Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2018 — 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида
Қайд этилсинки, республикада соғлом болалар туғилиши, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда патологияни барвақт аниқлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган замонавий перинатал марказлар ҳамда «Она ва бола скрининг» марказлари тармоғи яратилди, туғруққа ёрдам берувчи ва педиатрия муассасаларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳияти мустаҳкамланди, туғма ва ирсий касалликларга ташхис қўйиш, даволаш ҳамда улар профилактикасининг замонавий усуллари жорий этилди.
2013 — 2017 йиллар даврида болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури доирасида барча «Она ва бола скрининг» марказлари ҳал қилиш қобилияти юқори бўлган биокимёвий анализаторлар ва замонавий ультратовуш сканерлар билан жиҳозланди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика «Она ва бола скрининг» марказлари чақалоқларда ва кичик ёшдаги болаларда ирсий касалликларнинг кенг доирасига ташхис қўйиш учун юқори технологик анализаторлар — тандем масс-спектрометрлар билан жиҳозланди.
Амалга оширилаётган тадбирлар натижасида 1,1 миллиондан ортиқ ҳомиладор аёл текширувдан ўтказилди, бу 21 минг нафардан ортиқ ривожланишида туғма нуқсонлар бўлган бола туғилишининг олдини олиш имконини берди. 1,7 миллиондан ортиқ чақалоқ туғма ва ирсий касалликлар юзасидан текширилди, 2,7 минг нафар болага ривожланишнинг туғма нуқсонларини бартараф этиш юзасидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилди.
Шу билан бирга, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактик ва даволаш-ташхис қўйиш тадбирларини, айниқса қишлоқ жойларда бўлажак оналар ва болаларнинг соғлиги ҳолати устидан патронаж тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, жаҳон амалиётига мувофиқ туғруққа ёрдам берувчи муассасаларнинг ва «Она ва бола скрининг» марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш талаб этилади.
Оналар ва болалар соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни шакллантириш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда патологияни барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш, болаларда ногиронликни камайтириш, шунингдек, «Она ва бола скрининг» марказларининг кадрлар салоҳиятини ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида:
1. 2018 — 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
«Она ва бола скрининг» марказларини юқори технологик диагностика тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, реагентлар ва зарур материаллар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида аёлларни марказий кўп тармоқли туман (шаҳар) поликлиникаларида туғишдан олдин оммавий текшириш ва хавф гуруҳига кирадиган ҳомиладор аёлларда генетик синдромларни биокимёвий текширишни босқичма-босқич жорий этиш йўли билан ҳомилада туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш ва уларга барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштириш;
ҳомилада ва кичик ёшдаги болаларда хромосом синдромлар диагностикасида лаборатория диагностикасининг замонавий усулларини, шу жумладан, цитогенетик ва молекуляр-цитогенетик технологияларни жорий этиш;
болаларда ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш орқали чақалоқларни оммавий текшириш, шунингдек, бемор болаларни дори воситалари ва даволайдиган овқатлар билан таъминлаш орқали ирсий касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш;
«Она ва бола скрининг» марказларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва амалий соғлиқни сақлашга замонавий жаҳон тажрибасини жорий этган ҳолда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нукус, Бухоро, Самарқанд ва Фарғонадаги «Она ва бола скрининг» марказларида минтақалараро цитогенетик лабораториялар ташкил этиш, уларни юқори технологик тиббиёт диагностика ускуналари билан жиҳозлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда яшаш жойларида, маҳаллаларда ва таълим муассасаларида туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш, она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш масалалари бўйича тушунтириш ва профилактика ишларини мунтазам ўтказиб борсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
«Соғлом авлод учун» Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси билан биргаликда Давлат дастурини сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан мувофиқлаштириш ва назоратни таъминласин;
ҳар чоракда Давлат дастурининг бажарилиш жараёнини кўриб чиқсин ва зарурат бўлганда унинг самарали бажарилишини таъминлаш масалалари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Белгилансинки, Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, «Соғлом авлод учун» Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси ва халқаро молиявий ташкилотлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
6. Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган юқори технологик диагностика тиббиёт ускунаси, бутловчи буюмлар, реагентлар, зарур материаллар, болалар даволовчи овқати, дори воситалари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Соғлом авлод учун» Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли орасида туғма ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш зарурлиги тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Касимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 декабрь,
ПҚ-3440-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги 3440-сон қарорига
ИЛОВА
2018 — 2022 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш
Давлат дастури

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Сарф-харажатлар

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

Кутилаётган натижа

I. «Она ва бола скрининги» марказларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш

1.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида аёлларни оммавий тарзда ультратовуш текширувидан ўтказиш учун марказий кўп тармоқли туман ва шаҳар поликлиникаларининг пренатал ташхис хоналарини юқори ҳал этиш қобилиятига эга бўлган стационар 200 та УЗИ-сканерлари билан жиҳозлаш.

2018 йил ноябрь

6 400,0 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров)

14 ҳафтагача бўлган муддатда ҳомила ўсишида туғма нуқсонларни барвақт аниқлаш.

Ўлимга олиб борадиган нуқсонларга эга болалар туғилишининг олдини олиш.

2.

Биокимёвий пренатал (туғишдан олдинги) скрининг ўтказиш учун реактивлар билан таъминлаш, жами

шундан:

биринчи уч ойлик

иккинчи уч ойлик

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

6 027,0 минг АҚШ доллари

2 284,0 минг АҚШ доллари

456,8

456,8

456,8

456,8

456,8

3 743,0 минг АҚШ доллари

748,6

748,6

748,6

748,6

748,6

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Ҳомилада хромосомали синдромларни ва нерв найи туғма нуқсонларини аниқлаш. Хромосомали синдромларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш.

3.

Ҳомиладорлардан қон олиш учун махсус фильтрловчи қоғоз бланкалар билан таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

33,75 минг АҚШ доллари

6,75

6,75

6,75

6,75

6,75

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Хромосомали синдромларга чалинган ва нерв найи туғма нуқсонлари билан болалар туғилишининг олдини олиш.

4.

Чақалоқларни туғма гипотиреоз, фенилкетонурия, муковисцидозга скринингдан ўтказиш бўйича улардан қон олиш учун махсус фильтрловчи қоғоз бланкалар билан таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

515,8 минг АҚШ доллари

103,16

103,16

103,16

103,16

103,16

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Ирсий паталогия билан касалланган болаларни барвақт аниқлаш. Чақалоқларнинг 95 фоизи неонатал скринингдан ўтказилишини таъминлаш.

5.

Республика «Она ва бола скрининги» марказини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида молекуляр-цитогенетик тадқиқотлар ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ва бутловчи буюмлар билан жиҳозлаш.

2018 — 2022 йй.

хар йили

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

1 252,0 минг АҚШ доллари

250,4

250,4

250,4

250,4

250,4

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Амалий фаолиятга замонавий молекуляр-цитогенетик технологияларни жорий этган ҳолда ҳомила хромосома синдромлари диагностикаси кўламини кенгайтириш.

6.

Чақалоқларни туғма гипотиреоз ва фенилкетонурияга неонатал скринингдан ўтказиш учун реагентлар билан таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

9 967,7 минг АҚШ доллари

1993,54

1993,54

1993,54

1993,54

1993,54

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Болаларда туғма гипотиреоз ва фенилкетонурия борлигини барвақт аниқлаш.

7.

Нукус, Бухоро, Самарқанд, Фарғона «Она ва бола скрининги» марказларини муковисцидозни аниқлаш учун 4 та тиббий диагностика ускуналари билан жиҳозлаш.

2018-2019 йиллар

ш.ж.,

2019 й.

2020 й.

48 минг АҚШ доллари

24,0

24,0

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Ҳудудий «Она ва бола скрининги» марказларининг ташхис қўйиш имкониятларини кенгайтириш. Болаларда муковисцидозга барвақт ташхис қўйиш, ўз вақтида даволаш, ҳаёт сифати ва давомийлигини яхшилаш.

8.

Чақалоқларни муковисцидозга селектив скринингдан ўтказиш учун реагентлар ва сарфланадиган материаллар билан таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 г.

2019 г.

2020 г.

2021 г.

2022 г.

987,4 минг АҚШ доллари

197,48

197,48

197,48

197,48

197,48

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Болаларда муковисцидоз борлигини барвақт аниқлаш. Касаллик оғирлашишининг олдини олиш ҳамда болалар умр кўришини ва ҳаёт сифатини ошириш.

9.

Болаларни тандем масс-спектрометрда селектив скринингдан ўтказиш учун реактивлар ва сарфланадиган материаллар билан таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

214,75 минг АҚШ доллари

42,95

42,95

42,95

42,95

42,95

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Аминокислота ва карнитин алмашинуви бузилган ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш. Оилада кейинги фарзанд шундай патология билан туғилишининг олдини олиш.

10.

Нукус, Бухоро, Самарқанд, Фарғона «Она ва бола скрининги» марказларини болаларда цитогенетик тадқиқотларни татбиқ этиш ва ўтказиш учун рақамли микроскоплар ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

2018 йил

1 ноябрь

142,9 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров)

Хромосома синдромларига чалинган болаларни аниқлашни ошириш. Вилоятларда яшовчи хромосома синдромларига чалинган болаларга тасдиқловчи ташхис қўйиш. Ҳудудий «Она ва бола скрининги» марказларининг ташхис қўйиш имкониятларини кенгайтириш.

11.

Республика «Она ва бола скрининги» марказини ирсий қон касалликларига ташхис қўйиш учун мўлжалланган гематологик анализатор билан жиҳозлаш.

2018 йил

1 ноябрь

4,8 минг АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров)

Ирсий касалликларга ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш.

12.

Самарқанд, Фарғона, Андижон, Термиз, Нукус ва Бухоро «Она ва бола скрининги» марказларини неонатал ва пренатал скрининглар ўтказиш учун бутловчи буюмлар билан бирга 6 та анализаторнинг такомиллаштирилган модели билан қайта жиҳозлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

930,0 минг АҚШ доллари

186,0

186,0

186,0

186,0

186,0

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова)

Ҳомиладорларда ва чақалоқларда туғма ва ирсий касалликларга ташхис қўйишни яхшилаш.

II. «Она ва бола скриниги» марказларнинг кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва мутахассислари малакасини ошириш

13.

Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш бўйича низом ишлаб чиқиш

2018 йил

1 август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова),

Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов), Меҳнат ва бандлик муносабатлари
вазирлиги
(Э.М. Мухитдинов)

Ногиронликка олиб келувчи туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини камайтириш

14.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ультратовуш текширувининг замонавий протоколини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

1 апрель

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова)

Ҳомиланинг яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонларни аниқлаш. Ҳомиладорликка тиббий қарши кўрсатмага эга бўлган ҳомиладорлар гуруҳини тузиш.

15.

Соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини врачлари учун таълим берувчи семинарлар ўтказиш орқали ультратовуш текширувининг тасдиқланган протоколини жорий этиш.

2018 йил

1 май

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Республика ва ҳудудий «Она ва бола скрининги» марказлари

Ҳомила ўсишининг туғма нуқсонларига пренатал ташхис қўйишни мақбуллаштириш.

16.

Юқори технологик диагностика ускунасидан фойдаланган ҳолда туғма ва ирсий касалликларга ташхис қўйишнинг замонавий усуллари жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда «Она ва бола скрининги» марказларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

1 август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров)

Ҳомиладорларга ва болаларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишга қўйилган замонавий талаблардан келиб чиқиб, штат нормативларини тасдиқлаш.

17.

Ҳомиладор аёлларни ультратовуш текширувидан ўтказувчи УЗИ врачи лавозимини жорий этиш орқали марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларининг штат нормативларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

1 август

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров)

Пренатал ташхис қўйиш хоналарини ташкил этиш. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида аёлларни оммавий тарзда ультратовуш текширувидан ўтказиш, ҳудудий ва Республика «Она ва бола скрининиг» марказига текширишга юбориш учун хавф-хатар гуруҳини тузиш.

18.

Хорижнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Чет эллик мутахассисларни. биргаликдаги фаолиятга жалб қилиш. Мамлакатимиз скрининг марказлари мутахассисларини хорижда стажировкадан ўтказиш.

2018 — 2022 йй.

ҳар йили

таҳлилий мониторинг

-

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова),

Республика скрининг маркази (М.К. Шарипова). «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Маҳорат дарслари ўтказиш, мамлакатимиз амалиётига замонавий технологияларни жорий этиш.

Етакчи чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда илмий-амалий конференция ўтказиш.

III. Туғма ва ирсий касалликларнинг бирламчи профилактикаси бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, ирсий касалликларга чалинган касалларни даволаш самарадорлигини ошириш

19.

Туғма ва ирсий касалликларнинг, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш масалалари бўйича аҳоли орасида қуйидаги ахборот ва тарғибот ишларини олиб бориш:

телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этиладиган ахборот кўламини кенгайтириш;

қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳамда болаларда туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида мавзуга доир семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, суҳбатлар ўтказиш;

туғма нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича рисолалар ва буклетлар чоп этиш.

2018 — 2022 йй.

ҳар ой

2018 — 2022 йй.

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

50,0
млн. сўм

40,0
млн. сўм

8,0

8,0

8,0

8,0

8,0

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), МТРК (А.Ж.Ходжаев), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова), «Маҳалла» фонди
(Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси (Т.К. Нарбаева), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Туғма ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш масалаларида аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

Ижтимоий телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар, оммавий ахборот воситаларида босма ахборот ва нашрлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Аҳолининг хабардорлигини ошириш.

Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

20.

Республика тиббиёт ташкилотларида кам таъминланган оилаларнинг ногирон фарзандларини соғломлаштириш:

юқори лаб ва танглайида туғма нуқсонлари бўлган 300 нафар болани жарроҳлик йўли билан даволаш;

оёқларида туғма нуқсонлари бўлган (маймоқ) ва бўйни қийшиқ 300 нафар болани жарроҳлик йўли билан даволаш;

юрагида туғма нуқсонлари бўлган 40 нафар болани жарроҳлик йўли билан даволаш.

2018-2019 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

143,5 минг АҚШ доллари

72,0

71,5

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова)

Турли патологияга эга касал болаларни соғломлаштириш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувини ва жамиятда ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришини таъминлаш.

21.

Неонатал скрининг натижасида аниқланган туғма гипотиреозга чалинган болаларни дори-дармонлар билан таъминлаш.

2018 — 2022 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

96,4 минг АҚШ доллари

19,3

19,3

19,3

19,3

19,3

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Ногиронликнинг олдини олиш мақсадида скрининг марказларида диспансер назоратига олинган туғма гипотиреозга чалинган болаларни даволаш.

22.

Фенилкетонурияга чалинган болаларни махсус даволовчи овқатланишини таъминлаш.

2018-2020 йиллар

ш.ж.,

2018 й.

2020 й.

2022 й.

4 076,56 минг АҚШ доллари

1358,8

1358,8

1358,8

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова), Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси (С.Т. Инамова)

Ногиронликнинг олдини олиш мақсадида скрининг марказларида диспансер назоратига олинган фенилкетонурияга чалинган болаларни даволаш.

23.

Чақалоқларда туғма аномалиялар ривожланишининг хавф омилларини аниқлашга қаратилган ижтимоий текширувлар ўтказиш, вилоятлар кесимида туғруқ мажмуаларида.

2018 — 2022 йй.

ҳар йили вилоят кесимида натижалар таҳлили

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э.И. Баситханова)

Чақалоқларда туғма аномалиялар ривожланишининг сабабини аниқлаш ва уни олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Давлат дастури тадбирларини амалга оширишга сарфланадиган харажатлар жами:

90,0 млн сўм ва 30,84 млн АҚШ доллари

шундан:

млрд. сўмда

млн АҚШ долларида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

28,46

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси маблағлари

90,0

2,38

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 07/17/3440/0458-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)