ИЛОВА
Т/р | Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синов воситалари | Аниқланадиган катталиклар | Метрология текшируви даврийлиги |
Ўлчаш воситалари | |||
1. | Эшитиш қобилиятини текшириш учун ускуналар (аудиометрлар, тимпанометрлар, импедансометрлар) | Эшитишнинг сезгирлик бўсағаси | 12 ой |
2. | Бош мия биопотенциалларини ўлчаш учун ускуналар (электроэнцефалографлар) | Бош миянинг биоэлектрик потенциаллари | 12 ой |
3. | Юрак биопотенциалларини ўлчаш учун ускуналар (электрокардиографлар) | Юракнинг биоэлектрик потенциаллари | 12 ой |
4. | Мушак импедансини ўлчаш учун ускуналар (реографлар) | Мушак импеданси, қон тизими ва тўқималарнинг электр қаршилиги | 12 ой |
5. | Мушак ва асаб структураларининг биоэлектрик фаоллигини ўрганиш учун ускуналар (электромиографлар) | Мушак ва асаб структураларининг биоэлектрик фаоллиги | 12 ой |
6. | Қон сатурациясини текшириш учун ускуналар (пульсоксиметрлар) | Қон сатурацияси, қоннинг кислород билан тўйинганлигининг процентдаги нисбати ва пульснинг бир минутдаги частотаси | 12 ой |
7. | Ўпка ҳажмининг ўзгаришини тавсифлаш учун ускуналар (спирографлар) | Ўпка ҳажмининг нафас олиш ва чиқаришдаги ҳаво оқимининг тезлиги | 12 ой |
8. | Артериал босимни ўлчаш учун ускуналар (барча турдаги тонометрлар) | Артериал босим | 12 ой |
9. | Ҳаёт учун муҳим функциялар кўрсаткичларини мониторинг қилиш учун ускуналар (кардиомониторлар, реанимацион ва анестезиологик мониторлар) | Беморнинг физиологик параметрлари, артериал босим, юрак қисқариш частотаси, қон сатурацияси, тана ҳарорати, электрокардиограмма кўрсаткичлари | 12 ой |
10. | Беморлар тақиб юрадиган суткалик мониторлари ва рўйхатга олиш ускуналари — Холтерлар (ЭКГ, АД, ЭЭГ) | Юрак, бош миянинг суткалик биоэлектрик потенциаллари ва суткалик артериал босим | 12 ой |
11. | Стресс тизимлар | Беморнинг жисмоний зўриқишида юрак биоэлектрик потенциаллари ва артериал босим | 12 ой |
12. | Нафасдаги газлар анализаторлари (капнографлар, алкометрлар) | Нафасдаги карбонат ангидрид, кислород (капнометрия), этанол буғларнинг (алкометрия) фоиздаги нисбати | 12 ой |
13. | Ультратовушли диагностика ускуналар (УТТ аппаратлар, доплерлар, эхоэнцефалоскоплар, эхоэнцефалограф) | Бемор тана аъзолари ва тўқималарининг текширилаётган ички анатомик структураларининг геометрик ўлчамлари, ҳомила ўлчами, юрак-томир тизими, томирлардаги қон оқимининг тезлиги, бош мия структураси параметрлари ва ультратовушли текшируви тамойилига асосланган функционал параметрлар | 12 ой |
14. | Гамма, бета, альфа ва рентген нурланишларининг дозиметрлари | Рентген, гамма, бета ва альфа нурланишлар ютилган дозалари ҳамда нурланиш дозасининг қуввати | 12 ой |
15. | Лаборатория гамма ва бета нурланиш спектрометрлари | Моддада радионуклидлар миқдори ва таркибини аниқлаш | 12 ой |
16. | Рентген нурланиши билан диагностика қилиш ускуналари (Рентген аппаратлар, компьютер рентген томографлари)* | Бемор тана аъзолари ва тўқималарининг ички анатомик структураларини рентген нурланиши билан текширишда аниқланадиган параметрлар | 12 ой |
17. | Магнит резонанси билан диагностика қилиш ускуналари (магнит-резонансли томографлар)* | Бемор тана аъзолари ва тўқималарининг ички анатомик структураларини рентген нурланиши билан текширишда аниқланадиган параметрлар | 12 ой |
18. | Гематологик анализаторлар | Қонни текшириш, гематологик таҳлил (анализ) параметрлари | 12 ой |
19. | Иммуноферментли анализатор | Қонни текшириш, иммуноферментли таҳлил (анализ) параметрлари | 12 ой |
20. | Колометрик ва фотометрик тиббий лабораторияга оид ўлчаш воситалари (оптик зичлик) | Қон, пешоб ва бошқа пробаларининг биологик текшируви параметрлари | 12 ой |
21. | Биокимёвий анализаторлар | Биологик пробаларни текшириш параметрлари | 12 ой |
22. | Пешоб анализаторлари | Пешобни текшириш ва таҳлил қилишда (анализ) аниқланадиган параметрлар | 12 ой |
23. | Тиббий лазерли терапевтик аппаратлар* | Лазер нурланишининг интенсивлиги | 12 ой |
24. | Юқори частотали электрохирургик ускуналар (коагуляторлар)* | Чиқиш қуввати | 12 ой |
25. | Дефибрилляторлар* | Дефибриллятор разрядининг чиқиш қуввати | 12 ой |
26. | Физиотерапия ускуналари (паст частотали терапия аппаратлари, ультра юқори частотали терапия аппаратлари, ультратовушли терапия аппаратлари) | Паст частотали терапевтик аппаратларнинг чиқиш параметрлари | 12 ой |
27. | Бўй ўлчагичлар | Узунлик | 12 ой |
28. | Лаборатория термометрлари | Ҳарорат | 12 ой |
29. | Тиббиёт тарозилари | Оғирлик (масса) | 12 ой |
30. | Диоптриметрлар | Оптик ва призматик кўрсаткичлар | 12 ой |
31. | Автоклав текшируви учун электрконтактли манометрлар | Босим | 12 ой |
32. | Сфигмоманометрлар (тонометрлар) | Артериал босим | 12 ой |
Синаш воситалари | |||
33. | Термостатлар | Ҳарорат | 12 ой |
34. | Қуритиш шкафлари | Ҳарорат | 12 ой |
35. | Қуруқ хаволи стерилизаторлар | Ҳарорат | 12 ой |
36. | Қуруқ хаволи инкубаторлар | Ҳарорат | 12 ой |
37. | Юқори ҳароратли Муфел печлари | Ҳарорат | 12 ой |