Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг кўчмас мулк биржаси орқали белгиланган тартибда сотиладиган объектлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2005 йилдан бошлаб Фанлар академиясининг 2-иловага мувофиқ объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини уларнинг устуворлигидан келиб чиқиб ҳамда ҳар йили ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритиш тўғрисида Фанлар академиясининг таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Бино ва иншоотлар номи | Қаватлар сони | Бино майдони (минг м2) | Объект жойлашган жой |
1. | Амалий лазер физикаси институти биноси | 4 | 0,96 | Тошкент шаҳри, Наққошлик кўчаси, 1 |
2. | Сейсмология институтининг География бўлими биноси | 2 | 1,0 | Тошкент шаҳри, Астрономия кўчаси, 85 |
3. | Иссиқлик физикаси бўлимининг Махсус конструкторлик бюроси биноси | 2 | 0,6 | Тошкент шаҳри, Краснодон тор кўчаси, 25 |
4. | Фанлар академиясининг Таъмирлаш-қурилиш бошқармаси биноси | 1 | 0,3 | Тошкент шаҳри, Академиклар шаҳарчаси, Ҳожибоев кўчаси, 62 |
6. | Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг Сунъий иқлим яратиш лабораторияси корпуси | 3 | 6,1 | Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-Юз маҳалласи |
8. | Ядро физикаси институтининг физиклар уйи | 2 | 2,03 | Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Робияхоним кўчаси, 2 |
9. | Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг механика устахонаси | 3 | 1,3 | Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-Юз маҳалласи |
10. | «Академасбоб» ИИЧБ электрон платолар цехи биноси, туташ ҳудуд билан биргаликда | 1 | 0,36 | Тошкент шаҳри, Ҳожибоев кўчаси, 70 |
11. | «Физика-Қуёш» ИИЧБнинг қурилиши тугалланмаган клуби | 2 | 2,72 | Паркент тумани, «Қуёш» объектининг турар жой шаҳарчаси |
13. | Ядро физикаси институтининг қурилиши тугалланмаган Радиокимё корпуси | 3 | 15,0 | Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси |
14. | Тил ва адабиёт институтининг музлатгич маркази | 1 | 0,72 | Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, И.Мўминов кўчаси, 9 |
15. | Фанлар академияси капитал қурилиш бошқармасининг «Кисловодск» модули | 1 | 0,9 | Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳожибоев кўчаси, 62 |
16. | «Академтаъминот» корхонасининг ёғочни қайта ишлаш цехи | 1 | 0,12 | Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳожибоев кўчаси, 62 |
17. | Фанлар академияси Таъмирлаш-қурилиш бошқармасининг ёғоч арралаш цехи | 1 | 1,49 | Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳожибоев кўчаси, 62 |
18. | Энергетика ва автоматика институтининг омбори | 1 | 0,21 | Тошкент шаҳри, Ф.Хўжаев кўчаси, 29 |
19. | Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг озиқ-овқат ва саноат моллари дўкони | 1 | 0,7 | Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Юқори-Юз маҳалласи |
20. | Ўсимлик моддалари кимёси институти ошхонасининг «Шабада» павильони | 1 | 0,35 | Тошкент шаҳри, Ҳ.Абдуллаев кўчаси, 77 |
21. | Зоология институтининг ёғоч шчитли коттежлари (3 та) | 1 | 0,15 | Тошкент шаҳри, А.Ниёзов кўчаси, 1 |
Жами | 42,93 |
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 сентябрдаги 256-сонли қарори таҳририда)
Т/р | Объектлар номи | Қурилиши бошланадиган ва тугатиладиган йил | Капитал маблағлар ҳажми, млн сўм |
I. Йилдан йилга ўтаётган объектлар, ҳаммаси | 1 617 | ||
шу жумладан: | |||
1. | Асосий кутубхонанинг китоб омбори | 1998 — 2006 | 1 557 |
2. | Маъмун академиясининг лабораторияси | 2000 — 2005 | 60 |
II. Янгидан бошланаётган қурилиш, ҳаммаси | 1 960 | ||
шу жумладан: | |||
1. | Шарқшунослик институтини реконструкция қилиш | 2004 — 2007 | 1 960 |
Жами | 3 577 |