Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 25 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2917]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 август,
122-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 август,
2017-42-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 122 ва 2017-42-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПФ-5075-сон «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари (бундан буён матнда газ таъминоти корхоналари деб юритилади) томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари газ таъминоти корхоналари томонидан аҳолига сотилган газ ҳажмига татбиқ этилмайди.
2. Газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари)сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш уни сотиш жойида амалга оширилади.
2-боб. Газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
3. Истеъмолчиларига (аҳолидан ташқари)сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғи сотилган газнинг ҳажмида ҳар бир газ таъминоти корхонасига тўғри келадиган улушидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Бунда, ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича тақдим этиладиган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида акс эттирилади.
«Ўзтрансгаз» АЖ томонидан тақдим этиладиган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ ҳажмида газ таъминоти корхоналарининг улуши тўғрисида маълумотнома илова қилинади.
4. Газ таъминоти корхонаси газ сотилган жойдаги давлат солиқ хизмати органида солиқ ҳисоботлари тақдим этиш муддатидан кечикмасдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида ҳисобдан ўтиши шарт.
5. Газ сотилган жой бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Бунда, газ таъминоти корхонаси солиқ бўйича ҳисобга олинган жойга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларга(аҳолидан ташқари) сотилган газ бўйича тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини ҳамда Истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ ҳажмида газ таъминоти корхоналарининг улуши тўғрисида маълумотнома нусхасини тақдим этади.
3-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган назорат
6. «Ўзтрансгаз» АЖ ва газ таъминоти корхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчиларга сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини сотилган жойи бўйича тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун жавобгар ҳисобланади.
7. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
8. Давлат солиқ хизмати органлари мазкур Низомга асосан қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек газ таъминоти корхоналарини солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш бўйича назоратни амалга оширадилар.
9. Мазкур Низом «Ўзтрансгаз» АЖ билан келишилган.
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси А. МУСТАФАЕВ
2017 йил 7 август
«Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Ўзтрансгаз» АЖ ______________________________________________________________
Истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ ҳажмида газ таъминоти корхоналарининг улуши тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА
Ҳудудлар
Сотилган газ ҳажми
Сотилган газнинг умумий ҳажмдаги улуши
Корхона бўйича тўлаш учун ҳисобланган ҚҚС суммаси
Газнинг сотилган жойи бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси
минг.м3
минг.сўм
«Ўзтрансгаз» АЖ бўйича жами
Х
шу жумладан:
Х
Х
Х
Х
Х
Қорақалпоғистон Республикаси газ таъминоти корхонаси
Х
Андижон вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Бухоро вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Жиззах вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Қашқадарё вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Навоий вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Наманган вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Самарқанд вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Сурхондарё вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Сирдарё вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Тошкент вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Фарғона вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Хоразм вилояти газ таъминоти корхонаси
Х
Тошкент шаҳри газ таъминоти корхонаси
Х
«Ўзтрансгаз» АЖ марказий аппарати бўйича
Х
Раҳбари
__________________
_____________
Бош ҳисобчи
__________________
_____________
«Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга (аҳолидан ташқари) сотилган газ учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА