Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Маданият ва санъат соҳасидаги бошқарув тизимида давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-111-сон Фармонига мувофиқ Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бўйсунувига ўтказилгани маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги ПФ-15-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма барча турдаги солиқларни тўлашдан озод қилинсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Жамғармага меценатлик кўмаги ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларда чет эллик контрагентларни солиқлар ва тўловлардан 2030 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилиш.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПҚ-64-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида миллий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда миллий ва хорижий валютада банк ҳисобварақларига эга бўлади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин, унда, жумладан, Жамғарма ижрочи дирекцияси тузилмасини тасдиқлашни кўзда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 октябрь,
ПҚ-3325-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3219-сон қарори:
а) 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5496-сон Фармонига мувофиқ таҳрирда баён этилган.
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПҚ-36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон)
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 07/17/3325/0127-сон; 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 09.12.2021 й., 07/21/36/1143-сон; 03.02.2026 й., 06/26/15/0102-сон; 17.02.2026 й., 07/26/64/0147-сон)