Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
«Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2178-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2010 йил 7 декабрдаги 16-сон, 106-сон «Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 2178, 2011 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2, 14-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
01/15-10/22-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
144-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 28 августдаги 01/15-10/22, 144-сон қарорига
ИЛОВА
«Биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан, такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимасидан «ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомнинг 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ билан келишилган.
«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқаруви раиси в.б. А. НАГАЕВ
2017 йил 28 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1024-модда)