Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.07.2005
|
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2005 йил 26 июлдаги 136-сон қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги таркибига кирувчи ташкилотлар рўйхати ва унинг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тузилмаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 23 октябрдаги 368-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 62-модда):
9-банднинг биринчи хатбоши «маркетинг тадқиқотлари» сўзларидан кейин «ҳамда моддий рағбатлантириш» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 67-модда)