Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3002]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор 2018 йил 1 июндан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
12/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сонли қарорига
ИЛОВА
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда — банклар деб юритилади) томонидан мажбурий резервларни ҳисоблаш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда — Марказий банк деб юритилади) депозитга ўтказиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 12 декабрдаги 34/3-сон қарори (рўйхат рақами 3002-5, 23.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 10/25/3002-5/1207-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мажбурий резервлар — банклар томонидан Марказий банкда алоҳида очилган ҳисобвараққа мажбурий тартибда депозитга ўтказилган пул маблағлари;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
резерв шакллантириладиган мажбуриятлар — банкларнинг мазкур Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган миллий валюта ва чет эл валюталаридаги мажбуриятлари;
мажбурий резервлар нормативи — Марказий банк томонидан банкнинг резерв шакллантириладиган мажбуриятларига нисбатан ўрнатиладиган фоиз миқдори;
мажбурий резервларнинг норматив миқдори — банклар томонидан Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар ҳажми. Мажбурий резервларнинг норматив миқдори резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига мажбурий резервлар нормативини кўпайтириш орқали ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўртачалаш коэффициенти — мажбурий резервлар норматив миқдорининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида сақланадиган ўртачалаштирилган миқдорини аниқлашда фойдаланиладиган қиймати 0 дан 1 гача бўлган коэффициент;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори — банклар томонидан мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини қўллаш орқали ҳисобланган ҳамда банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақларида сақлаш даври мобайнида сақланиши лозим бўлган ўртача ҳисобдаги пул маблағларининг энг кам миқдори;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари — мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар ҳамда мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори чегирилгандаги қолдиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мажбурий резервларнинг ҳисоб-китоб даври — мажбурий резервларни сақлаш давридан олдинги ҳисобот ойи;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мажбурий резервларни сақлаш даври — биринчи куни пайшанбадан бошланиб, охирги куни чоршанбада тугайдиган йигирма саккиз ёки ўттиз беш календарь кунидан иборат бўлган мажбурий резервларни сақлаш даври;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сақлаш даври календари — мажбурий резервларнинг сақлаш даврини белгиловчи йиллик календарь.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мажбурий резервлар нормативи, мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар меъёри, мажбурий резервлар шакллантириладиган ва сақланадиган валюта тури, ўртачалаш коэффициенти ҳамда сақлаш даври календари Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўрнатилади ва резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг тури, валютаси ва муддатига боғлиқ бўлади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 15 ноябрдаги 34/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 15 ноябрдаги 34/4-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3002-4, 23.12.2024 й.) асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 26 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон)
4. Мажбурий резервлар бўйича банкларга фоизлар тўлаш ҳақидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан Марказий банкнинг Кредит қўмитаси таклифига асосан республика иқтисодиётидаги вазият, банк тизимидаги ликвидлик ҳолати ва монетар сиёсатнинг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
5. Банкларнинг бошқа давлатлар ҳудудида рўйхатга олинган бўлинмаларининг мажбурий резервларини ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш ушбу давлатлар қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мажбурий резервлар банклар томонидан миллий ва хорижий валютада жалб қилинган мажбуриятлар бўйича Марказий банкдаги резидент банкларнинг мажбурий резерв ҳисобварағига пул ўтказиш ёки Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағида ўртачалаштирилган миқдорини ушлаб туриш орқали шакллантирилади ва сақланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 12 декабрдаги 34/3-сон қарори (рўйхат рақами 3002-5, 23.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 10/25/3002-5/1207-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/5-сонли қарорига (рўйхат рақами 3002-1 30.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон)
2-боб. Мажбурий резервларни ҳисоблаш ва депозитга ўтказиш
9. Ҳар бир ҳисоб-китоб даврининг тугаши билан банклар томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мазкур Низомнинг 3-иловасидаги услубий кўрсатмалар асосида Марказий банкка депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори ҳисобланади.
Марказий банкда депозитга ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резервлар миқдори мажбурий резервлар нормативини резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача миқдорига кўпайтириш орқали ҳисобланади.
10. Резерв шакллантириладиган миллий валюта ёки чет эл валютасидаги мажбуриятларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
Мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағларнинг ўртача миқдори ҳисоб-китоб даврининг ҳар бир куни учун чегириладиган ҳисобварақларининг тегишли валютадаги қолдиқларини жамлаш ва ушбу суммани ҳисоб-китоб давридаги календарь кунлари сонига бўлиш орқали ҳисобланади.
Байрам ва дам олиш кунлари учун ушбу кунлардан олдинги охирги иш кунининг резерв шакллантириладиган мажбуриятлар ҳисобварақларининг баланс қолдиқлари олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мажбурий резервлар ҳисоб-китобини Марказий банкка тақдим қилиш ва қўшимча равишда мажбурий резервлар ҳисобварағига депозитга ўтказиш лозим бўлган суммаларни ўтказиш банклар томонидан сақлаш даври бошланиш кунидан олдинги уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 18 майдаги 11/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-2 10.06.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон)
12. Мажбурий резервларга ортиқча маблағлар ўтказилганда, мажбурий резервлар ҳисоб-китоби тақдим этилган кундан кейинги икки иш куни мобайнида, ортиқча маблағлар Марказий банк томонидан банкка қайтарилади.
13. Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби банклар томонидан Марказий банкка электрон почта орқали белгиланган тартибда электрон рақамли имзо билан имзоланган ҳолда йўлланиши шарт.
14. Мажбурий резервлар ҳисоб-китоби ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлигини текшириш маълумотлар тўлиқлигини, арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини ҳамда ҳужжатларда қайд қилинган маълумотларнинг банкларнинг ҳисоб-китоб давридаги бухгалтерлик балансига мос келишини аниқлаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатларда яхлитлаш ва алмашув курси ўзгариши натижасида юзага келадиган фарқ бўлишига йўл қўйилади.
15. Кейинги сақлаш даври бошлангунига қадар банкларга Марказий банкка тақдим этилган ҳисоб-китоблар ва ҳужжатларга тузатишлар киритиш имконияти берилади. Тузатиш киритилган ҳисоб-китоблар билан бирга тегишли банк бошқарув раиси томонидан имзоланган тушунтириш хати тақдим этилади.
16. Марказий банкка ўтказилган мажбурий резерв маблағлари банкларда 10309 — «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий резерв ҳисобварағи»да ва Марказий банкда 21312 — «Резидент банкларнинг мажбурий резерв ҳисобварағи»да юритилади.
Банкларнинг 10309 — «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий резерв ҳисобварағи»даги қолдиқ Марказий банкдаги 21312 — «Резидент банкларнинг мажбурий резерв ҳисобварағи»даги маблағлар қолдиғига тенг бўлиши лозим.
3-боб. Ўртачалаш коэффициенти қўлланилганда мажбурий резервларни ҳисоб-китоб қилиш ва депозитга ўтказиш
17. Марказий банк томонидан ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқи қуйидаги талабларга жавоб берадиган банкларга берилади:
мажбурий резервларни ҳисоб-китоб қилиш ва Марказий банкдаги депозитга ўтказиш тартибига риоя қилган;
ўтган даврда мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақларида сақлаш бўйича мажбуриятини бажарган.
Мазкур талабларга жавоб бермаган банкларга мажбурий резервлар миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқи берилмайди.
18. Марказий банк томонидан банкларга мажбурий резервлар миқдорига нисбатан ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқини бериш масаласи уларнинг мурожаатлари асосида уч иш кунида кўриб чиқилади ва банкка хабар берилади.
Ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқи берилган ҳолларда мазкур ҳуқуқ кейинги сақлаш давридан бошлаб кучга киради.
19. Банклар томонидан мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган талаблар бажарилмаган тақдирда Марказий банк томонидан берилган ҳуқуқ бекор қилинади. Мазкур ҳуқуқнинг қайта берилиши масаласи икки ойдан сўнг Марказий банк томонидан банкнинг тегишли мурожаатномаси асосида кўриб чиқилади.
20. Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари миқдори мажбурий резервларнинг норматив миқдоридан чегириладиган маблағлар ҳамда мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини айирган ҳолда аниқланади.
21. Мажбурий резервларни сақлаш даврида ўртачалаш коэффициентини қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиш учун банклар мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини ҳисоблайди ва Марказий банкка тақдим этади.
Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини ҳисоблаш даври мажбурий резервларни ҳисоб-китоб даврига тенг бўлади.
22. Мажбурий резервларни сақлаш даврида банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварақларидаги маблағларнинг ўртача қолдиғи мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдоридан кам бўлмаслиги талаб этилади.
4-боб. Мажбурий резервларни қайта расмийлаштириш ва мажбурий резерв талабларини бажариш мажбуриятини тўхтатиш
23. Банкларнинг қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилган ҳолатларда мажбурий резервлар қайта расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Банкни молиявий соғломлаштириш ва тўловга қобилиятсизлик ҳолатларида, унга вақтинчалик ташқи бошқарув тайинланганда, шунингдек алоҳида банк операцияларини амалга ошириш ёки вакиллик ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиш бўйича чекловлар ўрнатилганда мажбурий резервларни тартибга солиш амалиёти тўхтатилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 27 майдаги 14/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3442, 09.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон)
25. Марказий банк томонидан банкнинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинганда банкнинг мажбурий резервлар бўйича талабларни бажариш мажбурияти тўхтатилади.
5-боб. Банклар томонидан резерв талабларининг бажарилиши устидан назорат
26. Банклар томонидан мажбурий резерв талаблари бажарилиши устидан назоратни Марказий банк амалга оширади.
27. Мажбурий резервлар бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида тақдим этилмаслиги ёки уларнинг нотўғрилиги, сақлаш даврида камомадни қоплаш учун талаб этиладиган маблағларнинг ўтказилмаслиги ва ўртачалаштирилган мажбурий резервлар бўйича мажбуриятнинг бажарилмаслиги мажбурий резерв талабларини бузилиши ҳисобланади.
28. Банклар томонидан мажбурий резерв талаблари ва мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдорини тўғри шакллантирилганлиги банкларнинг баланс ҳисоботи асосида Марказий банк томонидан текшириб борилади.
6-боб. Якуний қоидалар
29. Банк томонидан мазкур Низомда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда Марказий банк томонидан қатъий тартибда мажбурий резервлар бўйича етишмаётган маблағлар ва мазкур маблағлар ҳажмига нисбатан қайта молиялаш ставкасининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда жарима ундирилади.
30. Марказий банк томонидан банкнинг банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган тақдирда Марказий банк уч кунлик муддатда банкнинг тугатиш комиссияси сўровномасига асосан банк мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкда депозитга ўтказилган мажбурий резерв маблағларини банкнинг тугатиш комиссияси ҳисобварағига қайтаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида резерв шакллантириладиган мажбуриятлари
РЎЙХАТИ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 12 декабрдаги 34/3-сон қарори (рўйхат рақами 3002-5, 23.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 10/25/3002-5/1207-сон)

Т/р

Баланс ҳисобварағи рақами

Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар номлари

1.

20200

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

2.

20400

Жамғарма депозитлар

3.

20600

Муддатли депозитлар

4.

21000

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар

5.

21400

Банкнинг тўланмаган аксептлари

6.

21600

Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

7.

22000

Олинган узоқ муддатли кредитлар

8.

22600

Мижозларнинг бошқа депозитлари

9.

23100

Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари

10.

23400

Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари

11.

23500

Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум

12.

23600

Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

13.

23700

Субординар қарз

14.

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

15.

29840

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар

16.

29842

Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари

17.

29846

Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар

18.

29849

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар

19.

29896

Бошқа мажбуриятлар

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 15 ноябрдаги 34/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
__________ банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига депозитга ўтказиши лозим бўлган мажбурий резервлари миқдори
ҲИСОБ-КИТОБИ

(минг сўмда)

Т/р

Резерв шакллантириладиган мажбуриятлар

Баланс ҳисобварақлари

Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ўртача миқдори

Мажбурий резерв нормативлари,

фоизларда

Мажбурий резервларнинг норматив миқдори

Резидент

Норезидент

Миллий валюта

Чет эл валютаси

Миллий валюта

Миллий валюта

Чет эл валютаси

Миллий валюта

Чет эл валютаси

А

Б

Д

Э

Ф

Г

Ҳ

И

Ж

1.

Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

20200

2.

Жамғарма депозитлар

20400

3.

Муддатли депозитлар

20600

4.

Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар

21000

5.

Банкнинг тўланмаган аксептлари

21400

6.

Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар

21600

7.

Олинган узоқ муддатли кредитлар

22000

8.

Мижозларнинг бошқа депозитлари

22600

9.

Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари

23100

10.

Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари

23400

11.

Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум

23500

12.

Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар

23600

13.

Субординар қарз

23700

14.

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

29801

15.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар

29840

16.

Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари

29842

17.

Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар

29846

18.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар

29849

19.

Бошқа мажбуриятлар

29896

20.

Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг жами

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

21.

Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари

10100

Х

Х

Х

Х

Х

Х

22.

Резерв шакллантириладиган мажбуриятлардан чегириладиган маблағлар айрилгандаги қолдиқ

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

23.

Ўртачалаш коэффициенти

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

24.

Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

25.

Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

26.

Ҳисоб-китоб даврида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар

10309

Х

Х

Х

Х

Х

Х

27.

Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Банк раҳбари:

Бош бухгалтер:

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 15 ноябрдаги 34/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 март)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Мажбурий резервлар миқдори ҳисоб-китоби жадвалини тўлдириш бўйича услубий кўрсатмалар
Ҳисоб-китоб электрон шаклда берилиши лозим.
Жадвал катаклари бўш қолдирилмаслиги керак. Агар ахборот бўлмаса нол кўрсатилсин.
Ҳисоб-китобда умумий сумма бутунлигича минг сўмда кўрсатилиши лозим. 500 сўм ва ундан кам бўлган сумма ҳисобга олинмайди (чиқариб ташланади), 500 сўмдан ортиқ бўлган сумма минггача яхлитланади.
Ҳисоб-китоб тузишда ҳам мусбат, ҳам манфий суммалар учраши мумкин.
Ҳисоб-китобни тузишда ҳар кунлик баланс ҳисоботи асосида ҳисобланадиган ҳисоб-китоб давридаги баланс маълумотларининг ўртача қолдиғи акс эттирилиши лозим.
(Д) Устун — Резидентларга тегишли миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда резидентларга тегишли миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(Э) Устун — Резидентларга тегишли хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда резидентларга тегишли хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(Ф) Устун — Норезидентларга тегишли миллий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда норезидентларга тегишли миллий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(Г) Устун — Норезидентларга тегишли хорижий валютадаги резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи. Бу устунда норезидентларга тегишли хорижий валютадаги кўрсатиб ўтилган мажбуриятларнинг ҳисоб-китоб давридаги ўртача қолдиғи кўрсатилиши лозим.
(Ҳ) Устун — Миллий валютадаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда миллий валютадаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.
(И) Устун — Чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун мажбурий резерв нормативи. Бу устунда чет эл валютасидаги мажбуриятлар учун Марказий банк томонидан белгиланган мажбурий резерв нормативлари фоизларда кўрсатилиши лозим.
(Ж) Устун — Мажбурий резервларнинг норматив миқдори. Қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(Ж) Устун = (Д) Устун х (Ҳ) Устун + (Э) Устун х (И) Устун + (Ф) Устун х (Ҳ) Устун + (Г) Устун х (И) Устун
1-сатр. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар. Бу сатрда 20200 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
2-сатр. Жамғарма депозитлар. Бу сатрда 20400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
3-сатр. Муддатли депозитлар. Бу сатрда 20600 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади.
4-сатр. Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрда 21002 ва 21006 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 21000 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади. Шунингдек, бу сатрда норматив миқдорни ҳисоблашда фақат норезидентларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи инобатга олинади.
5-сатр. Банкнинг тўланмаган аксептлари. Бу сатрда 21400 баланс ҳисобварағи қолдиғи кўрсатилади.
6-сатр. Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар. Бу сатрда Марказий банк ҳамда резидент банкларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи олиб ташланган ҳолда 21600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
7-сатр. Олинган узоқ муддатли кредитлар. Бу сатрда Марказий банк ҳамда резидент банкларга тегишли ҳисобварақлар қолдиғи олиб ташланган ҳолда 22000 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
8-сатр. Мижозларнинг бошқа депозитлари. Бу сатрда 22602, 22606, 22614 ва 22628 ҳисобварақлари қолдиқлари олиб ташланган ҳолда 22600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
9-сатр. Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари. Бу сатрда 23100 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
10-сатр. Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари. Бу сатрда 23416 ҳисобварағидаги қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23400 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
11-сатр. Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум. Бу сатрда 23500 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
12-сатр. Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар. Бу сатрда 23600 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
13-сатр. Субординар қарз. Бу сатрда капитал таркибига қўшиладиган субординар қарз қолдиғи олиб ташланган ҳолда 23700 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
14-сатр. Мижозлар билан ҳисоб-китоблар. Бу сатрда 29801 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
15-сатр. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар. Бу сатрда 29840 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
16-сатр. Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари. Бу сатрда 29842 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
17-сатр. Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар. Бу сатрда 29846 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
18-сатр. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар. Бу сатрда 29849 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
19-сатр. Бошқа мажбуриятлар. Бу сатрда 29896 баланс ҳисобварағининг қолдиғи кўрсатилади.
20-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг жами. Бу сатрнинг (Ж) устунида 1 — 19 сатрларнинг (Ж) устунидаги маблағларнинг жами йиғиндиси кўрсатилади.
21-сатр. Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари. Бу сатрнинг (Ж) устунида 10100 баланс ҳисобварағининг Марказий банк бошқаруви томонидан чегирилиши белгиланган миқдори кўрсатилади.
22-сатр. Резерв шакллантириладиган мажбуриятлардан чегириладиган маблағлар айрилгандаги қолдиқ. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
22-Сатр (Ж) устуни = 20-Сатр (Ж) устуни минус 21-Сатр (Ж) устуни
23-Сатр. Ўртачалаш коэффициенти. Бу сатрнинг (Б) устунида ўртачалаш коэффициенти кўрсатилади.
24-Сатр. Мажбурий резервларнинг ўртачалаштирилган миқдори. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
24-Сатр (Ж) устуни = 22-Сатр (Ж) устуни х 23-Сатр (Б) устуни
25-Сатр. Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв маблағлари. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
25-Сатр (Ж) устуни = 22-Сатр (Ж) устуни минус 24-Сатр (Ж) устуни
26-Сатр. Ҳисоб-китоб даврида мажбурий резервларда сақланаётган маблағлар. Бу сатрда 10309 баланс ҳисобварағининг ҳисоб-китоб даврининг охирги санасидаги қолдиғи кўрсатилади.
27-Сатр. Мажбурий резерв ҳисобварағига қўшимча равишда депозитга ўтказиш ёки Марказий банк томонидан қайтарилиши лозим бўлган маблағлар. Бу сатрнинг (Ж) устуни қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
27-Сатр (Ж) устуни = 25-Сатр (Ж) устуни минус 26-Сатр (Ж) устуни.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 15 ноябрдаги 34/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3002-4, 23.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 26 март)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/3002/1102-сон; 30.08.2018 й., 10/18/3002-1/1815-сон; 10.06.2019 й., 10/19/3002-2/3162-сон; 24.08.2020 й., 10/20/3002-3/1203-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 10/23/3442/0359-сон; 21.06.2024 й., 10/24/3518/0431-сон; 25.12.2024 й., 10/24/3002-4/1097-сон; 25.12.2025 й., 10/25/3002-5/1207-сон)