Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ ҳамда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 сентябрь,
742-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарорига
ИЛОВА
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат фойдасига воз кечиш — божхона режимида ваколатли шахс товардан воз кечади ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат божхона хизматининг ҳудудий органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари ҳамда транспорт воситаси (товарларни ва йўловчиларни ташувчи транспорт воситаси, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно);
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарнинг кузатув ҳужжатлари — ҳисобварақ-фактура (инвойс), юклаб жўнатиш варақлари ҳамда ташқи савдо фаолияти ва ўзга фаолият амалга оширилаётганда божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ битимлар тузилганлигини тасдиқлаш учун фойдаланиладиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек коносамент, юк хати ёки товарларни ташиш шартномаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳамда шундай ташишда кузатиб борувчи бошқа ҳужжат;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли шахс — товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш юритувчи шахс;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби.
топшириш-қабул қилиш далолатномаси — давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг божхона органлари томонидан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
3. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш тартиботи мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Товарнинг давлат фойдасига воз кечиш режимига божхона расмийлаштируви
4. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товар ваколатли шахс томонидан божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси ваколатли шахсга берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
3-боб. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товар тўғрисида божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органига ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ёзма ёки электрон шаклда хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
8. Товардан давлат фойдасига воз кечган ваколатли шахс товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи томонидан белгиланадиган жойга етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади.
9. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган ва давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ўртасида 3-иловага мувофиқ тузилган далолатномага асосан амалга оширилади.
10. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг келгусидаги реализациясини таъминлаш учун божхона юк декларацияси, товарнинг кузатув ҳужжатлари, агар товар ваколатли органлар томонидан назорат қилиниши лозим бўлса, ушбу органларнинг тегишли рухсатномасини давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг вақтинча сақлайди ҳамда сотади (қимматли қоғозлар бундан мустасно).
Бунда қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар:
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясида техник экспертизадан ўтказилади;
техник экспертизадан ўтказилганлиги учун асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қимматли қоғозлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширилади ва қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан:
тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
бошқа товарлар тўғридан-тўғри ёки «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
12. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилиб топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича олинган товарларнинг сотилиши юзасидан Давлат божхона хизматининг ҳудудий органига ҳар ой якунида маълумот тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Давлат фойдасига воз кечилган товарларнинг реализацияси бўйича маълумотлар алмашинуви электрон шаклда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тегишли даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобрақамига ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади;
50 фоизи — Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ваколатли шахс

Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва ахборот тизимлари орқали божхона органларига юборади.

Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра

2-босқич

Божхона органларининг ахборот тизими

1. Товарларнинг электрон декларацияси дастлабки формат-мантиқий назоратдан ўтказилади ва текширувларнинг ижодий натижасига кўра унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами бериб, рўйхатдан ўтказилади.

2. Формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган ҳолда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади.

3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона органларининг ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимлари

Ваколатли шахс томонидан товарлар божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузади.

Товар божхона органига топширилаётганда

Товарларнинг божхона расмийлаштирувини электрон шаклда амалга оширади.

Уч иш кунида

4-босқич

Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимлари

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарлар бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.

Бир иш кунида

5-босқич

Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган

Хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.

Бир иш кунида

6-босқич

Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қабул қилинганидан кейин уларни мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ вақтинча сақлайди ва реализация қилади.

Доимо

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

‎‎Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига
‎жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎№ ___________________________

‎‎рақам ва сана (йил, ой, кун)

‎‎Мазкур далолатнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 131-моддасига мувофиқ
‎‎___________________________________________________________________________________________

‎‎давлат божхона хизматининг ҳудудий органи

‎‎томонидан _________________________________________________________________________________

‎‎давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган

‎‎га давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қуйидаги товарларни топшириш-қабул қилиш учун тузилган:

№‎

‎‎Товар номи

‎‎ТИФ ТН
‎коди

‎‎Ўлчов бирлиги

‎‎Миқдори

‎‎БЮД рақами

‎‎Изоҳ

‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Қабул қилдим: _________________________‎____ __________

‎‎М.Ў.*

‎‎‎‎(давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли шахснинг Ф.И.О., лавозими)

имзо‎‎

‎‎Топширдим: _______________________________ ‎‎___________

‎‎М.Ў.

‎‎(давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимининг Ф.И.О., лавозими)

имзо‎‎

‎‎* Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган номидан далолатномани моддий жавобгар шахс имзолайди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1051-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/260/1000-сон, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон; 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)