Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги йилларда республикада чорвачилик ва балиқчилик тармоқларини ривожлантиришга, наслчилик ишини такомиллаштиришга, уларда етиштирилаётган маҳсулотларни кўпайтиришга катта эътибор берилмоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатда 6 мингдан ортиқ чорвачилик ва 3 мингта балиқчилик хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил якунлари бўйича 2319 минг тонна гўшт, сунъий ҳовузларда 60 минг тонна балиқ етиштириш кутилмоқда.
Шу билан бирга чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини ривожлантиришга етарлича эътибор берилмаяпти. Чорвачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан таъминлаш борасидаги узилишлар туфайли чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмларининг ўсиш суръатлари пастлигича қолмоқда.
Тармоқларнинг озуқа базасини тизимли асосда мустаҳкамлаш, чорвачилик, балиқчилик хўжаликлари ва ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2017 йилги ҳосилдан бошлаб озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ томонидан ўтказиладиган биржа савдоларида сотилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
2. Қуйидагилар:
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун 2017 йилнинг II ярим йили ва 2018 йилнинг I ярим йилида бериладиган ва давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой квоталари ҳажмлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» АЖ раҳбарларига ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий масъулият юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларининг амалга оширилиши, озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойдан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари ўрнатилган нархлар бўйича белгиланган ҳажмларга мувофиқ сотилиши шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича Махсус комиссия ташкил этсин;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига уч ойда бир марта Махсус комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот ва чорвачилик ҳамда балиқчилик хўжаликларини озуқа билан таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш, ички бозорни барқарор нархларда гўшт ва балиқ билан тўлдиришга доир таклифларни тақдим этсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 октябрь,
845-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари — чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштирадиган чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотлари;
харидорлар — ўз эҳтиёжлари учун ва чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришда ишлатиладиган озуқа ишлаб чиқарадиган чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ҳамда ташкилотлар;
сотувчилар — «Ўздонмаҳсулот» АЖнинг буғдойни биржа савдоларига қўядиган ва сотадиган ҳудудий ташкилотлари;
харидорлар реестри — озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлган чорвачилик, балиқчилик фермер хўжаликлари ва ташкилотлари рўйхати;
ўрнатилган нарх — баланс бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб белгиланган чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотининг нарх бирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
3. Давлат ресурсларидан буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун биржа савдолари орқали сотилади.
4. Сотувчилар давлат ресурсларидан буғдой тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун ушбу Низомга мувофиқ сотилишини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Низомга мувофиқ чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан уларга мўлжалланган буғдойни харидорларнинг тасдиқланган реестрига биноан, уларнинг чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган ҳажмлар ва нархларда сотиши шарти билан харид қиладилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
6. Давлат ресурсларидан буғдой чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.
2-боб. Чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдойни сотиш тартиби
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АЖ билан биргаликда ҳар йили давлат ресурсларидан озиқ-овқат буғдойининг балансини шакллантиришда чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун буғдой ҳажмлари биржа савдолари орқали ажратилишини назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АЖ ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиладиган буғдой ҳажмларининг ҳар ойлик жадвалларини ҳудудлар бўйича ишлаб чиқади ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
3-боб. Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун етказиб бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Туманлар ҳокимликлари, туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўлимлари ғалла қабул қилиш ташкилотлари, туманлардаги фермерлар кенгашлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар билан биргаликда ҳар ойда ойнинг бешинчи кунигача харидорлар реестрини шакллантиради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига умумлаштириш ва тасдиқлаш учун юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари туманлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган харидорлар реестрини икки иш куни мобайнида умумлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда «Ўздонмаҳсулот» АЖга юборади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўздонмаҳсулот» АЖ харидорлар реестрини буғдойни биржа савдоларига қўйиш учун ўз ҳудудий ташкилотларига ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга биржа савдоларини ташкил этиш учун икки иш кунида юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
12. Биржа савдолари «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва биржа савдолари қоидалари бўйича амалга оширилади. Савдолар ҳафтанинг иш кунларида мунтазам ўтказилади.
13. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишда бошланғич нарх Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўздонмаҳсулот» АЖ томонидан ҳар йили тасдиқланадиган давлат ресурсларидан ғалла, қўшимча маҳсулотлар ҳамда ғаллани бирламчи қайта ишлашдан олинадиган чиқиндиларнинг эркин улгуржи-сотиш нархларини келишиш баённомасига мувофиқ белгиланади.
14. Олди-сотди шартномаси битишув баённомаси олинган кунда баённомада назарда тутилган шартларга кўра расмийлаштирилади.
Битишув баённомаси шартларини бажариш томонлар учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. «Ўздонмаҳсулот» АЖ буғдойни сотиш ва юклаб жўнатиш якунларига асосан харидорлар реестрини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиққан ҳолда, чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархларини белгилаш учун юборади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархлари бўйича таклифларни икки иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тасдиқлаш учун киритади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда сотиш нархлари бўйича қарор қабул қилишади ва ушбу қарорни уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотларининг ярмаркаларда ҳамда бошқа ташкилотларга белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилишини таъминлайдилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
19. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилиши назорат қилинишини таъминлади ҳамда ҳар ой якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига сотилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича ахборот киритади.
4-боб. Ушбу Низом бажарилишининг мониторингини олиб бориш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳар ойда 1 ва 16-кунлари:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
«Ўздонмаҳсулот» АЖ ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари — чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари бўйича давлат ресурсларидан озуқа мақсадлари учун фойдаланиладиган буғдойни сотиш ҳажмлари тўғрисида;
чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари раҳбарлари — чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари бўйича ярмаркаларда ва бошқа ташкилотларга ўрнатилган нархларда сотиш учун мўлжалланган, баланс бўйича давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига қуйидаги ахборотни тақдим этадилар:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
туманлар бўйича озуқа мақсадлари учун давлат ресурсларидан буғдойни сотиш ҳажмлари тўғрисида;
чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун туманлар бўйича ярмаркаларда ва бошқа ташкилотларга ўрнатилган нархларда сотиш учун мўлжалланган давлат ресурсларидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларини сотиш ҳажмлари тўғрисида ахборот тақдим этади.
22. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотларининг белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилиши назорат қилинишини таъминлайди ва ҳар ой якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Давлат ресурсларидан буғдойни чорвачилик ва балиқчилик ташкилотларига озуқа мақсадлари учун сотиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

 

Тадбирлар

 

Масъуллар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I босқич

 

Чорвачилик ва балиқчилик ташкилотларига кейинчалик озуқа мақсадларида фойдаланиш учун сотишга мўлжалланган буғдой ҳажмларини биржа савдолари орқали ажратишни назарда тутадиган давлат ресурсларидаги озиқ-овқат буғдойи балансини шакллантириш

 

Иқтисодиёт вазирлиги

«Ўздонмаҳсулот» АЖ

 

ҳар йили

(январь, август)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

II босқич

 

Чорвачилик ва балиқчилик ташкилотларига кейинчалик озуқа мақсадларида фойдаланиш учун сотиладиган буғдой ҳажмларининг хар ойлик жадвалини ҳудудлар бўйича ишлаб чиқиш ва унн Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш

 

Иқтисодиёт вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

 

Баланс тасдиқлангандан сўнг беш иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

III босқич

 

Тасдиқланган жадвал ҳажмларидан келиб чиқиб чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари реестрини шакллантириш ва ҳудудий комиссияларга юбориш

 

Туманлар ҳокимликлари, туманлардаги қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари

ғалла қабул қилиш ташкилотлари,

туманлардаги фермерлар кенгашлари,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари,

ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар билан биргаликда

 

ҳар ойда ойнинг 5-кунигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IV босқич

 

Чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари реестрини умумлаштириш хамда тасдиқлаш ва «Ўздонмаҳсулот» АЖга юбориш

 

Ҳудудий комиссиялар

 

икки иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

V босқич

 

Келишилган реестрни буғдойни биржа савдоларига қўйиш учун ғалла қабул қилиш ташкилотларига ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга биржа савдоларини ташкил этиш учун юбориш

 

«Ўздонмаҳсулот» АЖ,

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖ

 

икки иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VI босқич

 

Давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган буғдойдан келиб чиқиб чорвачилик хамда балиқчилик маҳсулотларининг ҳажмлари ва уларни сотиш нархларини белгилаш хамда уларни тасдиқлаш учун Республика комиссиясига таклифлар киритиш

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

 

уч иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VII босқич

 

Чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда уларни сотиш нархларини тасдиқлаш ва ижро этиш учун ҳудудий комиссияларга юбориш

 

Республика комиссияси,

ҳудудий комиссиялар

 

уч иш кунида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

VIII босқич

 

Чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларда сотилишини ҳамда Республика комиссиясига ҳар ой тегишли ахборот киритилишини таъминлаш

 

Ҳудудий комиссиялар

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси,

чорвачилик ва балиқчилик ташкилотлари

 

ҳар ойда ахборот киритган ҳолда доимо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IX босқич

 

Чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари белгиланган ҳажмлар ва нархларга мувофиқ сотилишини назорат қилишни ҳамда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот киритилишини таъминлаш

 

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

 

ҳар ойда

 

 

 

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон қарорига
2-ИЛОВА
Чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига озуқа мақсадлари учун 2017 йилнинг II ярим йили ва 2018 йилнинг I ярим йилида бериладиган ва давлат ресурсларидан ажратиладиган буғдой квоталари
ҲАЖМЛАРИ

Ҳудудлар номи

Ҳаммаси

шу жумладан:

чорвачилик ташкилотлари

балиқчилик ташкилотлари

Қорақалпоғистон Республикаси

4313

2696

1617

вилоятлар:

Андижон вилояти

5118

2609

2509

Бухоро вилояти

4435

3008

1427

Жиззах вилояти

4477

2382

2095

Қашқадарё вилояти

6191

3751

2441

Навоий вилояти

1838

988

850

Наманган вилояти

4409

1764

2645

Самарқанд вилояти

5035

3171

1864

Сурхондарё вилояти

3452

2131

1321

Сирдарё вилояти

2881

1066

1864

Тошкент вилояти

11967

1928

10039

Фарғона вилояти

5958

2470

3488

Хоразм вилояти

4525

2035

2490

Жами:

64600

30000

34600

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/845/0132-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)