1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси флорасида табиий холда ўсувчи доривор ўсимликлар захираларидан барқарор фойдаланиш, жумладан, айрим доривор ўсимликларнинг плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва экспорт қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва «Ўзбекозиковкатхолдинг» холдинг компаниясининг республика ҳудудида каврак (Ferula foetida, Ferula tadshikorum) плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш мақсадида Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини (кейинги ўринларда уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, «Ўзбекозиқовкатхолдинг» холдинг компанияси таркибидаги «Қарши экспорт-импорт бизнес» МЧЖ ва «Сурхондарё агрофирмаси» МЧЖ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхоналар ҳамда каврак етиштириш ва уни экспорт қилиш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар Уюшма муассислари ҳисобланади;
ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
3. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик]
республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келишини инобатга олган ҳолда, кавракни плантацияларда етиштиришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
каврак уруғини тайёрлаш ва плантация ташкил этувчи ташкилотларга етказиб бериш;
каврак плантациясини ташкил этувчиларга плантация ташкил этиш ва хом ашё етиштириш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
ишлаб чиқилган инновацион технологияларни каврак етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
каврак етиштиришга жалб этиладиган мутахассисларни плантацияларда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;
уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, хорижий инвестициялар, жумладан, халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш йўли билан ҳар томонлама кўмаклашиш.
4. Қуйидагилар:
Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Уюшманинг ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти хамда фаолиятини молиялаштириш уларнинг таркибига кирувчи каврак етиштирувчи ташкилотларининг ажратмалари, каврак плантациялари ташкил этиш ва унинг хом ашёсини экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг аъзолик бадаллари, халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвестиция маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва унинг ўринбосари Уюш.ма аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади.
6. Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлик чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.
Ишчи гуруҳ (Н.Ж. Бакиров);
бир ой муддатда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилишини, Уюшма устави тасдиқланишини ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Уюшма ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлаш асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;
ҳудудларда фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан каврак плантацияларини ташкил этиш ва хом ашёсини етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.
7. 2018 — 2021 йилларда каврак плантацияларини ташкил этиш ва унинг хом ашёсидан тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ишчи гуруҳ (Н.Ж. Бакиров) икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йилдан республиканинг табиий иқлим шароитига тўғри келадиган ҳудудларида каврак плантациялари ташкил этиш ва етиштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2410-сон қарори билан ажратилган қўшимча кредит ҳисобидан каврак плантациялари ташкил этиш, етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
10. «Ўзбекозиқовкатхолдинг» холдинг компанияси «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти, Каврак етиштирувчилар ва унинг хом ашёсини экспорт қилувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда замонавий логистика тизимини кенг жорий этган ҳолда каврак хом ашёсини экспортга чиқаришга кўмаклашсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда икки ой муддатда:
каврак ўсадиган ва унинг табиий захиралари мавжуд бўлган ҳудудларни хатловдан ўтказиб, маълумотлар базасини шакллантирсин;
хатлов натижасида аниқланган захира ер майдонлари доимий фойдаланиш учун уюшма аъзоларига ажратиб берилишини таъминласин.
12. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти билан биргаликда каврак плантацияларини ташкил этиш ва етиштириш учун талаб этиладиган махсус техника ва мини технологиялар турлари хамда миқдорини аниқлаш, талаб этиладиган махсус техника ва мини технологиялар сотиб олиш ва уларни лизинг асосида етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда каврак ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлашга мўлжалланган махсус фармацевтика корхоналарини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, Соғликни сақлаш вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда доимий равишда каврак хом ашёси асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, табиий захираларининг ҳолатини мониторинг қилиш, ўсимликнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси, Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:
бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, каврак плантациясини ташкил эгиш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
2018 йилнинг 1 апрелига кадар фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгалари иштирокида каврак плантациясини ташкил этиш ва етиштириш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини;
каврак хом ашёсини қайта ишлаш орқали тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги учун керакли дори воситаларини яратиш технологияларини ишлаб чиқилишини таъминласин.
16. Тошкент давлат аграр университети «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари» ўқув йўналишида мутахассислар тайёрлашда каврак етиштириш технологиясини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга эътибор қаратсин.
17. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда Уюшмани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Термиз шаҳри Истиқлол кўчаси, 64-уйда жойлашган Ўрмон хўжалиги бошқармасининг маъмурий биносига жойлаштирилишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда уюшма талабномасига асосан каврак плантациясини ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлари)ни йиғиш (ғамлаш)га белгиланган тартибда рухсатнома беришни таъминласин.
19. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров хамда «Ўзбекозиковкатхолдинг» холдинг компанияси раиси Т.А. Жалилов зиммасига юклансин.