Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиши») ни тугатиш тўғрисида» 2000 йил 23 июндаги ПФ—2645-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, 1998—2000 йилларда қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш ва сув хўжалиги қурилишини бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш юзасидан 1-иловага* мувофиқ таркибида комиссия тузилсин.
«Ўзсувқурилиш» давлат концернини, 2-иловага* мувофиқ бошқа корхоналар ва ташкилотларни тугатиш тадбирларини амалга оширсин;
тугатилаётган «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган 3-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришга доир тадбирларни амалга оширсин, бунда хусусийлаштирилаётган корхоналарга бир хил номлар берилишига йўл қўйилмасин;
4. Сув хўжалиги объектлари ва ирригация-мелиорация тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган ташкилотлар ва корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссиянинг, акциядорлик жамиятларининг 4-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш») фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 19 ноябрдаги 540-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сон қарорига 9-10-иловалар;