Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5044-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2972-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекенерго» АЖ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ бошқарув органлари ва «Ўзсувенерго» бирлашмаси иштирокчиларининг:
а) «Ўзбекгидроэнерго» АЖ устав капиталига давлат улуши сифатида:
«Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ, «Гидромахсусқурилиш» АЖ, «Гидропроект» АЖ устав капиталларидаги «Ўзбекенерго» АЖга тегишли баланс қиймати бўйича акциялар пакетларини;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзсувенерго» бирлашмасининг баланс қийматидаги ва «Ўзсувенерго» бирлашмасининг энергия ишлаб чиқарувчи корхоналари устав фонди миқдоридаги соф активларини, 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича;
«Ўзбекенерго» АЖга тегишли энергия ишлаб чиқарувчи корхоналар баланс қийматидаги соф активларини, 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича;
«Сувиншоттаъмир» МЧЖ устав капиталидаги номинал қийматдаги давлат улушини;
кейинчалик «Сувсаноатмаш» АЖ устав капиталига ўтказиш билан Тошкент ш., Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 120-уй манзилда жойлашган баланс қийматидаги бино ва иншоотларни ўтказиш тўғрисидаги;
б) Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 22-уйда жойлашган «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖнинг 3 қаватли биносини унга туташ ҳудуд ва бинолар билан баланс қиймати бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖга ўтказиш, кейинчалик унинг томонидан «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ билан ўтказилаётган бинолар учун ҳисоб-китоблар амалга оширилиши тўғрисидаги;
в) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувенерго» бирлашмасини тугатиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекенерго» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган объектлар ва активлар қабул қилиниши ва топширишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда «Ўзсувенерго» бирлашмасини тугатиш бўйича унинг мол-мулки белгиланган тартибда «Ўзбекгидроэнерго» АЖга ўтказилишини назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг тақдим этилган асосли ҳисоб-китобларидан келиб чиқиб, гидроэлектрстанциялар учун тарифни, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчилар учун якуний тарифнинг 85 фоизи миқдорида белгиланган тартибда тасдиқласин.
5. Белгилансинки:
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ гидроэлектрстанциялари ҳар йили «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида тузиладиган бош шартномага мувофиқ республика ягона электр энергетика тизимига электр энергиясини етказади;
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ гидроэлектрстанцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан олинган маблағлар, қарзга олинган кредитлар, мавжуд ГЕСларни сақлаш харажатлари ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖни сақлаш учун ажратмалар чегириб ташланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-44-сон қарори, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга мақсадли йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5044-сон Фармони билан белгиланган тартибда «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг махсус ҳисобварағида жамланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ўзсувенерго» бирлашмасининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштиришда зарур ёрдам кўрсатсин.
7. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖнинг мазкур қарор 1-банди «б» кичик бандига мувофиқ «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тасарруфига ўтказилган «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖнинг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 22-уй манзилида жойлашган 3 қаватли биносига «Ўзбекгидроэнерго» АЖни жойлаштириш;
«Сувсаноатмаш» АЖнинг «Сувсаноатмаш» АЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Минор кўчасида жойлашган 2 ва 3-сонли 9 қаватли ётоқхоналарнинг Давлат мулки сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлигига бепул бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 декабрдаги 918-Ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Иброҳимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 июнь,
407-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 407-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувенерго» бирлашмаси ва «Ўзсувенерго» бирлашмасига қарашли энергия ҳосил қилувчи корхоналарининг устав капитали миқдорида баланс қиймати бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ устав капиталига давлат ҳиссаси сифатида ўтказиладиган соф активлари
РЎЙХАТИ

(минг сўм)

Т/р

Корхоналар номи

Устав капитали 04.01.2017 й

1.

«Ўзсувенерго» бирлашмаси

2 990 436,0

2.

«Андижон гидроэлектрстанцияси» давлат корхонаси

1 779 584,0

3.

«Туямўйин гидроэлектрстанцияси» давлат корхонаси

375 886,0

4.

«Ургут гидроэлектрстанцияси» ДК

1 989 354,0

5.

«Тўполанг гидроэлектрстанцияси» давлат корхонаси

22 153 563,0

6.

«Оҳангарон гидроэлектрстанцияси» давлат корхонаси

41 785 612,0

7.

«Андижон гидроэлектрстанцияси ГЕС-2» давлат корхонаси

39 455 922,0

8.

«Ҳисорак гидроэлектрстанцияси» давлат корхонаси

32 626 877,0

9.

«Эртошсой гидроэлектрстанцияси» давлат корхонаси

17 894 866,0

10.

«18-сон қурилиши бирлашган дирекцияси» давлат унитар корхонаси

148 664,0

Жами

161 200 764,0

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 407-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзбекенерго» АЖга тасарруфида бўлган ва баланс қиймати бўйича «Ўзбекгидроэнерго» АЖ устав капиталига давлат ҳиссаси сифатида ўтказиладиган энергия ҳосил қилувчи корхоналар
РЎЙХАТИ

(минг сўм)

Т/р

Корхоналар номи

Китоб қиймати

1.

«Фарҳод гидравлик электр станцияси» УК

20 004 099,56

2.

«Қуйи Бўзсув гидравлик электр станциялари каскади» УК

12 377 501,0

3.

«Қодирия гидравлик электр станциялар каскади» УК

2 115 701,0

4.

«Тошкент гидроэлектрстанциялари каскади» ДУК

838,161,0

5.

«Ўрта Чирчиқ гидравлик электр станциялар каскади» УК

146 436 222,2 *

6.

«Чирчиқ гидроэлектрстанциялари каскади» УК

5 583 168,5

7.

«Кудаш» ГЕС «Ўзелектртармоқлари» ДК

674,6

Жами

187 355 527,86

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2264-сон қарорига мувофиқ «Чорвоқ гидроэлектрстанцияси гидрогенераторлари иш ғилдиракларини алмаштирган ҳолда модернизация қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида «Ўзбекенерго» АЖ томонидан 87 577 535,2 минг сўм миқдорида киритилган инвестицияларни ҳисобга олинган ҳолда