Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.08.2005
 LexUZ шарҳи
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатларда улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар (кейинги ўринларда чет элдаги корхоналар деб аталади) орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартибини белгилайди.
6. Товарлар чет элдаги корхоналар номига олиб чиқилаётганда муассислар иловага мувофиқ шаклдаги ёзма ариза билан божхона органларига (давлат божхона қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармасига ва «Тошкент-АЭРО» махсус божхона комплексига) мурожаат қиладилар.
 LexUZ шарҳи
8. Харидорларга хизмат кўрсатувчи банкларнинг кафолати берилмаган консигнация асосидаги товар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган валюта тушуми тушиши муддатларига риоя қилинган тақдирда мазкур товар муассиснинг (муассисларнинг) ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланиши, шу жумладан, агар тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компаниялар таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган товарларни экспорт қилувчи вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмалар муассис (муассислар) бўлиши шарти билан муассис (муассислар) томонидан муассис (муассислар)нинг 100 фоиз инвестициясига асосланган ёки муассис (муассислар)нинг устав жамғармасидаги улуши камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги корхонага етказиб берилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи