Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли операторнинг веб-порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида аукцион ўтказиш бошланишига 30 календарь кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш орқали амалга оширилади;
дастлабки электрон онлайн-аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорийлари эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади;
мол-мулк электрон онлайн-аукционга баҳолаш қиймати бўйича қўйилади;
давлат ижрочилари электрон онлайн-аукционларда сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Бюро ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сонли Фармони таҳририда)
мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;
мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда «E-AUKSION» электрон савдо платформасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Бюро бир ой муддатда:
Марказнинг Уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозласин.
7. Марказ унинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, дастурий маҳсулот ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Бюро Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда теле- ва радиоканалларда, босма нашрларда, Интернет тармоғида, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор нормаларининг мазмун-моҳияти электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва уни ўтказиш натижаларига кўра мол-мулкни реализация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июль,
ПҚ-3149-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун материалларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«E-AUKSION» электрон савдо платформаси — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;
оператор — «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
электрон онлайн-аукцион — салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда, мол-мулк Интернет тармоғидаги «E-AUKSION» электрон савдо платформасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
3. Қуйидаги тоифадаги шахслар электрон онлайн-аукционларда иштирок этишга ҳақли эмас:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизмати, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати органларининг ходимлари;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотиладиган мол-мулкни кўздан кечириш ёки баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари ва ходимлари, шунингдек, операторнинг ходимлари. Бунда, жавобгарлик иштирок этган шахс зиммасига юкланади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
ер участкалари ва ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар реализация қилинганда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
4. Мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш учун оператор томонидан давлат ижрочисининг буюртмаси бўйича қўйилади.
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни аукционга чиқариш ва аукцион натижаси бўйича уни ғолибга топшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Мол-мулкни реализация қилиш учун электрон онлайн-аукционга қўйиш учун материалларни тайёрлаш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
6. Мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади.
Қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.
7. Мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.
Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
ижро ҳужжатининг нусхаси;
мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси;
мол-мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ёки баҳолаш тўғрисида давлат ижрочиси қарорининг ёхуд мол-мулкнинг баҳоланган нархи кўрсатилган суд қарорининг нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулкка оид тақиқлар (жарималар) тўғрисида маълумот;
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддасида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
8. Агар буюртмага мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган ёхуд улар лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳолларда оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон хат билан давлат ижрочисига унинг буюртмасини қайтаради. Бунда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хатда кўрсатилади.
Давлат ижрочиси бир ҳафта муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни тузатади ва электрон буюртмани мазкур Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ қайтадан юборади
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3 — 8-боблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
9-боб. Электрон онлайн-аукционни тўхтатиш ёки бекор қилиш тартиби ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Ижро иши юритиш тўхтатилганда, агар ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги давлат ижрочисининг сўров хати ёки суд қарори ёхуд ижро ҳужжатини берган бошқа органнинг қарори операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари тўхтатилиши мумкин.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Бундай ҳолатда аукционни бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот уни бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Бунда, аукцион иштирокчисининг аризасига асосан закалат пули буюртма берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида унга қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро иши юритиш тикланганда, оператор ижро иши юритишни тиклаш тўғрисида давлат ижрочиси ёки бошқа ваколатли мансабдор шахснинг сўров хати ёки қарорини олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай электрон онлайн-аукционни (шу жумладан, такрорий аукционни) ўтказиш ҳақидаги хабарномада тегишли ахборотни жойлаштиради.
(57-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Ижро ҳужжатини беришга асос бўлган қарор бекор бўлганда, ижро иши юритиш бошқа асослар бўйича тугатилган ёки тамомланганда, агар тегишли сўров хати операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиладиган кун соат 09:50 гача (GMT+5) ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали келиб тушган тақдирда, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари мол-мулкни аукцион савдосидан олган ҳолда тўхтатилади.
(58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Бундай ҳолатда аукцион бекор қилинганлиги ва мол-мулк аукцион савдоларидан олинганлиги ҳақидаги маълумот бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Закалат пули аукцион бекор қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида аукцион иштирокчиларига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Ижро иши юритишни тўхтатиш ёки тиклаш, шунингдек, ижро иши юритишни тамомлаш ёки тугатиш ҳақида давлат ижрочиси томонидан операторни хабардор қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Аукционни ўтказиш пайтида ижро иши юритишни тўхтатиш, тугатиш ва тамомлаш ҳақидаги сўров хати операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва аукцион объекти билан боғлиқ бўлган масалалар ва низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ҳамда электрон онлайн-аукционда олди-сотди шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
10-боб. Якуний қоида
61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1982-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар
РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Олий суд (К. Камилов),

МХХ (Р. Гулямов), ИИВ (А. Азизов),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

4.

Мажбурий ижро чораларини қўллаш ва қарздорнинг мол-мулкини хатлашда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ликвидлигини аниқлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

II. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК фаолиятини ташкил этиш

5.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Уставни тасдиқлаш ва Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов)

6.

Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

7.

Марказни мебель, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

15 августга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши (М. Азимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ

8.

Электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий, ташкилий-техник ва дастурий-аппарат ишларини ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

20 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

9.

Марказни электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

III. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасини ташкил этиш ва мол-мулкларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш

10.

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Концепция

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

11.

«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник топшириқ

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

12.

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун сервер ва бошқа аппарат жиҳозлари, сертификатланган дастурий маҳсулотларни харид қилиш.

Асбоб-ускуналарни харид қилиш

2017 йил

10 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Марказ

13.

Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ташкилотни танлаб олиш;

«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

5 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

14.

«E-IJRO AUKSION» дастурий комплексини қабул қилиш ва тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш.

Қабул қилиш далолатномаси

2017 йил

15 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

15.

«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини саноатда фойдаланишга жорий этиш.

Фойдаланишга топшириш далолатномаси

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

16.

Марказнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига электрон онлайн-аукционларга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш имконини яратган ҳолда такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ

17.

Аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва мол-мулкларни сотиб олиш,шунингдек, электрон рақамли имзони олиш тартиби билан кенг таништиришни назарда тутувчи кўргазмавий видеороликлар ва бошқа видео маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, теле- ва радиоканалларда жойлаштириш ва эълон қилиш учун тайёрлаш.

Тарғибот материалларини тайёрлаш

2017 йил

20 августга қадар

МТРК (Х. Мирзахидов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 727-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)