1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.10.00 Нотижорат ташкилотлари / 03.03.10.06 Юридик шахслар бирлашмалари (ассоциациялар, уюшмалар ва ҳ.к.);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сўнгги йилларда республикада озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Қиш-баҳор даврида ички истеъмол бозорини барқарор тўлдириш учун янги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга ғамлаш мақсадида уларни харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тизими жорий этилди.
Шу билан бирга, мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш инфратузилмасининг, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ушбу йўналишдаги ишларни самарали мувофиқлаштиришнинг етарли эмаслиги мавсумлар оралиғидаги даврда нархларни барқарорлаштириш ва аҳоли эҳтиёжини қондириш учун уларни зарур ҳажмларда ўз вақтида ва тўлиқ ғамлаш имконини бермаяпти.
Республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат товарларининг асосий турлари ҳамда мавсумий мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил бўйи ва узлуксиз таъминлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини қиш-баҳор даври учун тайёрлаш ва ғамлаш бўйича давлат буюртмасини тўлиқ ҳажмда бажариш, ички истеъмол бозорида мазкур маҳсулотлар нархларининг кескин ўзгаришларини тўхтатиб туриш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилий тузилмасида:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларини;
халқаро миқёсда эътироф этилган норма ва стандартларга мувофиқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кенг кўламли замонавий лаборатория тадқиқотлари ўтказилишини таъминлайдиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги, юқори технологияли синаш комплексини;
масъулияти чекланган жамият шаклидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли қурилиш-транспорт ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига, уюшманинг янгиланган ташкилий тузилмасини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги қўшимча вазифалар ва фаолият йўналишлари юклансин, уларда қуйидагилар назарда тутилсин:
давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ ҳажмларда мева-сабзавот маҳсулотлари захиралари шакллантирилишини ташкил этиш ҳамда аҳолини ва бошқа истеъмолчиларни арзон нархлардаги янги мева-сабзавот маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз таъминлаш мақсадида уларни режали тарзда сотиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.13.00 Савдо ва омбор бинолари. Идиш. Товарларни сақлаш. Мавжуд миқдорнинг табиий камайиши]
ихтисослаштирилган янги омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек, озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича замонавий, юқори технологияли, энергиядан самарали фойдаланадиган ускуналарни фаол жорий этиш йўли билан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
ички истеъмол бозори конъюнктурасини мунтазам ўрганиш, объектив сабабларга кўра маҳаллий шароитларда етиштирилмайдиган ёки республикада етишмайдиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини импорт бўйича ўз вақтида четдан келтиришни ташкил этиш юзасидан таклифларни келишиш учун тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.06 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом ашёлари ва озиқ-овқатлари гарови;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
деҳқон озиқ-овқат бозорларида чакана савдо тармоқларини кенгайтириш, барча туман марказларида, аҳолидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича пунктлар ташкил этиш ҳисобига уларга мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита етиштирувчилардан тўғридан-тўғри қабул қилишни йўлга қўйиш;
аҳолини, шу жумладан узоқдаги ва бориш кийин бўлган жойлардаги аҳолини, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасаларини озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш;
республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган қабулларни ўтказишда умумий овқатланиш корхоналарига кўмаклашиш ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
мева-сабзавот маҳсулотлари учун мувофиқлик сертификатлари олишда, умумий эътироф этилган халқаро нормалар ва стандартлар талабларига жавоб берадиган сифат менежменти тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.13.00 Савдо ва омбор бинолари. Идиш. Товарларни сақлаш. Мавжуд миқдорнинг табиий камайиши]
янги ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камераларини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишни лойиҳалаштиришни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар учун қурилиш-транспорт хизматлари кўрсатиш.
3. Қуйидагилар:
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш бўйича ҳудудий филиаллари ва ташкилотлари рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг янгиланган ижро этувчи аппарати бошқаруви ходимларининг чекланган сони 53 нафардан иборат тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
4. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 июнгача:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
ички истеъмол бозори конъюнктурасини ўрганиш асосида ички истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлигини сақлаш учун мева-сабзавот маҳсулотларини ғамлаш прогноз ҳажмларини ва уларнинг ассортимент таркиби аниқланишини;
мева-сабзавот маҳсулотларининг аниқ етиштирувчилари билан боғлаган ҳолда тайёрлов ташкилотларининг жойлашуви тасдиқланишини таъминласин.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари вилоятлар, туманлар ва фермер хўжаликлари кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга доир қарорлар қабул қилишда давлат буюртмасига биноан мева-сабзавот маҳсулотлари ғамлаш параметрларини ҳисобга олсинлар.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
5. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси бир ой муддатда:
Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича муассисларнинг умумий йиғилиши ўтказилишини;
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг ижро этувчи аппаратини ва «Озиқовқаттаъминот»нинг ҳудудий филиалларини пухта танлов асосида юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислари билан тўлдиришни;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда — янгидан ташкил этилаётган «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиалларини жойлаштиришни;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган корхоналарга улар томонидан деҳқон бозорлари ҳудудларида «Хизмат-беминнат» чакана савдо павильонлари ташкил этишда ташкилий ёрдам кўрсатишни;
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
6. Қуйидагилар «Хизмат-беминнат» шуъба корхоналарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита уларнинг етиштирувчиларидан харид қилишни ва уларни мақбул нархларда деҳқон бозорларида сотишни ташкил этиш;
деҳқон бозорларини «дала-дўкон» қоидаси бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотларга аҳолига арзон нархлар билан турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида сотишни ташкил этиш учун енгил конструкциялардан фойдаланган ҳолда «Хизмат-беминнат» ихтисослаштирилган савдо павильонлари қуришга деҳқон бозорлари ва йирик аҳоли уй-жой массивлари ҳудудларида бепул савдо жойлари беришда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» АЖ, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси, «Кафолат» суғурта компанияси» АЖ ва бошқа суғурта ташкилотлари:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар бўйича қайтармаслик таваккалчиликларига ажратиладиган кредитлар суммасининг 80 фоизигача миқдорда йиллик 1 фоиз миқдоридаги имтиёзли ставка бўйича суғурта қоплови берилишини;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар бўйича қайтармаслик таваккалчилиги суғуртаси бўйича суғурта ташкилотларининг шериклик гуруҳи тузилишини таъминлаб борсин.
9. 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар]
тайёрлов ишлари билан шуғулланадиган ташкилотлар фаолияти савдо фаолиятига тенглаштирилади ва уларга савдо корхоналари учун белгиланган солиқ солиш тартиби татбиқ этилади. Бунда савдо фаолиятининг тегишли турлари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ солинадиган савдо айланмаси фаолиятининг мазкур тури бўйича ягона солиқ тўлови объекти ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича товар айланмаси ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод этилсин.
Белгилансинки, ушбу имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — келгусида улардан янги ихтисослаштирилган омборхоналар, картошка сақлаш жойлари ва совутиш камералари қуриш ва мавжудларини реконструкция ва модернизация қилишни молиялаштириш, шунингдек, мева-сабзавот товарларини қайта ишлаш ва қадоқлашнинг замонавий, юқори технологияли ускуналари билан жиҳозлашда фойдаланиш учун «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади;
50 фоизи — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар тасарруфида қолдирилади ҳамда улардан мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, ғамлаш ва сақлашни молиялаштириш, шунингдек, тижорат банкларининг жалб этилган кредитларини тўлаш учун фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.03 Товарларни етказиб бериш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.11.00 Савдо уйлари, ваколатхоналар ва бошқалар]
10. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотларга тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлари юзага келишига барҳам бериш мақсадида, янги, қуритилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўғридан-тўғри экспорт контрактлари асосида, олдиндан ҳақ тўламасдан, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган чет элда очилган савдо уйларига етказиб бериш ва сотишга рухсат этилсин.
11. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
пахта теримчиларининг овқатланишини ташкил этиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини чакана савдо корхоналари томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш бўйича сотиш чакана товар айланмасига тенглаштирилади;
аҳолига ва ижтимоий соҳа муассасаларига белгилаб қўйилган нархлар бўйича давлат ресурсларидан ажратиладиган озиқ-овқат товарларининг асосий турларини (ун, ўсимлик ёғи ва шу кабиларни) сотиш «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сонли қарори 4-банди, шунингдек, қарорнинг 1 — 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 октябрь,
ПҚ-3344-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси
Истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тадқиқотларини ўтказиш бўйича масъулияти чекланган жамият шаклидаги синов комплекси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги ПҚ-3344-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш учун ғамлаш бўйича ҳудудий филиаллари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ташкилотлар номи
Сони
Жойлашган манзили
Қорақалпоғистон Республикаси
1.
Уюшманинг Қорақалпоғистон ҳудудий филиали
1
Нукус ш.
2.
МЧЖ «Нукус универсал базаси»
4
Нукус ш.
3.
«Баракат-Тўрткўл» МЧЖ
Тўрткўл тумани
4.
«Шимбайулгуржисавдоинвест» МЧЖ
Чимбой тумани
5.
«Турон-Ҳамид» МЧЖ
Хўжайли ш.
6.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
14
туманлар
7.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
16
шаҳар ва туманлар
Андижон вилояти
8.
Уюшманинг Андижон ҳудудий филиали
1
Андижон ш.
9.
«Андижон гўшт-сут савдо» МЧЖ
6
Андижон ш.
10.
«Савдо сотиқ» МЧЖ
Андижон ш.
11.
«Тўрткўл» МЧЖ
Избоскан тумани
12.
«Андижон юксалиш савдо» МЧЖ
Андижон ш.
13.
«Андижон озиқ-овқат захира» МЧЖ
Андижон ш.
14.
«Иброҳимжон сарҳадлари» МЧЖ
Балиқчи тумани.
15.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
14
вилоят туманлари
16.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
18
шаҳар ва туманлар
Бухоро вилояти
17.
Уюшманинг Бухоро ҳудудий филиали
1
Бухоро ш.
18.
«Бухоро гўшт-сут савдо» АЖ
2
Бухоро ш.
19.
«Ромитан савдо» МЧЖ
Ромитан тумани
20.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
11
вилоят туманлари
21.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
19
шаҳар ва туманлар
Жиззах вилояти
22.
Уюшманинг Жиззах ҳудудий филиали
1
Жиззах ш.
23.
«Туркистон матлубот инвест» МЧЖ
3
Зомин тумани
24.
«Элга садоқат» МЧЖ
Дўстлик тумани
25.
«Маннон ота» МЧЖ
Жиззах ш.
26.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
12
вилоят туманлари
27.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
12
шаҳар ва туманлар
Қашқадарё вилояти
28.
Уюшманинг Қашқадарё ҳудудий филиали
1
Қарши ш.
29.
«Қашқадарёулгуржисавдоинвест» МЧЖ
4
Қарши ш.
30.
«Қашқадарётижоратсавдо» МЧЖ
Қарши ш.
31.
«Шаҳрисабз озиқ-овқат моллари» МЧЖ
Шаҳрисабз тумани
32.
«Китоб мева-сабзавот захира» МЧЖ
Китоб тумани
33.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
13
вилоят туманлари
34.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
17
шаҳар ва туманлар
Навоий вилояти
35.
Уюшманинг Навоий ҳудудий филиали
1
Навоий ш.
36.
«Навоий озиқ-овқат инвест» МЧЖ
1
Навоий ш.
37.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
8
вилоят туманлари
38.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
14
шаҳар ва туманлар
Наманган вилояти
40.
Уюшманинг Наманган ҳудудий филиали
1
Наманган ш.
41.
«Наманган озиқ-овқат агро экспорт» МЧЖ
5
Наманган ш.
42.
«Наманганулгуржисавдоинвест» МЧЖ
Янгиқўрғон тумани
43.
«Водийсаҳоватиагроинвестулгуржисавдо» МЧЖ
Наманган ш.
44.
«Юксалиш улгуржи савдо экспорт» МЧЖ
Наманган ш.
45.
«Наманган универсал савдо инвест» МЧЖ
Тўрақўрғонский тумани
46.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
11
вилоят туманлари
47.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
14
шаҳар ва туманлар
Самарқанд вилояти
48.
Уюшманинг Самарқанд ҳудудий филиали
1
Самарқанд ш.
49.
«Ширин Омад Сервис» МЧЖ
1
Самарқанд ш.
50.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
14
вилоят туманлари
51.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
20
шаҳар ва туманлар
Сирдарё вилояти
52.
Уюшманинг Сирдарё ҳудудий филиали
1
Гулистон ш.
53.
«Гулистон Бунёдкор сервис» МЧЖ
4
Гулистон ш.
54.
«Бунёдкор гўшт-сут савдо инвест» МЧЖ
Гулистон ш.
55.
«Сайхун барака савдо» МЧЖ
Гулистон ш.
56.
«Сифатли бизнес улгуржи савдо» МЧЖ
Гулистон ш.
57.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
8
вилоят туманлари
58.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
10
шаҳар ва туманлар
Сурхондарё вилояти
59.
Уюшманинг Сурхондарё ҳудудий филиали
1
Термиз ш.
60.
«Сурхондарёозиқ-овқат моллари» АЖ
2
Термиз ш.
61.
«Термиз саноат моллари» МЧЖ
Термиз ш.
62.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
13
вилоят туманлари
63.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
21
шаҳар ва туманлар
Тошкент вилояти
64.
Уюшманинг Тошкент ҳудудий филиали
1
65.
«Марказ Савдо Инвест» МЧЖ
5
Тошкент шаҳри
66.
«Чирчиқгўшт-сут савдо» МЧЖ
Бўстонлиқ тумани
67.
«Бекобод гўшт-сут савдо» МЧЖ
Бекобод ш.
68.
«Янгийул озиқ-овқат савдо» МЧЖ
Янгийўл ш.
69.
«Олмалиқозиқ-овқат захира» МЧЖ
Олмалиқ ш.
70.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
14
вилоят туманлари
71.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
15
шаҳар ва туманлар
Фарғона вилояти
72.
Уюшманинг Фарғона ҳудудий филиали
1
Фарғона ш.
73.
«Фарғона гўшт-сут савдо» АЖ
8
Марғилон ш.
74.
«Қўқон-Баққоллик» МЧЖ
Қўқон ш.
75.
«Фарғонаулгуржисавдоинвест» МЧЖ
Марғилон ш.
76.
«Водий озиқ-овқат захира» МЧЖ
Фарғона ш.
77.
«Чимён барака савдо сервис» МЧЖ
Фарғона тумани
78.
«Риштон озиқ-овқат савдо» МЧЖ
Риштон тумани
79.
«Қўқон озиқ-овқат инвест» МЧЖ
Қўқон ш.
80.
«Интертрейд инвест Яйпан» МЧЖ
Ўзбекистон тумани
81.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
15
вилоят туманлари
82.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
23
шаҳар ва туманлар
Хоразм вилояти
83.
Уюшманинг Хоразм ҳудудий филиали
1
Урганч
84.
«Хоразм озиқ-овқат моллари» МЧЖ
5
Урганч тумани
85.
«Ҳазорасп Турон» МЧЖ
Ҳазорасп тумани
86.
«Янги Қўшкўпир» МЧЖ
Қўшкўпир тумани
87.
«Янгиариқ захира» МЧЖ
Янгиариқ тумани
88.
«Хива чинор савдо» МЧЖ
Хива тумани
89.
Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари
10
вилоят туманлари
90.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
17
шаҳар ва туманлар
Тошкент шаҳри
91.
Уюшманинг Тошкент ҳудудий филиали
1
Тошкент шаҳри
92.
«РТПФ Тижорат» МЧЖ
6
Тошкент шаҳри
94.
«Неогейт трейд» МЧЖ
Тошкент шаҳри
95.
«PSM GROUP» АЖ
Тошкент шаҳри
96.
«Голд Атлас Глобал» МЧЖ
Тошкент шаҳри
97.
«Озиқ-овқат захира инвест» МЧЖ
Тошкент шаҳри
98.
«Атлас глобал» МЧЖ
Тошкент шаҳри
99.
Деҳқон бозорларидаги чакана савдо павильонлари
12
Тошкент шаҳри
Изоҳ.
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Озиқовқаттаъминот» ҳудудий филиаллари — 14 та.
«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмасининг савдо-тайёрлов ташкилотлари — 56 та. Аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш пунктлари — 157 та.