|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.11.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2420-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 15 ноябрдаги 19-мҳ-сонли «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3333, 18.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июль,
171-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 5 июлдаги 171-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «арабча рақамлар» деган сўзлар «араб рақамлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 58-банддаги «табиатни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 59-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 60-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 80-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар тақдим этилган лойиҳа ҳуқуқий экспертиза натижаларига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлса, бироқ қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермаса ва ушбу камчиликлар ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлганда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 21-иловасидаги намунага мувофиқ хулоса тузилади.».
6. 81-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ҳужжатни қабул қилиш жараёнида бартараф этилиши мумкин бўлган лойиҳада йўл қўйилган қонунчилик техникаси қоидалари талабларига жавоб бермайдиган камчиликлар (агар мавжуд бўлса);»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
7. 84-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«84. Ушбу Йўриқноманинг 81 ва 83-бандларида кўрсатилган хулосалар икки нусхада тузилиб, адлия бошқармасининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири (у бўлмаганда ҳуқуқий экспертизани амалга оширган шахс) томонидан имзоланади ва адлия бошқармасининг раҳбари ёки биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Хулосаларнинг бир нусхаси мазкур Йўриқноманинг 4, 41, 42 ва 5-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ кузатув хати билан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига юборилади.».
8. Йўриқномага 2 ва 3-иловалардаги «Ҳуқуқий экспертиза ва қонун ҳужжатларини туркумлаш шўъба мудири:» деган сўзлар «Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 21 ва 42-иловалар билан тўлдирилсин.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
21-ИЛОВА
21-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
42-ИЛОВА
42-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 630-модда)