Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2920]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
265-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда махсус унвон — мартаба даражалари (бундан буён матнда мартаба даражалари деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
2. Мазкур Низом талабларининг аттестация қисми бўйича амал қилиши:
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизматлари ходимларига;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари ва унинг ўринбосарлари, Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ҳамда Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг бошқарув ходимларига;
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари ижобий аттестация, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда изчил тартибда берилади.
3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек, 3, 2 ва 1-даражали юрист мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари юридик хизмат ходимларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати девони раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
в) республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаларига кўра, шунингдек ўз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларига;
г) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибияти раҳбарининг тавсияномасига асосан Бош вазир котибияти раҳбарининг олий юридик маълумотга эга бўлган ўринбосарларига, Бош вазир котибияти раҳбарининг ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш масалаларига масъул ўринбосарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимларига берилади.
3 ва 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мартаба даражалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
4. Адлия органлари ва муассасаларида ишлаган, мартаба даражасига эга бўлган ходимлар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга қабул қилинганда муқаддам берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими сифатида ишлаган, муқаддам берилган мартаба даражасига эга бўлган шахслар адлия органларига ишга қабул қилинганда, уларга берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.
5. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда берилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Махсус унвонга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга мартаба даражаларини бериш, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 21 декабрдаги 464-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-1, 21.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2920-1/0441-сон)
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар, ушбу Низом иловасига мувофиқ тенглаштирилган тарзда мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2920-3, 09.03.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)
6. Мартаба даражаларини бериш босқичма-босқич ходимнинг эгаллаб турган лавозими ва меҳнат стажига мувофиқ, шунингдек, унинг ишчанлик ва шахсий фазилатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
7. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига қуйидаги лавозимларга мувофиқ мартаба даражалари берилади:
1-даражали адлия маслаҳатчиси — юридик департамент ёки юридик бошқарма бошлиғи;
2-даражали адлия маслаҳатчиси — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи;
3-даражали адлия маслаҳатчиси — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи;
1-даражали юрист — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;
2-даражали юрист — республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти;
3-даражали юрист — ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг катта юрисконсульти ва юрисконсульти, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг етакчи, катта юрисконсульти ва юрисконсульти.
8. Битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлим бошлиғи учун белгиланган мартаба даражаси берилади.
Битта штат бирлигидан иборат ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти учун белгиланган мартаба даражаси берилади.
Битта штат бирлигидан иборат туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг бош юрисконсульти учун белгиланган мартаба даражаси берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
3, 2, 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун — 4 йилни ташкил этади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;
б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;
в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.
12. Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсларга мартаба даражаси лавозимга тайинлангандан кейин камида 1 йил ўтгач берилади.
13. Мартаба даражаларини бериш учун давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тавсиянома билан мурожаат қилинади (ходим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур тавсияномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари акс эттирилган маълумот-тавсифнома, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси нусхаси, меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси, аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (қонунчиликка кўра аттестациядан ўтказилмайдиган ходимлар бундан мустасно), олдинги иш ёки хизмат жойида махсус унвонлар берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳужжатлар) нусхаси (агар махсус унвонлар берилган бўлса) илова қилинади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
Маълумот-тавсифномада ходимнинг амалдаги мартаба даражаси (агар мавжуд бўлса), сўнгги икки йил давомидаги иш сифати ва кўрсаткичлари, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлари, судлардаги иштироки, хулқи, касбий-ахлоқий томонлари, меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари ва бошқа муҳим масалалар кўрсатилади.
Маълумот-тавсифнома тавсиянома берган шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.
14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра юридик хизмат ходими мартаба даражасига тавсия этилганда, маълумот-тавсифнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан тайёрланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
15. Мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
16. Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси адлия вазирига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.
17. Юридик хизмат ходимларига мартаба даражаларини бериш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Мазкур буйруқ асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси «Юрист-адлия» электрон тизимига автоматик тарзда тегишли ўзгартиришлар киритилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
18. Мартаба даражаси бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади. Мазкур буйруқ нусхаси юридик хизмат ходимининг шахсий жилдига тикиб қўйилиши лозим.
19. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмалари томонидан юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари ҳар чоракда камида бир марта хатловдан ўтказилиши, белгиланган муддатларда ходимни навбатдаги мартаба даражасига тавсия этиш учун раҳбарга ахборот тақдим этиб борилиши керак.
Хатлов натижасига кўра ходимни мартаба даражасига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 10 кунлик муддат ичида тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-3, 09.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини мартаба даражаларига тавсия этиш борасидаги ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.
(20-банднинг биринчи хатбошисиЎзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 13-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2920-6, 23.05.2025 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/2920-6/0467-сон)
Таҳлил натижалари бўйича юридик хизматлар ходимларини мартаба даражасига тавсия этиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиниши мумкин.
3-боб. Якуний қоидалар
21. Юридик хизмат ходимларини ўз вақтида ва муддатида, шунингдек муддатидан илгари мартаба даражаларига тавсия этиш юзасидан ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши борасида масъулият шахсан давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Махсус унвон ва мартаба даражасига эга бўлган бошқа давлат органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга махсус унвон ва мартаба даражасига тенглаштирилган мартаба даражаси бериш
* Изоҳ: Бошқа давлат органларидаги махсус унвон ва мартаба даражаларини Давлат адлия маслаҳатчиси (генерал) таркибидаги махсус унвонларига тенглаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади..
(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 9 мартдаги 136-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2920-3, 09.03.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/2920-3/0876-сон)