Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъекти ўзининг филиаллари фаолиятини лицензияловчи органни хабардор қилиш орқали амалга ошириши тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. V бўлимнинг номидан «филиалларга лицензия нусхаларини бериш» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 37-банднинг биринчи хатбошидан «ёки филиал очишда» сўзлари чиқариб ташлансин.