Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1794-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2008 йил 22 мартдаги 41-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1794, 2008 йил 17 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 февраль,
44-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 5 февралдаги 44-сонли буйруғига
ИЛОВА
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, хизмат кўрсатувчи тегишли банк(лар) ҳамда ирригация тизими бошқармаси раҳбарлари, туманда жойлашган «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки унинг филиали раҳбари, туман «Давуруғназоратмарказ» инспекцияси, «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман «Давтехназорат» инспекцияси вакиллари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти (агрономи) ҳамда бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари (раҳбарлари) келишув асосида киритилиши лозим.».
2. 17-банднинг «д» кичик бандидаги «туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди» деган сўзлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

7.

Сўнгги 3 йил ичида ғалла майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги,

шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда кузатилмаган

10 балл

«Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиалимаълумотномаси

сўнгги 2 йилда кузатилмаган

5 балл

сўнгги 1 йил давомида кузатилган

1 балл

сўнгги 3 йил давомида кузатилган

0 балл

».

4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти билан келишилган.
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
2018 йил 1 февраль
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ
2018 йил 25 январь
«Ўздонмахсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси С. ХАЙДАРОВ
2018 йил 22 январь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Б. ЮСУПОВ
2018 йил 23 январь
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти раиси У. АХУНОВ
2018 йил 24 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2018 й., 10/18/1794-3/0785-сон)