Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.06.2022
|
ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ваколатли органлар (ДХХ, ИИВ, ДБҚ, ДСҚ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент) суд ижрочилари ва бойликлар эгалари | Бойликларни Марказий банкка муҳрланган ҳолда илова қилинадиган ҳужжатлар (хат, суд органининг қарори ёки ваколатли органнинг ҳал қилув қарори, бойликлар рўйхати, эксперт ташкилотининг хулосаси, баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси) билан биргаликда беради. | Бир иш куни мобайнида | |||
| Марказий банк | 1. Қабул қилинган бойликларни рўйхатдан ўтказади. 2. Бойликларни сархиллайди, ҳисобга олиш ҳужжатларини расмийлаштиради. | 1. Бир иш куни мобайнида 2. Бир ой мобайнида | |||
| Марказий банк ва «Фонон» давлат-илмий ишлаб чиқариш корхонаси | 1. Бойликларни биргаликда (комиссион) ажратиб олади ва уларни сотиш тўғрисидаги шартномани тузади. 2. Ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек буюмлардаги ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлганда ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошларни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот таклиф қилинади. | 1. Уч иш куни мобайнида 2. Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида | |||
|
| 1. Ушбу Низомга мувофиқ бойликлардаги металл қиймати ҳисоб-китобини амалга оширади. 2. Металл бўйича амалга оширилган ҳисоб-китобларга ҳамда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар бўйича баҳоловчи ташкилотнинг хулосасига мувофиқ тўлов тўлашга ҳисобрақамларини ёзади. | 1. Уч иш куни мобайнида 2. Бир иш куни мобайнида | |||
|
| 1. Шартнома бўйича бойликларнинг ажратиб олинган туркуми учун юз фоиз олдиндан тўлов тўлайди ҳамда ёзилган ҳисоб ҳакамларига мувофиқ хизматларга ҳақ тўлайди. 2. Баҳоловчи ташкилот билан тузилган алоҳида шартнома бўйича ярим қимматбаҳо ва қимматбаҳо тошлар баҳоланганлиги учун ҳақ тўлайди. | 1. Ҳисоб рақами ёзилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида 2. Шартномада кўрсатилган муддат мобайнида | |||
| Марказий банк | 1. Шартномага мувофиқ бойликлар туркумини «Фонон» ДИИЧКга топширади. 2. Ушбу Низомга мувофиқ сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади ва уларни ўтказади. | 1. Бир иш куни мобайнида 2. Махсус ҳисобварағига тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида |