давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари
Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология марказини юқори технологияли тиббиёт ускуналари ва лаборатория билан жиҳозлаш
Давлат ривожланиш дастури доирасида
Ўзбекистон Республикаси Давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари ҳамда донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари
2019-2020 йиллар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафоев),
Молия вазирлиги
(Ҳайдаров),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(Абдураҳмонов)
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)