Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси флорасида табиий холда ўсувчи доривор ўсимликлар захираларидан барқарор фойдаланиш, жумладан, айрим доривор ўсимликларнинг плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва экспорт қилиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва «Ўзбекозиковкатхолдинг» холдинг компаниясининг республика ҳудудида каврак (Ferula foetida, Ferula tadshikorum) плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш мақсадида Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини (кейинги ўринларда уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, «Ўзбекозиқовкатхолдинг» холдинг компанияси таркибидаги «Қарши экспорт-импорт бизнес» МЧЖ ва «Сурхондарё агрофирмаси» МЧЖ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги корхоналар ҳамда каврак етиштириш ва уни экспорт қилиш билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар Уюшма муассислари ҳисобланади;
ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-116-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/116/0353-сон)
республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келишини инобатга олган ҳолда, кавракни плантацияларда етиштиришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;
республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
каврак уруғини тайёрлаш ва плантация ташкил этувчи ташкилотларга етказиб бериш;
каврак плантациясини ташкил этувчиларга плантация ташкил этиш ва хом ашё етиштириш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқилган инновацион технологияларни каврак етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
каврак етиштиришга жалб этиладиган мутахассисларни плантацияларда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;
уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, хорижий инвестициялар, жумладан, халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш йўли билан ҳар томонлама кўмаклашиш.
4. Қуйидагилар:
Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 15 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Уюшманинг ижро этувчи аппаратининг жорий таъминоти хамда фаолиятини молиялаштириш уларнинг таркибига кирувчи каврак етиштирувчи ташкилотларининг ажратмалари, каврак плантациялари ташкил этиш ва унинг хом ашёсини экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг аъзолик бадаллари, халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда маҳаллий ва хорижий инвестиция маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва унинг ўринбосари Уюш.ма аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади.
6. Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлик чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.
Ишчи гуруҳ (Н.Ж. Бакиров);
бир ой муддатда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилишини, Уюшма устави тасдиқланишини ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Уюшма ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлаш асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;
ҳудудларда фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар томонидан каврак плантацияларини ташкил этиш ва хом ашёсини етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.
7. 2018 — 2021 йилларда каврак плантацияларини ташкил этиш ва унинг хом ашёсидан тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ишчи гуруҳ (Н.Ж. Бакиров) икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йилдан республиканинг табиий иқлим шароитига тўғри келадиган ҳудудларида каврак плантациялари ташкил этиш ва етиштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 сентябрдаги «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2410-сон қарори билан ажратилган қўшимча кредит ҳисобидан каврак плантациялари ташкил этиш, етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси «Ўзагроэкспорт» АЖ, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда замонавий логистика тизимини кенг жорий этган ҳолда каврак хом ашёсини экспортга чиқаришга кўмаклашсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда икки ой муддатда:
каврак ўсадиган ва унинг табиий захиралари мавжуд бўлган ҳудудларни хатловдан ўтказиб, маълумотлар базасини шакллантирсин;
хатлов натижасида аниқланган захира ер майдонлари доимий фойдаланиш учун уюшма аъзоларига ажратиб берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти билан биргаликда каврак плантацияларини ташкил этиш ва етиштириш учун талаб этиладиган махсус техника ва мини технологиялар турлари хамда миқдорини аниқлаш, талаб этиладиган махсус техника ва мини технологиялар сотиб олиш ва уларни лизинг асосида етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда каврак ва бошқа доривор ўсимликларни қайта ишлашга мўлжалланган махсус фармацевтика корхоналарини ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда доимий равишда каврак хом ашёси асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш, табиий захираларининг ҳолатини мониторинг қилиш, ўсимликнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-116-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/116/0353-сон)
15. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти, «Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси, Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:
бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, каврак плантациясини ташкил эгиш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;
2018 йилнинг 1 апрелига кадар фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгалари иштирокида каврак плантациясини ташкил этиш ва етиштириш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини;
каврак хом ашёсини қайта ишлаш орқали тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги учун керакли дори воситаларини яратиш технологияларини ишлаб чиқилишини таъминласин.
16. Тошкент давлат аграр университети «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари» ўқув йўналишида мутахассислар тайёрлашда каврак етиштириш технологиясини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга эътибор қаратсин.
17. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда Уюшмани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Термиз шаҳри Истиқлол кўчаси, 64-уйда жойлашган Ўрмон хўжалиги бошқармасининг маъмурий биносига жойлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси билан биргаликда Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг талабномасига асосан каврак плантациясини ташкил этиш мақсадида экиш материаллари (уруғлари)ни йиғиш (ғамлаш)га белгиланган тартибда рухсатнома беришни таъминласин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-116-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2022 й., 06/22/116/0353-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 март,
ПҚ-3617-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617 қарорига
1-ИЛОВА
Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617 қарорига
2-ИЛОВА
Каврак етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ижро этувчи аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617 қарорига
3-ИЛОВА
Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Н.Ж. Бакиров

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси. Ишчи гуруҳ раҳбари

3.

М.Т. Анорбоев

Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари

4.

А.Х. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия. картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

5.

А.Қ. Шодмонов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

6.

А.Э. Равшанов

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД мудири

7.

С.С. Ходжаев

Акциядорлик тижорат банки «Агробанк» бошқаруви раиси

8.

И.К. Эргашев

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори

9.

А.А. Абдуллаев

«Ўзагроэспорт» акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчи

10.

А.И. Маматкаримов

«Шифобахш» доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази бош директори

11.

Лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтганда гуруҳ таркибига ушбу лавозимга ишидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПҚ-3617 қарорига
4-ИЛОВА
2018 — 2021 йилларда каврак плантацияларини ташкил этиш ва унинг хом ашёсидан тайёр экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш
параметрлари

Т/р

Ҳудудлар номи

2018 — 2021 йилларда экиладиган майдон, гектар

йиллар:

2023 — 2026 йилларда олинадиган ҳосил, тонна

йиллар:

2018

2019

2020

2021

2023

2024

2025

2026

1.

Сурхондарё вилояти

8000

1000

1500

2500

3000

2184

120

300

600

1164

2.

Қашқадарё вилояти

1000

150

250

300

300

252

18

48

84

102

3.

Навоий вилояти

500

50

100

150

200

114

6

18

36

54

Жами

9500

1200

1850

2950

3500

2550

144

356

720

1320

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 07/18/3617/0963-сон; 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон, 28.04.2022 й., 06/22/116/0353-сон; 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)