Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.08.2005
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида» (янги таҳрирда) «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Давлат қўмитаси фаолиятига тегишли бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, халқаро шартномалар (битимлар)га мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилаб беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 2 августдаги ПФ-2676-сон Фармонига мувофиқ рақобатни ривожлантириш, монополистик фаолиятни чеклаш, табиий монополиялар фаолиятини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва реклама фаолияти соҳасидаги сиёсатни ўтказиш бўйича давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда амалдаги қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.