Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 ноябрь,
ПФ-5231-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 ноябрдаги ПФ-5231-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1731-сон қарорида:
а) 5-бандда:
биринчи хатбошидаги «товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни» сўзлари «ўз товар (иш, хизмат)ларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ўзида ишлаб чиқарилган» сўзлари «ўзлари мулк эгаси бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада:
3-банднинг биринчи хатбошидаги «ўзи ишлаб чиқарган» сўзлари «ўзлари мулк эгаси бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 ноябрдаги ПФ-198-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2699-сон қарорида:
а) 8-илованинг «Тўловчилар» устуни 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзлари мулк эгаси бўлган экспортчи корхоналар учун товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин айирбошланадиган валютадаги улуши қуйидагиларни ташкил этади:
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё товарлари бундан мустасно)»;
б) 101-илованинг «Тўловчилар» устуни 8-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзлари мулк эгаси бўлган юридик шахслар учун товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин айирбошланадиган валютадаги улуши қуйидагиларни ташкил этади***:
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё товарлари бундан мустасно)»;
в) 18-илованинг «Тўловчилар» устуни 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзлари мулк эгаси бўлган экспортчи корхоналар учун товарлар, ишлар, хизматлар экспортининг (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин айирбошланадиган валютадаги улуши қуйидагиларни ташкил этади*:
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё товарлари бундан мустасно)».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2017 й., 06/17/5231/0237-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон)