Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида
Қисқа давр мобайнида мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Сенаторлар ва депутатлар корпуси, фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда, жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларнинг натижалари мазкур дастурлар ҳамда ҳужжатларнинг қабул қилинишига асос бўлди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалий рўёбга чиқариш доирасида қабул қилинган 20 дан ортиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 180 дан ортиқ фармонлари ва 450 дан ортиқ қарорларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳозирги босқичда кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Шу билан бирга, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишини ташкил этиш ва фаолиятини баҳолашнинг амалдаги тизими олдимизга қўйилган вазифаларни самарали ҳал қилишга имкон бермаяпти. Хусусан,
биринчидан, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг даражаси ҳудудларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича уйғун фаолиятни таъминламайди. Аксарият ҳолларда уларнинг фаолияти бир марталик хусусиятга эга, алоҳида топшириқларни бажаришдан иборат бўлиб қолган. Бунинг устига, жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилиш бўйича лозим даражада ташаббус кўрсатилмаяпти;
иккинчидан, ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳудудларга хизмат сафарларини самарали мувофиқлаштиришнинг мавжуд эмаслиги амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг такрорланишига олиб келмоқда, оқибатда, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини асосий функционал мажбуриятларини бажаришдан чалғитмоқда;
учинчидан, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнини баҳолаш амалиёти жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини танқидий таҳлил қилишга асосланмаган, энг асосийси, эришилган иқтисодий кўрсаткичлар аҳолининг ҳаёт сифатига қай даражада ижобий таъсир этаётганлигига қатъий баҳо берилмаяпти. Республика давлат органларининг ҳудудлардан ажралиб қолганлиги ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш даражаси ва талаб-эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, асослантирилган ва ҳар томонлама пухта ўйланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш имконини бермаяпти;
тўртинчидан, республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда бажаришнинг амалдаги механизмлари, биринчи навбатда, энг устувор лойиҳаларни манзилли, ўз вақтида ва мутаносиб молиялаштиришни таъминламаяпти;
бешинчидан, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил этиш ўрнига аксарият ҳолларда кўплаб йиғилишлар ўтказилмоқда ва уларнинг якуни бўйича чуқур ўйланмаган қарорлар қабул қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган, аҳолини арзон уй-жой ва иш билан таъминлаш, сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳаётий муҳим масалалар кўтарилган бир миллиондан ортиқ мурожаатлар юқоридагилардан далолат бермоқда.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг эътибори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида назарда тутилган тадбирлар ва топшириқларнинг ижросини ташкил этишдаги жиддий камчиликларга, шунингдек, кўрилаётган чораларнинг кутилаётган натижаларни бермаётганлигига қаратилсин.
Кўрсатилган раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз ва самарали амалга оширилиши учун шахсан жавобгарлиги ҳақида огоҳлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг жойларда ишларни ташкил этишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи мутлақо янги тизимини жорий қилиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга (кейинги ўринларда секторлар деб юритилади) бўлиш;
секторлар раҳбарларига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан жавобгарлик юклаш ҳамда ваколатлар бериш;
ҳудудларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларига 1-иловага мувофиқ бириктириш;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш;
ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.03 Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларига:
ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ва ҳар томонлама ўрганиш, умумлаштириш ҳамда ишлаб чиқишга масъул бўлган депутат ва сенаторларни ҳудудларга бириктириш;
тегишли мансабдор шахсларнинг, биринчи навбатда, аҳоли олдида даврий ҳисобот бериш тизимини, уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини, шунингдек, юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик чораларини назарда тутган ҳолда, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларни барвақт олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши устидан парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш бўйича ишларни ташкил этишнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
3. Қуйидагилар секторлар раҳбарларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
биринчидан, уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
иккинчидан, ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
учинчидан, ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
тўртинчидан, деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;
бешинчидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш, ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноят содир этилмаган маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
4. Белгилансинки, секторлар ишини ташкил этиш 2-иловада келтирилган, қуйидагиларни назарда тутадиган Ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш схемасига мувофиқ «маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика» тамойилига кўра амалга оширилади:
уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида энг қуйи бўғинда – маҳаллада долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, туман (шаҳар)ни ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига таклифлар тайёрлаш ва киритиш, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
ҳудудлар «йўл хариталари» амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар томонлама танқидий таҳлил ва умумлаштириш ўтказиш, шунингдек, давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳар чораклик ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, жойлардаги тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.01 Олий Мажлис Сенати ваколати;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.03 Олий Мажлис Сенати Раиси ва унинг ўринбосарлари;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
5. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари мажлисларида ҳар чоракда секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳар бир ҳудудга бириктирилган масъул мансабдор шахслар, депутатлар ва сенаторлар иштирокида эшитилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашларига секторлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш тавсия этилсин:
ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун таклифларни муҳокама қилиш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Ҳисоботларни эшитишга ҳудудларни ривожлантириш жараёнига таъсир кўрсатишнинг, шунингдек, секторлар раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахслари масъулиятини оширишнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қаралсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.04 Олий Мажлис Сенати Кенгаши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига секторлар раҳбарлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари мансабдор шахслари ҳисоботларини эшитишнинг аниқ тартибини назарда тутган ҳолда, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.
6. Секторлар ишининг шакллари ва услубларини, давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлигини, уларнинг ваколатларини, шунингдек, ҳисобот бериши ва фаолиятини баҳолаш тартибини назарда тутадиган Туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларининг ишларини ташкил этиш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
7. Қуйидагилар ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:
ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторларнинг ишини, энг аввало, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолган туманлар ва шаҳарларда самарали ташкил этиш;
туманлар, шаҳарлар,маҳаллалардаги ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишларнинг самарадорлиги ва уйғунлигини таъминлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан узвий ҳамкорлигини ташкил этиш;
ҳудуднинг ишчанлик муҳити ва ишчанлик фаоллигини таҳлил қилиш, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, шаклланган тадбиркорлик маданияти ва маҳаллий анъаналар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда, ҳудудни ривожлантириш бўйича манзилли амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш аҳволини таҳлил қилиш, амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳоли ҳаётининг сифатига таъсир этиш даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳукумат, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари даражасида қарор қабул қилишни талаб этадиган аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
тегишли раҳбарларнинг фаолиятини танқидий таҳлил қилиш якунлари асосида уларни амалдаги раҳбар кадрлар захирасига қўшиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш.
8. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ўрганиш ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан, қоида тариқасида, бир йўла комплекс ўрганиш (3-4 кун давомида) ўтказиш орқали мувофиқлаштирилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
ҳудудларга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари иш вақтининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган даврини жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини, шу жумладан аҳоли билан мулоқот қилиш орқали ўрганишга ажратади.
9. Календар йилнинг чорак якуни бўйича мажлисларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ҳозирги амалиёти самарасиз ҳамда эскирган деб топилсин.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янгиланган концепцияси 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ жорий қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
туман (шаҳар) ва вилоят даражасида, биринчи навбатда, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, депутатлар ва сенаторлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари томонидан кўтарилган энг долзарб муаммоларни аниқлаш, шунингдек, уларнинг ечими бўйича аниқ чоралар кўриш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингининг очиқлиги ва холислигини ошириш;
амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва эришилган кўрсаткичларнинг, айниқса қишлоқ жойларида аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатига реал таъсирини ҳисобга олган ҳолда мақроиқтисодий таҳлил ўтказиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш аҳволи, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият идоралари таклифлари, аҳоли эҳтиёжларининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг инвестиция (давлат) дастурлари ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини, шу жумладан, жойларда ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда ходимларининг масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат ва мониторинг қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепциясини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
10. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссия 5-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
бир ой муддатда секторлар раҳбарлари, давлат органлари мансабдор шахслари ва ходимлари ўртасида мазкур қарор талабларини тушунтириш бўйича ишларни ташкил этсин;
2017 йил 20 августга қадар муддатда жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларнинг ҳар томонлама таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида намунавий «Йўл харитаси»ни ҳамда секторлар раҳбарларининг намунавий иш тартибини ишлаб чиқсин;
бир ой муддатда секторлар раҳбарлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин;
2018 йил 1 январга қадар муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини ва бажарадиган ишлар ҳажмини танқидий ўрганиш асосида уларнинг тузилмаси, вазифалари, функция ва ваколатларини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритсин.
12. Асоссиз, самараси кам, амалий аҳамиятга эга бўлмаган, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига кераксиз маъмурий иш ҳажмини оширадиган ва юклатилган вазифаларни бажаришдан чалғитадиган идоралараро йиғилишларни ўтказиш қатъий тақиқлансин.
Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига ўтказиладиган йиғилишларга кўриб чиқиладиган масалаларга бевосита алоқадор бўлмаган давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари таклиф қилиниши ва иштирок этишига йўл қўйилмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси кўрсатилган талабларнинг қатъий бажарилиши устидан лозим даражада мониторинг олиб борилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда коллегиал йиғилишлар ўтказиш заруратини асословчи аниқ мезонларни, уларда иштирок этувчи шахслар доирасини белгилашни, шунингдек, йиғилишлар якунларининг натижадорлигига талабларни назарда тутган ҳолда, барча даражаларда йиғилишларни ташаббус қилиш, унга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Т. Худайбергенов) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
секторлар раҳбарларининг фаолиятини уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторинг қилишни, ҳудудларнинг ривожланиш аҳволидаги реал ўзгаришлардан ва бошқа ҳаққоний мезонлардан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини холисона баҳолашни таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда уч ой муддатда танқидий таҳлил асосида Республика ва маҳаллий бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг самарали ҳамда шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари У.С. Исмаилов, В.А. Голишев, Т.А. Худайбергенов, О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 август,
ПҚ-3182-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларига бириктирилган ҳудудларнинг
Қорақалпоғистон Республикаси, шу жумладан алоҳида:
Шуманай тумани,
Қонликўл тумани,
Тахтакўпир тумани,
Мўйноқ тумани,
Чимбой тумани,
Қораўзак тумани
Раматов А.Ж. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси
3.
Сурхондарё вилояти, шу жумладан алоҳида:
Қизириқ тумани,
Бойсун тумани,
Узун тумани,
Музработ тумани,
Сариосиё тумани,
Шеробод тумани
4.
Хоразм вилояти, шу жумладан алоҳида:
Қўшкўпир тумани,
Шовот тумани,
Янгибозор тумани,
Янгиариқ тумани
5.
Сирдарё вилояти, шу жумладан алоҳида:
Боёвут тумани,
Сардоба тумани,
Мирзаобод тумани,
Ховос тумани
Мирзаев З.Т. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
6.
Жиззах вилояти, шу жумладан алоҳида:
Мирзачўл тумани,
Зарбдор тумани,
Фориш тумани,
Янгиобод тумани
7.
Самарқанд вилояти, шу жумладан алоҳида:
Қўшработ тумани,
Нуробод тумани,
Пахтачи тумани,
Булунғур тумани
8.
Андижон вилояти, шу жумладан алоҳида:
Хонобод шаҳри, Бўз тумани,
Улуғнор тумани,
Пахтаобод тумани,
Марҳамат тумани
Отажанов Н.С. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси
9.
Тошкент вилояти, шу жумладан алоҳида:
Оққўрғон тумани,
Бўка тумани,
Бекобод тумани,
Зангиота тумани,
Қибрай тумани,
Қуйичирчиқ тумани,
Тошкент тумани,
Чиноз тумани,
Янгийўл тумани
10.
Наманган вилояти, шу жумладан алоҳида:
Мингбулоқ тумани,
Чуст тумани,
Чортоқ тумани,
Косонсой тумани,
Поп тумани
Қўчқоров Ж.А. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
11.
Фарғона вилояти, шу жумладан алоҳида:
Ёзёвон тумани,
Бувайда тумани,
Қўштепа тумани,
Учкўприк тумани,
Сўх тумани
12.
Бухоро вилояти, шу жумладан алоҳида:
Олот тумани,
Пешку тумани,
Ромитан тумани,
Вобкент тумани,
Қоракўл тумани
Ибрагимов Ғ.И. — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
13.
Қашқадарё вилояти, шу жумладан алоҳида:
Деҳқонобод тумани,
Яккабоғ тумани,
Миришкор тумани,
Нишон тумани
14.
Навоий вилояти, шу жумладан алоҳида:
Хатирчи тумани,
Нурота тумани,
Томди тумани,
Учқудуқ тумани
Изоҳ:
* Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларнинг барча туманлар (шаҳарлар)и билан бирга, кўрсатиб ўтилган туманлар (шаҳар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига алоҳида эътибор қаратишлари лозим;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари бошқа ишга ўтганда, тегишли ҳудудлар ушбу лавозимларга янги тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахсларга бириктирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)
LexUZ шарҳи
1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПФ-5457-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳудудлар ва туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига 3-ИЛОВА
Туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг ишларини ташкил этиш тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом республиканинг туманлари (шаҳарлари) ва ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
1. Республиканинг туманлари (шаҳарлари) ва ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор (кейинги ўринларда сектор деб юритилади) тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг кўмаклашувчи коллегиал ишчи тузилмаси ҳисобланади.
2.Сектор:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига мувофиқ, тегишли прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари билан келишган ҳолда ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари (кейинги ўринларда секторлар раҳбарлари деб юритилади) бошчилигида;
бир маъмурий-ҳудудий бирлик ҳудудида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланадиган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ҳолати, бошқа иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ҳамда бошқа мезонларни инобатга олган ҳолда унинг умумий майдонини тўртга бўлиш йўли билан ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
3. Тўртга бўлинган қисмларнинг ҳар бири сектор раҳбарига бириктирилади (кейинги ўринларда — бириктирилган ҳудуд деб юритилади).
Секторлар таркибига бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.
4. Секторлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига, тегишли ҳоким ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
5. Секторлар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий-ахборот воситалари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
2-боб. Секторларнинг асосий вазифалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
6. Секторларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;
ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш.
3-боб. Секторларнинг функциялари ва ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқларини тўлиқ ҳамда ўз вақтида амалга оширилишига кўмаклашадилар;
ишларнинг ҳаққоний ҳолати, тўпланган муаммолар ва тизимли камчиликларни, биринчи навбатда, уйма-уй юриш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш йўли билан чуқур ва ҳар томонлама ўрганишни амалга оширадилар;
амалга оширилаётган ишларнинг якуний натижаларини таъминлаш мақсадида аниқланган ва аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни бевосита жойларда бартараф этиш бўйича ваколатлари доирасида аниқ чоралар кўрадилар;
ўрганиш натижаларини умумлаштирадилар ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги кўзланган ислоҳотларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар, уларни юқори турувчи органларга киритадилар;
жойлардаги маҳаллий муаммоларни ҳал этишда давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг, уларнинг зиммасидаги вазифа ва функциялардан келиб чиққан ҳолда, жавобгарлигини ошириш ҳамда кучларни жамлаш бўйича чораларни амалга оширадилар;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрадилар;
аҳоли бандлиги, хусусан, ёшларни ишга жойлаштиришни таъминлашда амалий ёрдам кўрсатадилар;
ижтимоий соҳа объектларини (соғлиқни сақлаш, таълим, шу жумладан, мактабгача таълим, умумтаълим, ўрта-махсус таълим муассасалари) самарали фаолият юритиши, уларни малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашадилар;
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан кўрсатилган коммунал ва эксплуатация хизматлари учун тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда тўланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширадилар;
аҳоли пунктлари, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этадилар;
турар-жой коммунал хўжалигини яхшилаш чораларини кўрадилар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал хизматлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига кўмаклашадилар;
масъул ташкилотлар билан биргаликда ижтимоий ҳаётда оиланинг ролини кучайтириш чора-тадбирларини амалга оширадилар;
ёшларни ватанпарварлик, қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини юритиш, билим олишга интилиш, уларда китоб ўқишга қизиқиш уйғотиш, шу жумладан, уюшмаган ёшларни аниқлаш ва улар билан профилактика ишларини ўтказиш чора-тадбирларини кўрадилар;
корхона, муассаса ва ташкилотларда санитария-гигиена ва ёнғинга қарши кураш нормаларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назоратни ташкил этадилар;
деҳқон бозорлари ва «Элга хизмат» корхоналарида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мониторингини амалга оширадилар;
тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек,фаолият кўрсатмаётган ва бўш ётган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этишга кўмаклашадилар;
ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган ресурсларни, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлайдилар;
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширадилар.
Секторлар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширадилар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари, бошқа орган ва ташкилотлардан зарур материал ҳамда маълумотларни сўраш ва олиш;
маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини, зарурат бўлганда, аниқланган муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш чораларини амалга ошириш учун жалб этиш;
маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига ўрганиш натижалари бўйича таклифлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш ва бошқа чоралар кўриш юзасидан тегишли материалларни юбориш;
маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш.
секторлар штаби таркибига киритилган идора ва ташкилотлар вакилларини рағбатлантириш ва уларни жавобгарликка тортиш учун ҳокимликка ҳамда иш берувчи ташкилотларга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган таклифлар киритиш;
идора ва ташкилотларнинг секторлар штаби аъзоларини алмаштириш тўғрисидаги таклифи юзасидан муносабат билдириш;
ҳар ҳафтада сектор штаби аъзоларининг сектордаги ҳамда уларга бевосита бириктирилган маҳаллалардаги фаолияти юзасидан ахборотини эшитиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 07/19/4102/2434-сон)
Сектор раҳбари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Секторлар фаолиятини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
9. Секторларнинг фаолияти «маҳалла — туман (шаҳар) — вилоят — республика» принципи асосида ташкил этилади ва қуйидагиларни назарда тутади:
уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар асосида энг қуйи бўғинда –маҳаллада долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, туман (шаҳар)ни ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича дастурларга киритиш, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига таклифлар тайёрлаш ва киритиш, шунингдек, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
ҳудудлар «йўл хариталари» амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар томонлама танқидий таҳлил ва умумлаштириш ўтказиш, шунингдек, давлат, ҳудудий, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳар чораклик ҳисобот бериш тизимини жорий этиш, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилиш, жойлардаги тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
10. Туманлар (шаҳар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш мақсадида, секторлар раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган йиллик «Йўл хариталари» ишлаб чиқади.
«Йўл хариталари»да ҳудудларни комплекс ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва топшириқлари ижроси бўйича, энг аввало:
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш;
тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш;
томорқа участкаларидан самарали фойдаланиш;
мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, ва бошқа қишлоқ хўжалиги фаолияти турларини ривожлантириш;
аҳолининг уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш;
ҳуқуқбузарликларни, шу жумладан, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида барвақт олдини олиш ва профилактикаси бўйича чоралар назарда тутилади.
101. Секторларда сектор аъзолари ишини мувофиқлаштириш ҳамда умумлаштириш мақсадида сектор штаби (кейинги ўринларда — штаб) ташкил этилади.
102. Сектор штаби таркибига ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган намунавий рўйхатга асосан идора ва ташкилотларнинг вакиллари (кейинги ўринларда — штаб аъзолари) киритилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
103. Штаб аъзолари сектор раҳбари қарори билан маҳаллалар кесимида секторнинг муайян ҳудудига бевосита бириктириладилар.
Штаб аъзоси зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилади:
секторлар вазифа, функция ва ваколатларини амалга оширишни ташкил этади;
секторда ўзлари мансуб бўлган идора ва ташкилот фаолияти йўналиши бўйича муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўради;
бириктирилган маҳаллаларда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар чоракда камида бир маротаба уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни тўлиқ ўрганиш ва қайд этиш орқали аниқлаш ҳамда ҳал этиш чораларини кўради;
аниқланган муаммоларни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида уларни туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича «йўл хариталари»га киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
секторда тегишли идора ва ташкилот фаолияти йўналиши бўйича ҳамда ўзига бевосита бириктирилган маҳаллардаги ижтимоий ва иқтисодий ҳолат бўйича шахсан масъул ҳисобланади.
104. Идора ва ташкилотларнинг штаб аъзоларини бириктириш ва алмаштириш тўғрисидаги таклифи сектор раҳбари билан келишилади, улар лавозимидан озод этилган, ишдан бўшатилган, бошқа ишга ўтказилган ёхуд соғлиғи ҳолатига кўра сектордаги фаолиятини бажара олмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
105. Сектор штаби фаолиятини доимий асосда ташкил этиш мақсадида жамоатчилик асосида сектор штаби котиби (кейинги ўринларда — котиб) доимий равишда фаолият юритади.
Котиб зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
сектор фаолиятига оид маълумотлар, сектор томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботини шакллантириш ва юритиш;
секторда амалга оширилган ишлар ҳамда қабул қилинган фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини ўз вақтида қайд этиб бориш;
штаб аъзолари фаолиятини ташкилий жиҳатдан мувофиқлаштириш;
амалга оширилган ишларни тизимли таҳлил қилиш, йўл қўйилган камчиликлар, бажарилмаган тадбирларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда сектор раҳбарига ахборот бериш;
секторнинг «йўл харитаси»га киритиш учун таклифларни умумлаштириш;
республика ягона тизимлаштирилган электрон ахборот тизимига маълумотларни киритиб боради;
тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари ҳамда туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларига ҳар ойда камида бир маротаба сектор фаолиятига оид маълумотлар ва ҳисоботларни тақдим этиб боради.
Котиб фаолияти асосий иш жойидан ажралган ҳамда лавозим маоши сақлаб қолинган ҳолда ташкил этилади.
Котиб штабга ҳокимнинг қарори асосида бириктирилади.
(101 — 105-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 07/19/4102/2434-сон)
11. Сектор раҳбарлари ва аъзолари иш вақтининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган даврини жойларда ишларнинг ҳаққоний ҳолатини, шу жумладан, аҳоли билан мулоқот қилиш ҳамда уйма-уй юриш йўли билан ўрганишга ажратадилар. Бунда секторлар раҳбарлари ва аъзолари бир чорак мобайнида ўзларига бириктирилган ҳудуднинг барча жойларида уйма-уй, шу жумладан, уй хўжаликлари ва бошқа объектлар бўйлаб юришни амалга оширилишини таъминлашлари шарт.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
12. Уйма-уй юришни ҳисобга олиш учун секторлар раҳбарлари томонидан тегишлича Жўқорғи Кенгес раиси, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Ички ишлар вазири, давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар бошқармаси (бош бошқармаси) ва давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган ип ўтказиб тикилган дафтар юритилади.
Сектор раҳбарининг уйма-уй юриш дафтарига бориб кўрилган уй хўжалигининг эгаси, аниқланган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрсатилган ҳолда уйма-уй юриш санаси, вақти ва жойлари тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар киритилади.
Дафтарларни марказлашган ҳолда тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таъминланади.
13. Сектор раҳбарлари ва аъзолари «Йўл харитасида» белгиланган тадбирларни самарали амалга оширилиши бўйича шахсан жавобгардирлар.
41-боб. Секторлар ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
131. Секторлар ҳудудидаги барча маҳаллалар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 132-бандида белгиланган тартибда ҳар йили январь ойида «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади. Бунда:
«яшил» тоифадаги маҳалла — ҳудудида жиноят содир этилмаган маҳалла;
«сариқ» тоифадаги маҳалла — ҳисобот даврида ҳудудида содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичи билан баробар ёки ундан паст бўлган маҳалла;
«қизил» тоифадаги маҳалла — ҳудудида, шу жумладан алоҳида тоифадаги шахслар, яъни вояга етмаганлар, аёллар, ишсизлар, илгари судланганлар, маст ҳолатдаги, профилактик ҳисобда ёки маъмурий назорат остида турувчи шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар минг аҳоли сонига нисбатан салмоғи туман (шаҳар) кўрсаткичига нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
132. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Миллий гвардияси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан республиканинг барча маҳаллалари ҳар йили январь ойида ҳисобот даврида ҳудудда содир этилган жиноятлар таҳлилидан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратилади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳар ой якуни бўйича жиноятлар статистикаси маҳаллабай таҳлил қилиниб, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар маҳаллалар кесимида ҳисоблаб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) бўйича мазкур тоифа жиноятларнинг умумий салмоғи ҳар ўн минг аҳолига нисбатан шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.02.00 Жиноят ва жиноий жавобгарлик]
133. Секторлар ҳудудидаги маҳаллаларда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар статистикаси ички ишлар органлари томонидан ҳар ой якуни бўйича «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизими орқали маҳаллалар кесимида таҳлил қилинади ҳамда тегишли идораларга тақдим этилади.
Ички ишлар органлари томонидан секторлар раҳбарларига бириктирилган ҳудудлардаги «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифадаги маҳаллалар тўғрисидаги асослантирилган таҳлилий маълумотлар ҳар чорак якуни бўйича сектор раҳбарларига киритиб борилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
134. Сектор раҳбарлари «яшил» тоифадаги маҳаллаларда секторлар штаби таркибига киритилган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишларни бевосита ўрганиб чиқади ҳамда ушбу тоифадаги маҳаллаларнинг ижобий иш услублари, амалга оширган тадбирларини секторнинг «сариқ» ва «қизил» тоифадаги маҳаллаларида оммалаштириш чораларини кўради.
Сектор раҳбарлари томонидан «яшил» тоифадаги маҳаллаларнинг ижобий тажрибаларни бошқа тоифадаги маҳаллаларга оммалаштиришда қуйидагилар самарали ташкил этилганлигига эътибор қаратилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар;
аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар;
ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган ёхуд соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобига олинган шахслар билан олиб борилаётган тадбирлар;
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
5-боб. Сектор раҳбарлари ва сектор штаби аъзоларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятини баҳолаш
(5-боб номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 07/19/4102/2434-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
14. Сектор раҳбарлари ҳар чоракда секторнинг фаолияти тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари олдида ҳисобот берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари, шунингдек, тегишли ҳудудга бириктирилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг масъул мансабдор шахслари иштирок этишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
15. Секторнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг тегишли ҳудудга бириктирилган ўринбосарлари томонидан мувофиқлаштирилади.
16. Туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудлар секторлари раҳбарлари амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тизимли равишда ҳисобот бериб борадилар.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда секторлар раҳбарларининг фаолиятини, улар томонидан зиммаларига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан доимий мониторингини амалга оширади, қуйидаги асосий мезонлар бўйича уларнинг фаолиятини холисона баҳолайди;
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлари, тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур ҳудудларга ташрифи жараёнидаги топшириқларининг бажарилиши;
уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижалари самарадорлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига, энг аввало, такроран келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлиги;
Сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолашда уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қўшган ҳиссаси натижасида ҳудудидаги «яшил» тоифадаги маҳаллалар салмоғи юқорилигига эътибор қаратилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига алоҳида ўрнак кўрсатган секторлар раҳбарлари, давлат органлари мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун уларни лавозимдан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича ҳар чоракда таклифлар киритиб борадилар.
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
18. Сектор штаби аъзолари ҳар ҳафта сектордаги ҳамда ўзларига бевосита бириктирилган маҳаллалардаги фаолияти юзасидан сектор раҳбарига ахборот берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 07/19/4102/2434-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига 4-ИЛОВА
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш
СХЕМАСИ
Изоҳ: барча мажлисларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, шунингдек, тегишли мансабдор шахсларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни самарали бажаришдаги ўрни ва жавобгарлигига танқидий баҳо берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссия
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси
Абдуллаев И.Б.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Комиссия раисининг ўринбосари
Йўлдошев Н.Т.
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси
Исмоилов Н.М.
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери
Исмаилов У.С.
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
Иноятов Р.Р.
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
Худайбергенов Т.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси
Акмалов К.В.
—
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари
Раматов А.Ж.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси
Қўчқоров Ж.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
Абдукадиров Р.В.
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси
Азизов А.А.
—
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири
Саидова Г.К.
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири
Ходжаев Б.А.
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазири
Парпиев Б.Р.
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
Бегалов Б.А.
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси
Жуманиязов М.Б.
—
Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
Тошпулатов Ф.М.
—
Вазирлар Маҳкамаси ЙАТД мудири ўринбосари
лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгеси раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 802-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон; 09.01.2019 й., 07/19/4102/2434-сон; 29.06.2020 й; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)