Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишда тест синовларини очиқ ва ошкора ўтказиш ҳамда билимли ёшларни ўқишга қабул қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 апрель,
261-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда олий таълим муассасалари деб аталади) бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом ўқишга қабул қилиш жараёнлари алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинадиган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриент — белгиланган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
абитуриент рухсатномаси — паспорт (у бўлмаган ҳолда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бино раҳбари — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан тайинланадиган, белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гуруҳ назоратчиси — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан тузилган шартнома асосида шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест синовларида абитуриентлар ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
жавоблар варақаси — тест топшириқлари китобидаги ҳар бир топшириқнинг бажарилиши натижасида танлаган жавобнинг биттасини белгилашга мўлжалланган ва абитуриентнинг билимини баҳолаш учун асос ҳисобланадиган ягона ҳужжат;
олий таълим муассасасининг қабул комиссияси (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб аталади) — олий таълим муассасаси ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланадиган, белгиланган вазифалар бўйича таълим йўналишларига абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилувчи, уларга тест синовлари жараёни бўйича маслаҳатлар, кўрсатмалар берувчи, тест синовларини ўтказишнинг ташкилий масалаларида иштирок этувчи орган;
тест топшириқлари китоби — белгиланган фанлар мажмуаси бўйича тест топшириқларини ўз ичига олган саволлар тўплами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили (кейинги ўринларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги деб аталади) директорининг буйруғи билан тайинланадиган, тест синовлари ўтказиладиган тегишли ҳудуд ва бинода белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича амалга ошириладиган тадбирларга умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда тест синови иштирокчиларининг вазифаларига мувофиқ ҳаракатини назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи ходим.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тест синовларини адолатли ва холисона ўтказиш мазкур Низом талабларига қатъий риоя этган ҳолда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакиллари, бино раҳбарлари, гуруҳ назоратчилари томонидан таъминланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ тест синовларини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли рухсатномасига эга бўлмаган шахсларнинг тест синовлари ўтказилиши белгиланган ҳудудга кириши тақиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тест синовлари ҳар йили июль — август ойларида, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Абитуриент тест синовлари бошланганидан сўнг бинога тегишли ҳудудга киритилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишнинг муддати якунланганидан сўнг, икки ҳафта муддатда абитуриент рухсатномасини қабул комиссиясидан ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтидан олади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.
Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.
8. Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ва жавоблар варақаси намунаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
11. Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилганлиги ёки этилмаганлиги бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичи (абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш жараёни) тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш
1-§. Тест синовлари ўтказиладиган жойларга қўйиладиган умумий талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тест синовлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида ва унинг ҳудудида ўрнатиладиган қўшимча йиғма павильонларда, шунингдек, катта сиғимдаги бошқа биноларда, вилоят марказларида эса — Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ёки бошқа ташкилотларнинг катта сиғимдаги биноларида ўтказилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан, абитуриентлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видео ёзувларнинг сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан таъминланади.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази томонидан тегишли жойлар шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар), видеокузатув, мобил алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминланади ҳамда Ички ишлар вазирлиги ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видеоёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига топширади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
16. Гуруҳ назоратчилари ва абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга назорат хизмати постлари орқали киритиш, тадбир жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ҳудуд бўйича бош штабда, тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир бинода Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вакилига тест материалларини сақлаш, тарқатиш ва йиғиб олиш учун мўлжалланган етарли миқдорда стол, стуллар, компьютер, сканер, стационар телефон алоқаси, доимий видеокузатув ва сейф билан таъминланган махсус хона (штаб) тайёрланади. Бунда бинонинг ҳолати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Бинода тест синовлари жараёнини тўлиқ назорат қилиш мақсадида қоида тариқасида, бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 30 нафар абитуриент учун битта видеокузатув тизими ўрнатилиши, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши шарт.
Бинода бир нафар абитуриентга қоида тариқасида, бино электрон соат, овоз кучайтириш воситалари, 2 м2 дан кам бўлмаган жой тайёрланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
19. Ҳудудлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган бино ва гуруҳларнинг алоҳида тартиб рақами такрорланмайдиган кетма-кетликда рақамланган бўлиши лозим.
20. Ҳар бир гуруҳ алоҳида ўтириш ўрнига эга бўлган 30 тадан стол ва стул билан таъминланиб, столлар бирдан ўттизгача рақамланиши лозим.
Гуруҳ назоратчиси учун тест материалларини тарқатиш ва қабул қилишга алоҳида стол ва стул ажратилиб, стол узлуксиз видеокузатув билан таъминланган бўлиши зарур.
21. Тест ўтказиладиган ҳар бир бинони тайёрлашда унга ёруғлик тушиши, бинони шамоллатиш, абитуриентни тик тушган қуёш нуридан ҳимоялаш имкониятлари ҳисобга олиниши лозим.
22. Бинога тегишли ҳудудда ва бинога кириш жойларида гуруҳ ва абитуриентлар сони ёзилган кўрсаткичлар илиб қўйилган бўлиши шарт.
23. Тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир ҳудудда тест жараёни учун зарур ахборот, техник, тиббий ва маиший шароитлар яратилган бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-параграф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари
(3-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги вазифаларни бажаради:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовларини ўтказиш жараёнида қўлланиладиган шакллар ва жадвалларни ишлаб чиқиш;
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган имтиёзларга эга бўлмаган абитуриентларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали ҳам рўйхатдан ўтишига имконият яратиш;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
тест материалларининг сифатли ва нуқсонсиз тайёрланишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест материалларининг белгиланган кунларда Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилига етказилишини таъминлаш;
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
тест синовлари ўтказилиши билан боғлиқ семинарда иштирок этган малакали шахслар таркибидан, қоида тариқасида, ҳар 30 нафар абитуриентга 2 нафар гуруҳ назоратчисини шартнома асосида тест синовлари жараёнига жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда абитуриентлар ҳақида тушган маълумотлар асосида гуруҳларни шакллантириш ва уларнинг бинолар бўйича ўтириш ўринларини белгилаш ҳамда тест синовлари ва танловни ташкил этиш;
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича тақсимланган рўйхатини икки нусхада, бино раҳбари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини икки нусхада тайёрлаш ҳамда тасдиқланган ҳолда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилига етказиш;
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
кунлик тест синовлари тугагандан сўнг тест материалларининг Давлат фельдъегерлик хизматига топширилишини назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига олиб келинган жавоблар варақалари бўйича тест синовлари натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш.
(28-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(28-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-§. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари
(4-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Қуйидагилар тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифалари ҳисобланади:
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили 30 июнга қадар тест синовлари ўтказиладиган биноларни мазкур бобнинг 1-параграфида белгиланган талаблар бўйича тест синовларига тайёр ҳолатга келтириш ҳамда бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига маълумот бериш;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга шахсни идентификациялаш воситалари орқали тартибли киритилишини таъминлаш;
тест синовлари жараёнини видеокузатувлар орқали онлайн тизимда ота-оналарга кўрсатиш, бош штаб ва ҳар бир бинода тезкор ахборотларни тўплаш учун уларнинг зарур моддий-техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланишини таъминлаш;
абитуриентларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини онлайн режимда кузатишини таъминлаш мақсадида бинога тегишли ҳудуд ташқарисида ўтириш жойларини белгилаш ҳамда кутиш жойларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синови бўлиб ўтадиган биноларни захира энергия манбаи билан таъминлаш;
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
тест синовларини ўтказиш учун транспорт воситалари билан таъминлашга амалий ёрдам бериш, ҳар бир ҳудуд хавфсизлигини ва тест синовларининг тартибли ўтишини таъминлаш, назорат хизмати постларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари ўтказиладиган биноларни санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш.
(29-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, қабул комиссиялари бино ҳудудига ёки бинога гуруҳ назоратчилари, абитуриентлар ва бошқа шахслар томонидан микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни олиб киришларига рухсат берса ёки ўзлари ташкиллаштирса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога кириш жойларида ташкил этилган назорат хизмати постларида хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ходимлари томонидан текширув вақтида абитуриент ва гуруҳ назоратчиларида микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар мавжудлиги, шунингдек, бармоқ излари ва фотосурати текширилган вақтда шахси тасдиқланмаганлиги аниқланган тақдирда, бу ҳақида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вакили хабардор қилиниб, уларни тест синовларига киритмаслик тўғрисида далолатнома расмийлаштиради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-§. Тест синовларини ўтказишда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили, бино раҳбари, гуруҳ назоратчиси ва абитуриентларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
(5-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Қуйидагилар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилининг вазифалари ҳисобланади:
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига умумий раҳбарлик қилиш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовларининг бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилиш, тезкор ахборотларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига юбориш, тест синовларини адолатли, холисона ва мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлаш.
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва қабул комиссияларига кўрсатма бериш, мазкур Низом талабларига амал қилмаган бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини ва абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда четлаштирилганлар ўрнига бошқа бино раҳбарини, гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Қуйидагилар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилининг мажбуриятлари ҳисобланади:
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
ўзига бириктирилган бинода тест ўтказиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминлаш;
белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;
бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчилари рўйхатини хизмат постларига етказишни таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гуруҳ назоратчиларига абитуриент томонидан тест синовлари қоидалари бузилганда, уни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бериш;
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари тугагандан сўнг абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетларни, тест материаллари қутиларини Давлат фельдъегерлик хизмати ходимларига топшириш.
(34-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки фойдаланилаётган ҳолатларда уларни тест синовларидан четлаштириш тўғрисида кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директорининг буйруғи билан алмаштирилиши мумкин.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
37. Мазкур Низом талаблари асосида ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчилари фаолиятини ва абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиш бино раҳбарининг вазифаси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Бино раҳбари ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилидан амалий ёрдам олиши, мазкур Низом талабларига амал қилмаган гуруҳ назоратчисини, абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакили билан келишилган ҳолда гуруҳ назоратчисини тайинлаш ҳуқуқига эга.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
39. Қуйидагилар бино раҳбарининг мажбуриятлари ҳисобланади:
белгиланган саналарда эрталаб соат 05:30 дан кечикмасдан ўзига тегишли бинога етиб келиш ва назорат хизмати пости орқали паспорти (рухсатнома ёки гувоҳнома) билан кириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эрталаб соат 06:00 дан 06:30 гача гуруҳ назоратчиларига уларнинг рухсатномаларини тарқатиш ва тақсимотини расмийлаштириш;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
биринчи сменада соат 06:30 дан 07:00 гача, иккинчи сменада соат 13:30 дан 14:00 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (икки нусхада) ва тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш баённомасини расмийлаштириш;
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
тест материаллари солинган захира қутиларини сейфга жойлаштириб, муҳрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзига бириктирилган бинодаги гуруҳ назоратчиларидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг бир нусхасини тест синовлари жараёни бошлангандан сўнг 30 дақиқа ичида йиғиб олиш, ундаги ахборотнинг 30 дақиқа ичида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига электрон шаклда юборилишини таъминлаш;
(39-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриент тест материалида типографик хатолик борлиги ҳақида мурожаат қилса, зудлик билан захира қутиларидан таълим йўналиши ва тилига мос тест материалларини гуруҳ назоратчисига бериш ва захира тест материалларини тарқатиш баённомасини расмийлаштириш;
(39-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гуруҳларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тест синовларидан четлаштирилишини назорат қилиш;
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
тест синовининг тугаш вақтига қатъий амал қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари учун белгиланган вақт тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида жавоблар варақаси пакети, тест топшириқлари китоби қутиси гуруҳларда муҳрланишини назорат қилиш ҳамда гуруҳ назоратчиларидан муҳрланган жавоблар варақаси пакети ва тест материаллари қутиларини қабул қилиб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати солинган ва муҳрланган пакетни, тест материаллари ҳамда бино бўйича тўпланган жавоб варақалари пакетлари солинган ва муҳрланган қутиларни Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилига (Давлат фельдъегерлик хизматига) топшириш.
(39-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
40. Бино раҳбари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатда кўриб туриб тест синовларидан четлаштириш учун кўрсатма бермаса, мазкур ҳолат уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
41. Тест синови ўтказилаётган гуруҳда мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш ва адолатли ўтказилишини таъминлаш гуруҳ назоратчисининг вазифаси ҳисобланади.
42. Гуруҳ назоратчиси ўзига юкланган вазифаларни самарали амалга ошириш учун бино раҳбаридан амалий ёрдам олиши, мазкур Низом талабларига амал қилмаган абитуриентни тест синовлари жараёнидан четлаштириш ҳуқуқига эга.
43. Қуйидагилар гуруҳ назоратчиларининг мажбуриятлари ҳисобланади:
тест синовлари ўтказиладиган куни ўзи бириктирилган бинога соат 05:30 дан кечикмасдан ортиқча буюмларсиз (уяли телефон, микрокалькулятор ва шу кабилар) паспорти билан етиб келиш ва соат 06:00 дан 06:30 гача бино штабида ўзларига тегишли рухсатномаларни олиш ва ўзига бириктирилган гуруҳнинг тест синовларига тайёрлигини текшириш, жараёнга салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
гуруҳдаги столларнинг кетма-кетликда рақамланганлигини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган вақтларда бино раҳбаридан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини ҳамда тест материаллари қутисини қабул қилиб олиш;
(43-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриентнинг рухсатномаси ва паспорти асосида текшириб уларни гуруҳ рўйхати бўйича белгиланган жойига ўтиришини таъминлаш ҳамда тест синовларига келмаган абитуриентларнинг ўрнини бўш қолдириш;
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест материаллари қутисида абитуриентлар сонига мос тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси, ишлатилмаган тест топшириқлари китоблари, жавоблар варақаси учун бўш пакетлар ва муҳрлар мавжудлигини текшириш;
(43-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
абитуриентларга тест топшириқлари китоби ва Давлат комиссияси томонидан намуна сифатида тасдиқланган жавоблар варақаларини тарқатиш;
(43-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон)
тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасининг нуқсонсизлигини текшириб чиқиш ҳамда уларнинг тегишли бўлимларини расмийлаштириш бўйича абитуриентларга кўрсатма бериш;
(43-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
тест топшириқлари китобида нуқсон мавжудлиги аниқланса, унинг биринчи бетига «нуқсонли» деб ёзиш, алмаштирилган вақтини кўрсатиш ҳамда абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзолаш ва ушбу ҳолат ҳақида далолатнома тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовларига келмаган абитуриентнинг тест топшириқлари китобини тест синовлари бошланганидан сўнг 15 дақиқа ўтгач ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакетига солиб муҳрлаш, абитуриентларнинг гуруҳ бўйича рўйхатига тест синовларига келмаган абитуриент исми-шарифининг тўғрисига «қатнашмади» деган ёзув киритиш ҳамда унинг жавоблар варақаси жавоблар варақаси пакетига солиб қўйиш;
(43-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
биринчи сменада соат 08:00 дан 08:20 гача, иккинчи сменада соат 15:00 дан 15:20 гача абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини расмийлаштириш;
абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг тўлдирилган бир нусхасини бино раҳбарига топшириш;
абитуриентлар билан тест топшириқлари бўйича савол-жавоб қилмаслик;
тест топшириқлари учун ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилиш, абитуриентларни ўринларидан туришларини талаб қилиш;
абитуриентларга тест материалларини топшириш бўйича кўрсатма бериш;
тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб қабул қилиб олиш;
барча жавоблар варақаларини жавоблар варақалари пакетига солиш;
тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақаларини, «нуқсонли» деб топилган тест топшириқлари китобини, абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатининг иккинчи нусхасини жавоблар варақаси пакетига солиб, пакетни муҳрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлатилмаган тест топшириқлари китоби пакети ҳамда ишлатилган тест топшириқлари китобларини тест материаллари қутисига солиб муҳрлаш;
(43-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
тест синовлари тугагандан сўнг гуруҳда абитуриентлар бўлса, уларни ташқарига чиқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест материалларини бино раҳбарига белгиланган вақтларда топшириш ва топширганлигини тасдиқлаш.
(43-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
44. Гуруҳ назоратчиси абитуриент тест топшириқлари китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, биринчи сменада 08:00 гача, иккинчи сменада 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
гуруҳда тест синовларида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган тест топшириқлари китобини мурожаат қилган абитуриентга беради;
(44-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гуруҳда ортиқча тест топшириқлари китоби бўлмаса, бино раҳбаридан захирадаги шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган тест топшириқлари китобини беришни сўрайди. Бу жараённи далолатнома билан расмийлаштиради.
(44-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
45. Тест синовларини ўтказишда гуруҳ назоратчилари абитуриентларга микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабиларни берса ёки ишлатишга имконият яратса, фойдаланилаётган ҳолатларда тест синовларидан четлаштирмаса ва ушбу ҳолат учун жавоблар варақасининг 4-бўлимини расмийлаштирмаса, мазкур ҳолат уларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
46. Тест синовлари жараёнида абитуриент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;
тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши билан биргаликда, биринчи сменада соат 07:30 дан 08:00 гача, иккинчи сменада соат 14:30 дан 15:00 гача қуйидаги ишларни амалга оширишга мажбур:
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;
жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.
(47-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
48. Абитуриент мазкур Низомнинг 47-бандида кўрсатилган мажбуриятлардан ташқари қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:
жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;
жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;
жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;
белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тест синовлари давомида абитуриент соғлиги ёмонлашиши сабабли тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан олиб кетилса ёки ўз ихтиёри билан тест ўтказилаётган ҳудуддан чиқиб кетса, унинг тест синови натижаси соғлиги ёмонлашишига қадар жавоблар варақасига белгилаган жавоблари асосида ҳисобланади. Унга бошқа вақтда тест синовини қайта топширишга рухсат берилмайди.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
49. Ҳар бир тест топшириғига 4 тадан («А», «В», «С», «D») муқобил жавоблар берилади.
50. Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас). Агар, жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.
51. Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди. Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно.
52. Қуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:
тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса;
тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса ёки олиб чиқишга уринса, тест материалларини тарқатса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;
(52-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;
тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
3-боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
53. Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар якуний танлов натижалари эълон қилинган куннинг эртасидан бошлаб ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган апелляция комиссиясига Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вакилларини ҳамда гуруҳ назоратчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
55. Апелляция шикоятини берган абитуриент хабарномада белгиланган кунда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.
56. Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари нотўғри бажарилган жавоблар рўйхати ҳамда тест синовларида абитуриентга тақдим этилган тест топшириқлари китоби берилади.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан фақат абитуриент иштирокида, унинг тест синови жараёнида жавоблар варақасига белгилаган жавоблари тўғрилигини асословчи ёзма равишдаги баёни асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма равишдаги баёни ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Абитуриент мурожаат қилганда унга апелляция шикояти бўйича қабул қилинган қарордан кўчирма берилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Абитуриентнинг жавоблар варақаси, тест топшириқлари китоби Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига белгиланган тартибда етказилмаган, йиртилган бўлса, шунингдек, тест синовларидан четлаштирилган ёки ўзининг жавобларини ёзма равишда баён қилмаган абитуриентнинг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
59. Апелляция жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
апелляция ўтказилаётган хонага уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар (луғат, жадваллар бундан мустасно) олиб киришга ҳаракат қилиш ёки олиб кириш;
апелляция жараёнида тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, уларга ёрдам бериш ёки ёрдам олиш;
тест топшириқлари китобининг варағини йиртиш.
60. Апелляция комиссиясининг қарори бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига апелляция жараёни тўлиқ тугаганидан сўнг беш иш куни ичида тақдим этилади.
61. Абитуриент апелляция комиссиясининг апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоида
62. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқич

Талаблар

Масъуллар

Бажариш муддати

I босқич

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш учун рўйхатдан ўтказиш.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари ёки Давлат хизматлари марказлари

ҳар йили

15 июндан

15 июлгача

II босқич

Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танлов ва мусобақалар ғолиблари ва шу каби тест синовларисиз ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган абитуриентлар ҳақидаги маълумотни қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан имзоланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

III босқич

Тест синовлари ўтказиладиган биноларни тест синовларига тайёр ҳолатга келтиради ҳамда бу ҳақда Давлат тест маълумот хабар беради.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

16 июлда

IV босқич

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларини махсус дастур орқали базага киритади, расмийлаштиради ва Давлат тест марказига тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

22 июлда

V босқич

Мурожаат этган абитуриентларга рухсатномасини чоп этиб, тақдим этади.

Олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

24 июлдан

VI босқич

1. Тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларни белгиланган тартибда бинога киритилишини таъминлайди.

2. Тест синовларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.

Давлат тест маркази, Ички ишлар вазирлиги, олий таълим муассасалари қабул комиссиялари

ҳар йили

июль-август

VII босқич

Тест синовлари бўйича абитуриентларнинг тўплаган умумий балларини ДТМнинг расмий dtm.uz сайтида эълон қилади.

Давлат тест маркази

тест синови ўтказилган куннинг эртасига

VIII босқич

Танлов натижаларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта ичида

IХ босқич

Абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади ва унинг натижаларини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Давлат тест маркази

ҳар йили

21 август — 30 сентябрь

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 10-иловалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 572-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорига
2-ИЛОВА
Бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари

Номи

Код

ГУМАНИТАР СОҲА

Педагогика

100 000

110 000

1.

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси

5110800

2.

Мусиқа таълими

5111100

3.

Жисмоний маданият

5112000

Санъат

150 000

4.

Бастакорлик санъати

5150100

5.

Санъатшунослик (турлари бўйича)

5150200

6.

Актёрлик санъати (турлари бўйича)

5150300

7.

Режиссёрлик (турлари бўйича)

5150400

8.

Дирижёрлик (турлари бўйича)

5150500

9.

Вокал санъати (турлари бўйича)

5150600

10.

Чолғу ижрочилиги (турлари бўйича)

5150700

11.

Рангтасвир (турлари бўйича)

5150800

12.

Дизайн (турлари бўйича)

5150900

13.

Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

5151100

14.

Амалий санъат (турлари бўйича)

5151200

15.

Хореография (турлари бўйича)

5151300

16.

Халқ ижодиёти (турлари бўйича)

5151600

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИ

Хизмат кўрсатиш соҳаси

600 000

610 000

17.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)

5610500

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/261/1036-сон, 05.07.2018 й., 09/18/502/1457-сон; 11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон, 17.08.2019 й., 09/19/681/3587-сон; 17.09.2020 й., 09/20/562/1294-сон, 13.10.2020 й., 09/20/646/1382-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон; 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)