Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-44) ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2811-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 22 январдаги 3196-сонли ««Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгисини ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш» Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларини (AR-AIR-002) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3608, 19.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 692-сон «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 27 июндаги 81-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2811, 2016 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2016 й., 28-сон, 344-модда) билан тасдиқланган Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-44) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 декабрь,
104-Н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 22 декабрдаги 104-Н-сонли буйруғига
ИЛОВА
Фуқаро ҳаво кемаларига рўйхат белгиси ва давлат таниш белгисини ҳамда бошқа белгиларни қайд этиш авиация қоидаларига (ЎЗР АҚ-44) киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Рўйхат белгиси ва давлат таниш белгиси:
ҳаво кемаси фюзеляжининг қанотлари ва дум қанотлари орасидаги қисмининг ён томонлари юзасига горизонтал йўналиш бўйича қатъий перпендикуляр;
ҳаво кемаси фюзеляжининг қанотлари ва дум қанотлари орасидаги қисмининг ён томонлари юзасида белгиларни қайд этиш учун бўш жой бўлмаганда, ҳаво кемаси вертикал дум қаноти юзасининг пастки қисмига ҳар икки томонидан;
ҳаво кемаси чап қаноти конструкцияси пастки юзасининг чап томонига (бунда белгилар қанотнинг олд қисмига параллел ҳолда жойлаштирилиши керак);
шар шаклидаги аэростатнинг максимал горизонтал айланасига яқин икки диаметрал қарама-қарши томонига;
шар шаклига эга бўлмаган аэростат чизиғининг максимал кўндаланг кесимига яқин бевосита осма белбоғи устида ёки саватнинг осма арқонларини қотириш нуқталари устида икки томонига;
дирижаблнинг корпуси бўйлаб икки томонига ҳамда симметрия чизиғи бўйлаб устки юзасига;
вертолётда унинг дум балкасининг ҳар икки томонига қайд этилади.».
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ҳаво кемасининг фюзеляжидаги ҳамда вертикал дум қаноти юзасидаги (шу жумладан, вертолёт дум балкасидаги) қайд этиладиган ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 30 см дан, аэростат ва ҳаво кемасининг қанотида қайд этиладиган ҳарф ва рақамларнинг баландлиги эса, 50 см дан кам бўлмаслиги лозим.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 10/17/2811-1/0480-сон)