Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.10.2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Давлат органларининг эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги босқичида давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш ва 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мақсадларига эришиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, давлат органларининг ахборот-таҳлил ишларини ташкил этишнинг замонавий талабларга жавоб бермаётгани амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ ва ўз вақтида рўёбга чиқариш, мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш ва ривожлантиришнинг инновацион ғояларини илгари суришга тўсқинлик қилмоқда.
Мазкур ҳолат ҳар бир давлат органи тизимида ислоҳотлар ижросини экспертлик жиҳатдан таъминлашнинг янги, самарали ва сифатли тизимини яратиш, улар бўлинмаларининг ўзаро мувофиқлашган таҳлилий фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этишни тақозо этмоқда.
Давлат органларининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқларида белгиланган тадбирларнинг комплекс ва ўз вақтида ижросини таъминлашга қаратилган эксперт-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Давлат бошқаруви органлари, шунингдек республика аҳамиятидаги давлат органларида (кейинги ўринларда — давлат органлари) 20 нафаргача ташаббускор ва малакали мутахассислардан иборат доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳлари (кейинги ўринларда — эксперт-таҳлил гуруҳлари) тузилсин.
Белгилансинки, эксперт-таҳлил гуруҳлари, биринчи навбатда, давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича фаолият юритаётган давлат органларида 1-иловага мувофиқ режа-жадвал асосида тузилади.
2. Қуйидагилар эксперт-таҳлил гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат органида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг ижроси доирасида амалга оширилаётган фаолиятни ахборот-таҳлилий ва эксперт-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда бажариш механизмларини амалга оширишга амалий кўмаклашиш;
давлат органи зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалда бажарилишини пухта тизимли таҳлил қилиш, уларнинг самарали амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатаётган камчилик ва муаммоларни аниқлаш;
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва самарали ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
инновацион ғояларни ишлаб чиқиш, қонунчиликни такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, бошқарувни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларида назарда тутилганларини, шунингдек, тегишли соҳа ва тармоқларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
тегишли халқаро тажриба ва хорижий қонунчиликни доимий ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органи фаолиятига тааллуқли соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлашдаги долзарб масалалар бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпоизумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
эксперт-таҳлил гуруҳи давлат органи фаолиятини ахборот-таҳлил ва эксперт-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашнинг, олиб борилаётган ислоҳотларни ҳамда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда бажариш механизмларини амалга оширишга амалий кўмаклашишнинг самарадорлиги ва тезкорлиги, шунингдек, ушбу қарорнинг 2-бандида кўзда тутилган бошқа вазифалар ижроси учун бевосита жавобгардир;
эксперт-таҳлил гуруҳи таркибини тасдиқлаш, шунингдек, унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давлат органининг биринчи раҳбари томонидан давлат органи фаолиятига мутасаддилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекси билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
эксперт-таҳлил гуруҳи давлат органининг бевосита биринчи раҳбарига бўйсунади;
эксперт-таҳлил гуруҳ таркибига киритилган мутахассисларга, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, юқори турувчи ва марказий ташкилотлар мутахассисларига бошқа белгиланган тўловлардан ташқари давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қўшимча равишда ҳар ойлик меҳнат ҳақи фонди (пул таъминоти) икки бараваргача бўлган миқдорда тўланади;
эксперт-таҳлил гуруҳи ўз фаолиятини давлат органининг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади;
эксперт-таҳлил гуруҳи мутахассислари давлат органининг хорижий мамлакатларнинг тегишли органлари тажрибасини ўрганиш ва фаолияти билан танишиш мақсадида хорижий мамлакатларга чиқаётган делегациялари таркибига киритилиши шарт;
давлат органлари эксперт-таҳлил гуруҳлари фаолиятига шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга;
эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолияти давлат органи фаолиятига мутасаддилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаменти томонидан мувофиқлаштирилади.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
4. Давлат бошқаруви органи, шунингдек республика аҳамиятидаги давлат органининг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этишнинг намунавий схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қуйидагиларга:
а) давлат органларининг биринчи раҳбарларига — фаолият йўналиши ва бажариладиган ишларнинг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, давлат органи фаолиятига мутасаддилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекси билан келишилган ҳолда эксперт-таҳлил гуруҳлари аъзоларининг ушбу қарорда белгиланган сонини кўпайтириш;
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
б) эксперт-таҳлил гуруҳларига:
давлат органининг маълумотлар базаларидан (шу жумладан электрон шаклдаги) ахборот, статистик ва бошқа материалларни олиш;
гуруҳга юклатилган вазифаларни бажаришда эксперт жиҳатдан амалий кўмаклашиш учун давлат органи бўлинмалари ходимларини жалб этиш;
давлат органи бўлинмаларидан унинг фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда тайёрланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифларни сўраб олиш;
давлат органи бўлинмаларидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича қилинган ишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи берилсин.
6. Давлат органлари:
бир ой муддатда давлат органига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятининг ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий схема асосида ташкил этилишини таъминласинлар;
эксперт-таҳлил гуруҳи учун замонавий компьютер ва бошқа техника воситалари билан жиҳозланган, кенг қамровли Интернет тармоғи билан таъминланган алоҳида хоналар ажратиш ҳамда улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсинлар.
7. Хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотларига ушбу қарорнинг талабларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мутасадди комплекси билан келишилган ҳолда доимий фаолият юритадиган эксперт-таҳлил гуруҳларини тузиш тавсия этилсин.
8. Белгилансинки, эксперт-таҳлил гуруҳларининг таркиблари тўғрисидаги маълумотлар кейинчалик уларни 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқлари ижросини таъминлашга жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига тизимли равишда тақдим этилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 март,
ПҚ-3628-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3628-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органлари ва республика аҳамиятидаги давлат органларида эксперт-таҳлил гуруҳларини ташкил этиш
ЖАДВАЛИ

Т/р

Идора номи

Эксперт-таҳлил гуруҳи таркибини тасдиқлаш

I. РЕСПУБЛИКА АҲАМИЯТИДАГИ ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

1.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

2018 йил
10 апрелгача

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

II. ВАЗИРЛИКЛАР

3.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

2018 йил
15 апрелгача

4.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2018 йил
2
0 апрелгача

8.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

9.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

11.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

13.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

13-1.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

III. ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

2018 йил
10 апрелгача

15.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

16.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш варақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

2018 йил
15 апрелгача

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

19.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

 

20.

Ўзбекисон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлатқўмитаси

IV. АГЕНТЛИКЛАР

21.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

2018 йил
10 апрелгача

22.

Ўзбекистон автомобильтранспорти агентлиги

23.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3628-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат бошқаруви органи, шунингдек республика аҳамиятидаги давлат органининг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этишнинг
НАМУНАВИЙ СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддати

I. Эксперт-таҳлил гуруҳини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги тадбирлар

1-босқич

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари

Эксперт-таҳлил гуруҳларига киритиш учун малакали ва ташаббускор мутахассисларни, шу жумладан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, юқори турувчи ва марказий ташкилотлардан саралаш.

10 кундан кечикмасдан

2-босқич

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари

Давлат органи фаолиятига мутасаддилик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизмати ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекси билан гуруҳ таркибини келишиш.

саралашдан кейин бир ҳафта муддатда

3-босқич

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари

Эксперт-таҳлил гуруҳи таркибини тасдиқлаш бўйича буйруқ қабул қилиш.

келишилган кундан бошлаб
1-кун ичида

4-босқич

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари

Эксперт-таҳлил гуруҳи ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиш (замонавий компьютер ва бошқа техника воситалари билан жиҳозланган, кенг қамровли Интернет тармоғи билан уланган алоҳида хоналар ажратиш).

шароит яратилган кундан бошлаб
10 кун давомида

II. Эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкиллаштириш

1-босқич

Эксперт-таҳлил гуруҳи раҳбарлари

Ўзининг фаолиятидан келиб чиқиб давлат органига юклатилган вазифа, иш ва топшириқларнинг ўзига хос жиҳатларигамувофиқ эксперт-таҳлил гуруҳларининг иш режаларини ишлаб чиқиш (ҳар чорак, ярим йиллик, йиллик).

шароит яратилган кундан бошлаб
10 кун давомида

2-босқич

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари

Фаолиятидан келиб чиқиб эксперт-таҳлил гуруҳининг иш режасини тасдиқлаш (ҳар чорак, ярим йиллик, йиллик).

шароит яратилган кундан бошлаб
10 кун давомида

3-босқич

Эксперт-таҳлил гуруҳи раҳбари

Эксперт-таҳлил гуруҳининг мутахассислари ўртасида уларнинг мажбуриятларини белгилаган ҳолда вазифаларни тақсимлаш, шунингдек, уларнинг ишларини самарали ташкиллаштириш бўйича чоралар кўриш.

иш режаси тасдиқланган кундан бошлаб
1 кунлик муддатда

4-босқич

Эксперт-таҳлил гуруҳи

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳасини, таркибий тузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳамда таҳлилий материаллар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.

иш режасига мувофиқ

5-босқич

Эксперт-таҳлил гуруҳи

Давлат органининг биринчи раҳбарига қилинган ишлар бўйича ҳисобот бериш.

иш режасига мувофиқ

6-босқич

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси АТДга эксперт-таҳлил гуруҳи фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот бериш.

ҳар чоракда

III. Эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини назорат қилиш

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизматининг тегишли шуъбаси ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг АТД

1. Эксперт-таҳлил гуруҳи иш режалари ижросини тизимли мониторинг қилиш ва ўрганиш.

ҳар чоракда

2. Эксперт-таҳлил гуруҳи фаолияти натижалари ҳамда тайёрланаётган таклифлар ва материаллар сифатининг таҳлили.

3. Эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини доимий кузатиб бориш.

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони хизмати ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари

1. Эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини танқидий баҳолаш.

ҳар чоракда камида бир марта

2. Алоҳида тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ иш режалари бажарилиши якунига кўра эшитишларни ўтказиш.

3. Мутахассисларнинг иш натижаларидан келиб чиқиб эксперт-таҳлил гуруҳи таркибини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

зарурратдан келиб чиқиб, ҳар ярим йилдакамида бир марта

4. Ўз мажбуриятларини самарасиз бажараётган мутахассисларни эксперт-таҳлил гуруҳи таркибидан чиқариш бўйича давлат органларига таклиф киритиш.

Изоҳ: эксперт-таҳлил гуруҳи таркибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш давлат органи фаолиятига мутасаддилик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони тегишли хизмати ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси комплекси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Эксперт-таҳлил гуруҳи таркибига киритилган мутахассисларга қўшимча тўлов давлат органи ходимларига белгиланган муддатлар ва тартибда ҳар ойлик меҳнат ҳақи фонди (пул таъминоти)нинг икки баробаригача миқдорда амалга оширилади. Бунда давлат органларининг фаолият юритаётган кадрлар захирасидаги ходимлари учун меҳнат ҳақи фонди (пул таъминоти) давлат органларида ёки улар ишга юборилган идоравий қуйи ташкилотларда бериладиган тўловларни қўшган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3628/0978-сон; 04.04.2018 й., 06/18/5395/1003-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)