2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2997]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 19 июндаги 382-сонли «Хизмат қуроли ва унинг ўқ дориларини сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3896, 10.07.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмондон Б. ТАШМАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 март,
83-сон
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 31 мартдаги 83-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) базасида вазирлик ва идоралар қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмаларининг (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқитиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
қурол — тузилишига кўра жонли нишонни ёки бошқа нишонни уриш, сигналлар бериш учун мўлжалланган қурилмалар ва ашёлар. Тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш мақсадидаги буюмлар сифатида сертификатланган буюмлар, шунингдек тузилиши жиҳатидан қуролга ўхшаш бўлган спорт аслаҳалари қурол жумласига кирмайди;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
хизмат қуроли — фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни ва табиий ресурсларни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари томонидан, шунингдек давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган қурол;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
махсус воситалар — ташкилотлар ходимлари томонидан олиб юриш ҳамда фойдаланишга мўлжалланган махсус резина таёқлари ва қўл кишанлари;
махсус курслар — ташкилотларнинг қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини Марказ базасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ташкил этиладиган назарий ва амалий ўқув машғулотлари мажмуаси;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
ташкилот — ўз фаолияти хусусиятига кўра қурол ва махсус воситаларга эга бўлган ва улардан фойдаланадиган юридик шахс;
сертификат — ходимнинг махсус курслардан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ходимлар — ташкилотларнинг лавозим мажбуриятлари бўйича зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда қурол ва (ёки) махсус воситаларни олиб юрадиган ҳамда улардан фойдаланадиган ходимлари.
2. Махсус курслар (тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш):
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус почтани қўриқлаш, табиат ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш, шунингдек қурол ва махсус воситалар муомаласига доир қонунчилик ҳужжатларининг асосий талаблари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
қўриқланадиган объектларни (кузатилаётган мол-мулкларни) қўриқлаш, уларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қўриқланадиган объектларда рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш, хизмат йўналишларида (постларда) ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича хизмат вазифалари, уларни бажариш шакллари ва усуллари;
қўриқлашнинг (мол-мулкларни кузатишнинг) илғор муҳандислик-техник воситалари ва усуллари, замонавий радио ҳамда симли алоқа воситаларининг турлари ва техник тавсифлари, улардан фойдаланиш ва радиоалоқани ташкиллаштириш қоидалари;
уюшган гуруҳ, жиноий уюшма, террорчилик-қўпорувчилик гуруҳлари ва уларнинг аъзолари томонидан қўлланилаётган тактик усуллар ва уларнинг хусусиятлари, улар фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган портловчи қурилмалар, қурол-яроғлар, техник ва бошқа воситалар;
шахсларни, уларнинг буюмларини ва транспорт воситаларини кўздан кечиришнинг илғор муҳандислик ва махсус техник воситалари, уларнинг турлари, техник тавсифлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби;
тан жароҳатларининг асосий турлари бўйича бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари;
фойдаланиладиган қурол ва махсус воситаларнинг асосий турлари ҳамда тактик ва техник тавсифлари, уларни сақлаш, олиб юриш ва фойдаланиш тартиби, қурол билан муомала қилишда хавфсизлик қоидалари, қурол ва махсус воситаларни қўллаш ҳамда жисмоний куч ишлатиш усуллари;
табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда ҳодисалар ва вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда қатнашиш;
қўриқланаётган объектларни (кузатилаётган мол-мулкни) террорчилик-қўпорувчилик ҳаракатлар содир этилишидан ҳамда жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш чоралари бўйича назарий билимларни олиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадларида ташкил этилади.
3. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини тайёрлаш курслари ходимларнинг ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўзлаштирган бошланғич билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини янада такомиллаштириш, мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
4. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини қайта тайёрлаш курслари ходимларнинг тайёрлаш курсларида олинган билимлари, кўникмалари ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, кенгайтириш ва янгилаш, шунингдек уларнинг хизмат фаолияти йўналишлари бўйича зарур, етарли ҳажмдаги янги билим ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
41. Ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган ходимларини малакасини ошириш курслари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида олинган билим, кўникма ва тажрибаларини тизимли чуқурлаштириш, янги касбий билим ва маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда тажриба ошириш учун ходимларнинг мутахассисликка оид касбий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
5. Ходимларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш беш йилда камида бир марта амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
6. Махсус курсларда ўқув машғулотлар Марказ бошлиғи томонидан тасдиқланган дастурлар асосида ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
7. Махсус курсларни ташкил этиш ва ўқитиш натижаларини таҳлил қилиб бориш, уларни моддий-техника ва услубий жиҳатдан таъминлаш Марказ томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
8. Махсус курслар ишлаб чиқаришдан (ишдан) ажралган ҳолда, одатда, қатнаб ўқиш шаклида Марказ ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ пуллик асосда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
9. Ходимларнинг махсус курслардан ўтганлиги иккинчи таълим олиш ҳисобланмайди.
10. Марказда ўқиш даврида ходимларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланиб қолади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
11. Ташкилотлар қурол ва махсус воситалар бириктирилган ўз ходимларини мазкур Низомда белгиланган тартибда махсус курслардан ўтишини таъминлаши лозим.
Махсус курсларга юборилган ходимлар ўқув машғулотларида иштирок этишга, Марказнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
2-боб. Ходимларини махсус курсларга юбориш
12. Қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш рухсат берилган лавозимларга янгидан қабул қилинган ходимлар ташкилотлар томонидан тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилади.
Ходимнинг тайёргарлик даражасини ташкилот томонидан текшириш натижалари қониқарсиз деб топилганда, ушбу ходим такроран тайёрлаш курсларига ўқитиш учун юборилади.
121. Марказларда ташкилотларнинг хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув жараёни қуйидаги ҳудудларга тақсимланган ҳолда ташкил этилади:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент минтақавий ўқув маркази — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона минтақавий ўқув маркази — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Жиззах минтақавий ўқув маркази — Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази — Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
13. Ташкилотлар томонидан ходимлар қуйидаги ҳолларда қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш учун юборилиши лозим:
ходимга берилган сертификатнинг амал қилиш муддати тугаётганда;
ходимнинг лавозим мажбуриятлари ўзгарганда (оддий ходимлар таркибидаги лавозимдан кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ёхуд кичик ва ўрта бошлиқлар таркибидаги лавозимдан катта бошлиқлар таркибидаги лавозимга ўтказилганда).
131. Ташкилотлар томонидан ходимлар уларнинг касбий ва жанговар билимларини, малака ва кўникмаларини чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш мақсадида малака ошириш курсларига ўқитиш учун юборилади.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
14. Махсус курсларга тиббий текширувдан муваффақиятли ўтган қурол ва махсус воситалар бириктирилган ходимлар ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ юборилади. Тайёрлаш курсларига юборилаётган ходимлар ташкилотларда ташкил этилган идоравий жанговар хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, маънавий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларидан ҳам муваффақиятли ўтган бўлиши лозим.
15. Махсус курсларга юборилаётган ходимларга ташкилот раҳбарининг имзоси ва ташкилот муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган маълумотнома берилади.
Ушбу маълумотномада ходимнинг ташкилотда ташкил этилган идоравий курслардан (тайёрлов курсларига юборилган ходимлар учун) ва тиббий текширувдан ўтган саналари ҳамда уларнинг натижалари кўрсатилиши шарт.
16. Кейинги йилда махсус курсларда ўқитилиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхати (бундан буён матнда рўйхат деб юритилади) ташкилотлар томонидан ҳар йили 20 ноябргача мазкур Низомнинг тегишлича 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклда юқори турувчи ташкилотга юборилади. Юқори турувчи ташкилоти бўлмаган тақдирда, рўйхат ташкилот томонидан ҳар йили 1 декабргача Марказга юборилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Рўйхатларни шакллантиришда кейинги йил давомида сертификатининг амал қилиш муддати тугайдиган ходимлар ҳисобга олинади.
17. Юқори турувчи ташкилотлар ўз тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган рўйхатларни умумлаштиргандан сўнг, тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш курсларини алоҳида кўрсатган ҳолда уларни ҳар йили 1 декабргача Марказга юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
18. Марказ бошлиғи ҳар йили 20 декабргача ташкилотлар тақдим этган рўйхатларга асосан ходимларни кейинги йил учун махсус курсларда ўқитиш жадвали ва машғулотлар жадвалини, ўқув режаларини тасдиқлаш ҳақида буйруқ чиқаради.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Йил давомида ходимларни ўқитиш заруратига ҳамда Марказнинг ўқитиш имкониятларига қараб, ташкилотлардан қўшимча равишда тақдим этилган рўйхатлар асосида белгиланган тартибда махсус курсларга қўшимча ходимлар қабул қилиниши мумкин.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Ўқув режалар ва машғулотлар жадваллари ҳафталарга тақсимланган ҳолда ишлаб чиқилади.
19. Ўқув гуруҳлари, қоидага кўра, йигирма беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади. Ўқув гуруҳларига киритилган ходимлар сони барча ҳолларда ўн беш нафардан кам ва ўттиз нафардан кўп бўлмаслиги лозим.
20. Буйруқда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
махсус курс тури (тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш);
ходимни юбораётган ташкилотнинг номи;
махсус курсларда ўқиган ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
гуруҳ рақами;
ўқув машғулотларнинг бошланиш ва тугалланиш санаси;
курс бошлиқлари.
21. Рўйхатдаги маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлганда, ташкилотлар тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни махсус курсларда ўқув машғулотлари бошлангунга қадар юқори турувчи ташкилотга, юқори турувчи ташкилот бўлмаган тақдирда, Марказга юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
22. Ўқув машғулотлари бошланишидан камида ўттиз кун олдин Марказ томонидан ўқитиш учун рўйхатларни тақдим этилган ташкилотларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда билдиришнома юборилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
23. Ходимлар билдиришномада кўрсатилган муддатда шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжати), ташкилот томонидан берилган маълумотнома билан бирга Марказга етиб келишлари лозим.
Ташкилот раҳбарлари билдиришномада кўрсатилган ходимларнинг белгиланган муддатда Марказга етиб келиши учун масъулдир.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
3-боб. Махсус курслар ишини ташкил этиш
24. Тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги икки ярим ҳафта (90 соат), қайта тайёрлаш курсларининг умумий давомийлиги, икки ҳафта (72 соат) ҳамда малака ошириш курсларининг умумий давомийлиги тўрт ҳафта (144 соат) этиб белгиланади. Бунда, махсус курсларда ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми бир ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми эса, 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани ташкил этади (танаффуссиз, икки академик соат). Ўқув машғулотлари орасида танаффус эълон қилинади.
25. Ўқув машғулотлари Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилади. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун, зарур ҳолларда, бошқа вазирлик ва идораларнинг юқори малакали ходимлари ва тажрибали мутахассислари келишув асосида жалб этилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
26. Ўқув машғулотлари маъруза, амалий машғулот, мунозара, тажриба алмашиш, тренинг шаклларида, интерфаол ўқитиш услубларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Алоҳида ўқув машғулотлар моделлаштириш ва симуляция ҳамда ахборот-ресурслар марказларида ўтказилиши мумкин.
Ўқув машғулотлари давомида ходимларга назорат топшириқлари (тест, ёзма иш ва ҳоказо) берилади.
27. Қурол ва махсус воситалар билан муомала қилиш бўйича машғулотлар Марказнинг қурол, ўқ-дорилар ва махсус воситалари билан амалга оширилади. Қуролдан ўқ отишни ўргатиш машғулотлари (ўқув ўқ отиш машқлари) Марказнинг панорамали ўқ отиш тренажери ва ўқ отиш тирида ўтказилади.
Ўқ отиш тиридаги ўқув ўқ отиш машқлари Марказ бошлиғи томонидан ушбу машқлар учун масъул ходимлар (ўқ отиш машғулоти раҳбари, навбатчи шифокор, қуршов гуруҳи) тайинлангандан сўнг ўтказилади. Ўқотиш тиридаги ўқув-отиш машқларини амалий бажаришга фақат ўқув-отиш машқларининг шартлари ва хавфсизлик қоидаларига оид билим ва кўникмалар бўйича ўтказилган назорат синовларидан муваффақиятли ўтган ходимларга рухсат берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
28. Махсус курсларда ўқитиш давомида ходимларнинг олган билимлари ва кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган факультатив ва мустақил тайёргарлик дарслари ҳамда спорт тадбирлари ўтказилади.
29. Курс бошлиқлари ва ўқитувчилар томонидан амалий машғулотлар ўтказилишидан олдин ходимларга хавфсизлик қоидалари бўйича йўл-йўриқлар берилади, шунингдек ёнғин ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг (авария, тан жароҳати олиш ва ҳоказо) олдини олишга қаратилган зарур чора-тадбирлар кўрилади.
30. Ўқув машғулотлари жараёнида ходимларнинг дарсларга қатнашиш давомати, уларни ўтказиш санаси, мавзуси, дарс соатлари миқдорлари, назорат топшириқлари натижалари ҳисоби юритилади.
31. Курслар бошлиқлари ва ўқитувчилар ходимларнинг Марказнинг ички-тартиб қоидаларига амал қилиши ва ўқув машғулотларида иштирок этиши устидан доимий назорат қилиб борилиши лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
4-боб. Имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш
32. Ходимлар махсус курсларда ўқишни тугатгандан сўнг махсус, жисмоний ва ўқ отиш тайёргарлиги бўйича имтиҳонларни топширади.
33. Имтиҳонларни ўтказиш учун камида беш кишидан иборат таркибда комиссияси тузилади. Имтиҳон комиссиясининг раиси, таркиби ва ишлаш тартиби Марказ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Комиссияси таркибига бошқа ташкилотларнинг юқори малакали мутахассислари киритилиши мумкин.
Ходимнинг махсус курслардан ўқиш учун юборган ташкилот вакили имтиҳон жараёнида, шунингдек имтиҳонларни қайта топшириш вақтида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
34. Имтиҳон топшириқлари махсус курслар дастурларига мувофиқ тузилади. Имтиҳон натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон натижалари бўйича белгиланган энг юқори баллнинг камида 70 фоизини тўплаган ходимлар имтиҳондан ўтган ҳисобланади.
35. Имтиҳондан ўта олмаган ходимлар Марказ бошлиғининг буйруғига асосан бир иш куни ичида имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Қайта топшириш натижаларига кўра имтиҳонлардан ўта олмаган ходимлар ташкилотлар томонидан имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб камида икки ойдан сўнг махсус курсларда ўқитиш учун такроран юборилади.
36. Ходим имтиҳонларда узрли сабабларга кўра (оғир касаллиги, яқин қариндошларининг вафот этганлиги ва шу каби бошқа ҳолатлар) иштирок этмаган тақдирда, ушбу ходим учун имтиҳонлар муддати Марказ бошлиғининг буйруғига асосан бошқа муддатга кўчирилади. Бунда ходим томонидан узрли ҳолат юз берганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва махсус курсларда ўқиш учун юборган ташкилот раҳбарининг маълумотномаси тақдим этилиши керак.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
37. Имтиҳонлар натижалари имтиҳон ўтказилган куни комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома ва имтиҳон қайдномаси расмийлаштирилади ҳамда ходимларга эълон қилинади.
5-боб. Ходимларнинг махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни бериш
38. Имтиҳон комиссияси баённомасига асосан бир иш куни ичида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификат, имтиҳонлардан ўта олмаган ходимларга эса, улар махсус курсларни тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. Сертификат ва маълумотномалар Марказ бошлиғи томонидан имзоланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
39. Сертификат беш йил муддатга берилади. Сертификатлар қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланадиган, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда Марказда махсус курслар тури бўйича юритиладиган тегишли реестрда ҳисобга олинади. Сертификатлар ходимларга реестрда имзо қўйдирган ҳолда берилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
40. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
махсус курслар тури — тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
махсус курсларда ўқиган ва сертификат олган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
ходимни юборган ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта, жумладан электрон почта манзили, телефон рақами;
сертификатни бериш учун асос бўлган комиссияси баённомасининг санаси ва рақами;
сертификатнинг серияси ва тартиб рақами;
сертификатнинг амал қилиш муддати;
сертификат дубликати беришнинг асоси ва санаси.
41. Реестр юритиш, унга ўз вақтида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, сертификатлар бланкалари ҳисобини юритиш, сақлаш ва мақсадли ишлатиш учун Марказ бошлиғининг буйруғи билан масъул шахс бириктирилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
42. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификат ўрнига ташкилотнинг мурожаатига асосан, мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 10 кун ичида сертификатнинг аввалги ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами ҳамда амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда унинг дубликати расмийлаштириб берилади. Сертификат дубликатининг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деган ёзув киритилади.
43. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган амал қилиш муддати тугамаган сертификатнинг асл нусхаси топилганда, ходим сертификатни дарҳол ташкилотга топшириши ва ташкилот уни уч кун ичида Марказга юбориши керак.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
6-боб. Якуний қоидалар
44. Ходим қуйидаги ҳолларда махсус курслардан четлаштирилади:
ўқув интизомини ва Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганда ёки шахсий интизомсизлиги сабабли;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
соғлиги сабабли машғулотларни уч кундан ортиқ қолдирганда;
ходим суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилганда;
ходим вафот этганда.
45. Ходимни махсус курслардан четлаштириш Марказ бошлиғининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда четлаштириш сабаби ва асослари кўрсатилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Ушбу буйруқдан кўчирма бир иш куни ичида ходимнинг иш жойига юборилади.
46. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банки, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзшаробсаноат» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ билан келишилган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. БАКИРОВ
2018 йил 26 март
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А. АХМЕДХАДЖАЕВ
2018 йил 26 март
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б. ИСЛАМОВ
2018 йил 26 март
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. КУЧКАРОВ
2018 йил 15 март
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2018 йил 14 март
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М. КУРБАНОВ
2018 йил 15 март
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори Б. ХАКИМОВ
2018 йил 15 март
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2018 йил 16 март
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 16 март
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У. МУСТАФОЕВ
2018 йил 12 март
«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси С. ҲАЙДАРОВ
2018 йил 12 март
«Ўзэлтехсаноат» АК раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 16 март
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ
2018 йил 15 март
«Ўзшаробсаноат» АЖ бошқаруви раиси О. МУСТАФАЕВ
2018 йил 16 март
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори Қ. САНАҚУЛОВ
2018 йил 16 март
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бош директори А. ФАРМАНОВ
2018 йил 16 март
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларни тайёрлаш курсларида 20__ йилда ўқитиш учун юбориладиган ходимлар РЎЙХАТИ
Т/р
Ходимнинг Ф.И.О.
Туғилган йили
Маълумоти
Яшаш манзили
Эгаллаб турган лавозими
Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи (йил ва ойларда)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
___________________________
(ташкилот номи)
_________________________ га
_____________________________________________ (ташкилот номи) томонидан хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларни қайта тайёрлаш (малака ошириш) курсларида 20__ йилда ўқитиш учун юбориладиган ходимлар РЎЙХАТИ
Т/р
Ходимнинг Ф.И.О.
Туғилган йили
Маълумоти
Яшаш манзили
Эгаллаб турган лавозими
Эгаллаб турган лавозими бўйича иш стажи (йил ва ойларда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази, Фарғона минтақавий ўқув маркази, Жиззах минтақавий ўқув маркази ва Тошкент минтақавий ўқув марказининг базасида хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган вазирлик ва идораларнинг қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган, қоровуллик) бўлинмалари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
________________________
(ташкилот номи)
_______________________ га
БИЛДИРИШНОМА ________-сон
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ______________________________________________ бошлиғининг
(Марказнинг номи)
20 ____ йил «_____» _________________ даги буйруғига асосан, 20 ____ йил «_____» _________________________ куни соат ____ да қуйидаги рўйхатга киритилган ходимларнинг ______________________________________________
Ўқув жараёни 20___ йил «____» ______________ да бошланади ва 20 ___ йил «____» ______________ да тугалланади.
Марказ бошлиғи
____________
______________________________
(имзо)
(унвони ва Ф.И.О.)
20___ йил «_____»________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 5 апрелдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2997-1, 29.04.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2018 й., 10/18/2997/1069-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 29.04.2022 й., 10/22/2997-1/0372-сон)