Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.04.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2465-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 ноябрь,
31/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/1-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) мувофиқ тартибга солинади.».
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловлар бевосита маҳсулот етказиб берувчиларга тўланиши керак, тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».
3. 34-банд «почта алоқаси ташкилотларига» деган сўзлардан кейин «ва АТ Халқ банки филиалларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«а» кичик банднинг еттинчи хатбошисидаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини» деган сўзлар «Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в1» кичик банд «энергия ресурслари» деган сўзлардан кейин «ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 61-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2465-5/0292-сон)