1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.05 Фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний эътиқодга бўлган конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатининг «Ҳаж ва Умра» ягона портали (кейинги ўринларда — Портал) холисона ва ижтимоий адолат мезонлари асосида шакллантирилишини ҳамда муқаддас зиёратларни ташкил қилишда белгиланган тартибга қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
21. Белгилансинки, фуқароларга хорижда сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 февралдан бошлаб «Ҳаж» тадбирига, 2026 йил 1 майдан бошлаб «Умра» тадбирига олиб бориш Порталда мажбурий рўйхатга олиш орқали амалга оширилади. Зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритмасдан ушбу тадбирларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
22. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 2026 йил 1 апрелга қадар «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахсларни ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасини Порталга уланишини ва ундан фойдаланишини таъминласин. 2026 йил 1 апрелдан бошлаб «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясини олган юридик шахсларни Порталга проактив тарзда уланишини таъминлаб борсин. Бунда:
Порталга киритиладиган маълумотлар ва уларга қўйиладиган талаблар, юбориладиган СМС-хабарномалар шакли Жамоатчилик кенгашининг тавсияси асосида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан белгиланади;
Порталдан фойдаланиш ҳамда унга уланиш учун қўйиладиган техник, дастурий ва ахборот хавфсизлиги талаблари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Жамоатчилик кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(21 ва 22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги 1056-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2018 й., 09/18/1056/2400-сон)
4. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун навбатда турган зиёратчиларнинг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, фуқаролар ихтиёрига кўра уларнинг аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолиши ёки янги манзилда янгидан рўйхатга қўйилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ҳаж» тадбирига борадиган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ҳамда «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистони Подшоҳлигига киришни чекловчи касалликлар юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширишни таъминласин.
«Умра» тадбирига юборишда тиббий кўрикдан ўтиш ихтиёрий бўлиб, фуқаронинг хоҳишига кўра давлат ёки хусусий тиббиёт муассасаларида ўзларининг ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги «Uzbekistan Airways» АЖ ва бошқа авиакомпаниялар билан биргаликда авиақатновларида фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш-келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тадбирлар учун авиачипталар нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизимини шакллантирилишини ва мазкур онлайн тизимини доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
8. Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳар йилги «Ҳаж» тадбирига борадиган фуқароларни навбатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, Портал орқали тақсимланиши ва танлаб олинишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
9. Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари ҳамда «Ҳаж» ва «Умра» сафарларига борадиган фуқароларнинг квотаси ва унинг ҳудудлар бўйича тақсимоти ҳақида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар. «Ҳаж» ва «Умра» зиёратлари билан боғлиқ тадбирлар, Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишига, хусусан «Маҳалла» телеканали имкониятидан кўпроқ фойдаланишга эътибор қаратсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 июнь,
364-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига ИЛОВА
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг (кейинги ўринларда Саудия Арабистони деб аталади) Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
«Умра» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар (кейинги ўринларда — тегишли лицензияга эга юридик шахслар) томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган «Умра» тадбири унинг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилоти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармони билан ташкил қилинган Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда Жамоатчилик кенгаши деб аталади) билан келишган ҳолда ҳар йили имзоланадиган шартномага мувофиқ Ушбу Низом талаблари асосида амалга оширилади.
Юридик шахслар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 09/24/668/0812-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини адо этувчи диндорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 20 майдаги ПҚ-869-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги (Саудия Арабистони) Бош консулхонанинг «Ҳаж» ва «Умра» ишлари бўйича атташеси (кейинги ўринларда Бош консулхонанинг атташеси деб аталади) Саудия Арабистонида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борган фуқароларнинг (кейинги ўринларда зиёратчилар деб аталади) тадбирларни тўлиқ бажаришида ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатади.
4. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
5. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ ташкилий ишларни ва зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатилишини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъулдир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
6. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ маълумотлар (фуқароларнинг ҳаж ва умра сафарларига навбати, сафар учун ажратилган ўринлар, тўловларнинг миқдори ва бошқалар) мунтазам равишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
2-боб. Жамоатчилик кенгаши, ҳайъатлар ва ташкилий гуруҳларнинг ташкил этилиши, уларнинг таркиби, вазифалари
7. Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари:
республика миқёсида Жамоатчилик кенгаши;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳайъатлар (кейинги ўринларда ҳайъатлар деб аталади);
туман (шаҳар)лар миқёсида туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ташкилий гуруҳлар (кейинги ўринларда ташкилий гуруҳлар деб аталади) томонидан ташкил этилади.
8. Жамоатчилик кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар йилги «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 28 августдаги ПФ-3793-сон Фармонига мувофиқ амалга оширади.
9. Ҳайъатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан 9 кишидан иборат таркибда тузилади.
Ҳайъатлар қуйидаги ташкилотлар масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари (ҳайъат раиси);
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари раҳбарлари;
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари;
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вакили;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари;
(9-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари бошлиқлари;
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари.
10. Қуйидагилар ҳайъатларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Ҳаж» тадбирига боришга навбати келган номзодларни зиёратга тайёргарлик ишларини Ҳаж мавсумидан камида олти ой аввал бошлашни ташкил этиш;
«Ҳаж» тадбирига боришга номзодларни саралашни ушбу Низомда белгиланган талаблар асосида ижтимоий адолат тамойилига амал қилган ҳолда, «Ҳаж ва Умра» ягона портали (кейинги ўринларда — Портал) орқали амалга оширилишини таъминлаш;
«Ҳаж» тадбирига борувчи зиёратчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш. Бунда «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистонига киришни чекловчи касалликлари мавжуд фуқароларни барвақт аниқлаш ва уларга тушунтиришлар бериш;
жамиятдаги ижтимоий муҳитни янада соғломлаштиришда ҳамда маҳаллалардаги йўлдан адашганларни соғлом эътиқодга қайтаришда алоҳида намуна кўрсатган имом-хатибларнинг имтиёзли равишда Ҳаж сафарига гуруҳ раҳбари сифатида боришига тавсия бериш;
тегишли ҳудудда давлат ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, мазкур зиёратларни ташкил этиш ва амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш;
тегишли ҳудудда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг амалга оширилиш вақти ва тартиби юзасидан тушунтириш бериш ҳамда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, аниқланган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш;
Жамоатчилик кенгашининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақдим этиладиган квоталар доирасида Портал орқали танлаб олинган «Ҳаж» тадбирига бориш учун навбати келган зиёратчилардан тегишли маблағлар ундирилишини ташкил этиш, уларнинг ҳисобини юритиш;
зиёратчиларнинг бошқа ҳудудларга келиш-кетиши, яшаши, овқатланиши, транспорт харажатларининг қопланиши учун Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметасига қўшимча тарзда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича алоҳида смета ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тегишли ҳудудда диний ва конфессиялараро бағрикенгликни тарғиб этиш, исломнинг анъанавий ҳанафий мазҳабига зид бўлган радикал-экстремистик мафкураларнинг ўз моҳияти бўйича бузғунчи эканлигини фош қилишга доир Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни зиёратчиларга етказиш чораларини кўриш.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
11. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари ҳайъатнинг ишчи органи функциясини бажарадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Портал орқали аниқланган навбати келган зиёратчиларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилишини таъминлаш;
тўловларни (Саудия Арабистонида ҳар бир «Ҳаж» ва «Умра» зиёратчиси учун шартномага кўра сарфланадиган харажат, авиачипталар, тиббий дори қутичаси учун дори воситалари, «Ҳаж» ва «Умра» қўлланмаси, зиёратчилар камзули, сумка ва бошқалар учун сарфланадиган харажатларни) зиёратчилар томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва Умра тўловлари бўйича банк ҳисобварағига нақд ёки нақд пулсиз тартибда миллий валютада ўтказилишини таъминлаш;
зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, улар билан сафар олди машғулотларини ўтказиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш ишларини амалга ошириш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
13. Ташкилий гуруҳлар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Ташкилий гуруҳлар таркибига, қоида тариқасида, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари (ташкилий гуруҳ раиси), туман (шаҳар) бош имом-хатиби, туман (шаҳар) ички ишлар органининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
14. Қуйидагилар ташкилий гуруҳларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли туман (шаҳар)да давлат ва нодавлат ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» ибодатлари билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилишини назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш, мазкур зиёратларни ташкил этиш ва амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслигини таъминлаш;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тегишли туман (шаҳар)да зиёратларни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда таҳлил қилиш;
тегишли туман (шаҳар)да «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг амалга оширилиши вақти, тартиби юзасидан тушунтириш бериш ҳамда йўл қўйилаётган қонун бузилишлари юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, аниқланган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш;
Портал орқали танланган ва тегишли йилда «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчилар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш ҳамда Ҳайъатларга тақдим этиш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
тегишли туман (шаҳар)да диний ва конфессиялараро бағрикенгликни тарғиб этиш, исломнинг анъанавий ҳанафий мазҳабига зид бўлган радикал-экстремистик мафкураларнинг ўз моҳияти бўйича бузғунчи эканлигини фош қилишга доир Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган чора-тадбирларни ахборот билан таъминлаш ишларини амалга ошириш.
141. «Ҳаж» тадбирига боришга навбати келган ва Портал орқали танлаб олинган фуқаролар билан манзилли ишлаш, «Ҳаж» тадбири учун зарур пул маблағларни ундириш ва бошқа ташкилий ишларни амалга ошириш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) ҳокими томонидан 5 кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига, қоида тариқасида, туман бош имом-хатиби, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси киритилади.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
15. Жамоатчилик кенгаши, ҳайъатлар, ташкилий гуруҳлар ва ишчи гуруҳлар ўзларига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1031/0500-сон)
3-боб. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг ташкил этилиши ва ўтказилишида давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг иштироки
16. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ фаолияти мониторингини олиб бориш ҳамда бу ҳақда Жамоатчилик кенгашига ахборот бериш;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси лойиҳаларининг тайёрланишида иштирок этиш;
ҳайъатлар томонидан тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатининг тузилишини, зиёратчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини, эмланишини, уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилишини ва «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда ислом аҳкомлари ва шариат қонун-қоидаларини биладиган, жамоат ишларида фаол бўлган давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари орасидан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар ва зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари, шунингдек, тиббий ходимлар, тажрибали ошпазлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш учун Жамоатчилик кенгашига киритиш;
Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувлари ҳамда машғулотлари ўтказилишини ташкил қилиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумида ҳудудларда зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирларини белгилаш, шу жумладан зиёратчиларнинг тасдиқланган жадвал асосида Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишларини назорат қилиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсуми давомида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларни тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистонидаги тегишли ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчилар гуруҳ раҳбарларининг фаолиятини назорат қилиш;
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда Портални узлуксиз ишлашини таъминлаш, жараёнларни рақамлаштириш, зарур ҳолларда молиялаштириш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
фуқароларнинг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориши учун Портал орқали ариза бериш имкониятини доимий таъминлаб бориш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёни мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш, ваколатли органлар билан келишиш, ушбу жараёндаги ишларни манзилли ва самарали ташкил этиш.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
17. Қуйидагилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Бош консулхонанинг атташеси ёрдамида Саудия Арабистонида «Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи меҳмонхона, транспорт озиқ-овқат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси лойиҳаларини тайёрлаш ва Жамоатчилик кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари бошланишидан камида бир ой олдин зиёратчилар учун камзул ва сумка тайёрлаб берувчи ташкилотларни танлаш учун тендер (танлов) ўтказиш ва тендер (танлов) хулосаларини Жамоатчилик кенгашига киритиб, Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан тендер (танлов)да ғолиб чиққан ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
зиёратчиларни эмлаш учун зарур миқдордаги вакциналарнинг тегишли ташкилотлар томонидан ҳайъатлар белгилайдиган тиббиёт муассасаларига ўз вақтида етказилишини ва зиёратчиларни эмлашни ташкил этиш;
жойларда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун зиёратчилар томонидан амалга оширилган тўловларнинг Ўзбекистон мусулмонлари идораси депозит ҳисобварғига қабул қилинишини таъминлаш;
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
зиёратчилар учун хизмат кўрсатадиган хорижий ташкилотларга тўланадиган маблағларнинг ўз вақтида конвертация қилинишини ҳамда ушбу маблағларнинг Бош консулхонанинг атташеси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси берган ишончнома асосида бошқариладиган ва Саудия Арабистонида Ўзбекистон Ҳаж миссияси учун очилган ҳисобварағига белгиланган муддатдан кечиктирмай ўтказилишини таъминлаш;
(17-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
зиёратчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси орқали визалар олинишини таъминлаш;
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
зиёратчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан Саудия Арабистонига ва Саудия Арабистонидан Ўзбекистон Республикасига бориш-келишлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда авиақатновлар жадвалларини ишлаб чиқиш, авиакомпаниялар билан тегишли шартномаларни имзолаш ҳамда зиёратчиларнинг сафардан камида ўн беш кун олдин ушбу авиақатновлар жадвали билан таништирилишини таъминлаш;
(17-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари рўйхатини тузиб, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига тақдим этиш;
(17-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувлар ҳамда машғулотлар ўтказиш;
зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари томонидан зиёратчиларнинг «Ҳаж» ва «Умра» амалларини тўлиқ адо этишлари мақсадида зиёрат жойларининг макетлари ёрдамида ҳамда тақдимот шаклида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш;
тегишли ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари тўғрисида босма ва видео қўлланмаларни тайёрлаш ҳамда зиёратчиларга сафардан камида ўн беш кун олдин етказиб бериш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши ва у ердан қайтиши жадвалига қатъий риоя этишларини таъминлаш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари олдидан оммавий ахборот воситалари орқали муқаддас жойларга зиёратга бориш тартиб-қоидалари, зиёратларнинг мазмун-моҳияти ҳақида, шунингдек фуқароларнинг ноқонуний йўллар билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига боришга уринишларининг олдини олишга доир кенг кўламли тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Портал ва унинг мобиль иловасини доимий такомиллаштириб бориш, зарур ҳолларда Портал фаолиятини молиялаштириш, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва тўғри ишлашини таъминлаш;
фуқароларни Портал орқали навбатга ёзилиши учун зарур шароитлар яратиш.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
18. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
зиёратчиларга белгиланган тартибда хорижга чиқиш биометрик паспортини ўз вақтида расмийлаштириш;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш вақтида, шунингдек зиёратчилар ва зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари билан сафаролди учрашувлари ва ўқув машғулотлари ўтказиладиган жойларда ҳаракат хавфсизлигини ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Зиёратчиларнинг белгиланган йўналишларда ҳаракатланишини йўл-патруль хизмати кузатувида амалга ошириш;
зиёратчиларни кузатиш ва кутиб олиш вақтида Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқароларни кузатиш ва кутиб олиш гуруҳи билан бевосита ҳамкорликда иш олиб борилишини таъминлаш.
19. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талабларни ва Саудия Арабистонининг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчиларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, ушбу зиёратчиларда «Ҳаж» мавсумида Саудия Арабистонига кириши чекловчи касалликлар мавжуд эмаслигини аниқлашга алоҳида эътибор қаратиш. Бунда зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг барча босқичлари (руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари юзасидан тиббий кўрик, эмлаш ва бошқаларни) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар)лар тиббиёт бирлашмаларининг марказий кўп тармоқли поликлиникаларида, шунингдек, мураккаб ва зиддиятли ҳолатларда ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланадиган марказий поликлиникаларидан бирида бепул амалга оширилишини таъминлаш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
зиёратчилар учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари ҳисобига харид қилинадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар рўйхатини тайёрлаш, ҳамда мазкур дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг ишчи гуруҳ вакиллари кўмагида Саудия Арабистонига зиёратчилар билан бирга юборилишини таъминлаш;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида Саудия Арабистонида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи тиббий ходимлар номзодлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасига тақдим этиш. «Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида Саудия Арабистонида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи тиббий ходимлар рўйхати Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг мазкур тиббий ходимлар билан сафаролди ўқув машғулотларини ўтказиш ва уларнинг хизмат сафарини ташкил этиш;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари давомида зиёратчиларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини, профилактика ишлари амалга оширилишини ташкил этиш.
20. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ҳар йилги Жидда шаҳрига сафари билан боғлиқ ташкилий ишларда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорлик қилиш;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
зиёратчилар учун Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан визалар расмийлаштирилишида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига амалий ёрдам кўрсатиш;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 майдаги 193-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)
Бош консулхонанинг атташеси иштирокида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари бўйича тузиладиган шартномаларни ўз вақтида легаллаштиришни амалга ошириш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумлари давомида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларни тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистонидаги мутасадди ташкилотлар билан доимий алоқада бўлиш.
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва АТ Алоқабанк Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатига биноан жойларда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун зиёратчилардан қабул қилинган маблағларни ўз вақтида конвертация қилиб, Бош консулхонанинг атташеси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси берган ишончнома асосида бошқариладиган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг депозит ҳисобварағига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилотининг ҳисобварақларига ўз вақтида ўтказишни ташкил этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
22. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
миллий ва Саудия Арабистони авиакомпаниялари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида зиёратчиларни ташиш юзасидан шартномалар тузиш, шунингдек, белгиланган муддатда Саудия Арабистонига зиёратчиларни олиб бориш ва олиб келиш бўйича авиақатновлар жадвалларини Саудия Арабистонининг масъул ташкилотлари билан мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш, авиакомпаниялар томонидан ушбу жадвалларга риоя қилинишини ҳамда сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларни тегишли йўналишларда ташишни ташкил қилиш;
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари йил давомида доимий амалга оширилишини ҳамда мазкур зиёратларга борадиган фуқароларнинг сони кўплигини инобатга олиб, зиёратчилар учун турли ноқулайликлар ва қийинчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида аэропортда зиёратчиларга самолётнинг учиш вақтини кутиш, дам олиш, овқатланиш, ибодат қилиш имконини берадиган алоҳида жойлар ажратилишини таъминлаш;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
«Ҳаж» мавсумида меҳмонхоналарда зиёратдан қайтаётган зиёратчиларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг юкларини қабул қилиш чораларини кўриш;
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувларида иштирок этиш.
23. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сонли қарори билан тасдиқланган Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3154, 19.04.2019 й.).
«Ҳаж» ва «Умра» мавсумларида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан сафаролди учрашувларида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш;
аэропортлар орқали ҳаракатланаётган «Ҳаж» ва «Умра» зиёратчиларининг республикадан учиб кетишлари ва унга учиб келишларида қулайликлар яратиш, божхона назорати зонасида узоқ вақт туриб қолишларининг олдини олиш мақсадида аэропортларнинг учиб кетиш ва учиб келиш залларида алоҳида йўлакчалар ажратилиб, божхона назорати ва расмийлаштирувини белгиланган тартибда тезкорлик билан амалга ошириш;
«Ҳаж» ва «Умра» зиёратига учиб кетаётган зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида олдиндан тарқатилишини таъминлаш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасига зарур миқдорда Йўловчи божхона декларацияси бланкаларини ажратиш;
«Ҳаж» зиёратчиларининг учиб келишларида божхона расмийлаштирувини ҳаво кемасининг ўзида амалга ошириш учун гуруҳ ташкил этиш ва уни тасдиқлаш.
Божхона ходимлари ҳаво кемасида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига учиб бориб келишида ушбу божхона ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 30 октябрдаги 299-сон қарори талаблари татбиқ этилмайди.
24. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси аҳолига «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ҳамда ноқонуний йўллар билан зиёратга боришнинг олдини олишга доир тушунтириш ишларини олиб боришда иштирок этиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
25. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзларига юкланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг ташкил этилиши ва ўтказилиши билан боғлиқ барча вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъулдир.
4-боб. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчиларни рўйхатга олиш ва тегишли йилда квотага киритиладиган фуқароларнинг сонини аниқлаш. Тадбирларга юбориш вақтида қўйиладиган қўшимча шартлар
26. Ҳар йили «Ҳаж» тадбирига борадиган фуқароларнинг квоталари Жамоатчилик кенгашининг қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига тақдим этиладиган квоталар доирасида Ҳайъатларнинг тавсияларини кўриб чиққан ҳолда рўйхатда турган фуқароларнинг умумий сонидан келиб чиқиб Портал орқали тақсимланади.
Жамоатчилик кенгаши квоталарни Порталдаги рўйхатга мувофиқ белгилайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
27. Фуқаролар «Ҳаж» тадбирига бориш учун доимий яшаш манзили бўйича навбатга ёзилади, «Умра» тадбирига бориш учун доимий ёки вақтинча яшаш манзилидан қатъи назар, мурожаат қилиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
28. Порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, техник қўллаб-қувватлаш ҳамда доимий такомиллаштириб бориш мақсадида фуқароларни Порталда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига рўйхатга олишда Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган миқдорда бир марталик йиғим ундирилади. Йиғим Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг махсус ҳисобварағига йўналтирилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(281 — 283-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
30. Фуқаро Порталда навбатга ёзилганидан сўнг унга аризаси муваффақиятли қабул қилингани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан СМС-хабарнома юборилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳар йилги «Ҳаж» мавсумида Порталда шаклланган ва ташкилий гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхат асосида фуқаролар билан манзилли ишлайди ҳамда «Ҳаж» тадбири учун тўловлар ундирилишини ташкил этади. Бунда жорий йилги рўйхатга кирган, лекин Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабарномасида белгиланган муддатда тўловни амалга ошириш имкониятига эга бўлмаган фуқароларни аниқлаб, улар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудидаги «Ҳаж» тадбири учун тўловларни амалга ошириш имкониятига эга навбатдаги фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ташкилий гуруҳга тақдим этиб боради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
34. Жорий йилда навбати келган фуқаролар Портал орқали ҳажга навбати келганлиги ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда ва миқдорда тўловларни амалга ошириши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
35. СМС-хабарнома орқали навбати келгани ҳамда тўловни амалга ошириши тўғрисида хабардор қилинган фуқаро унда белгиланган муддатда ва миқдорда тўловларни тўлиқ амалга ошириши ёки «Ҳаж» тадбирига боришга имкони бўлмаган тақдирда, мазкур бандда ҳамда ушбу Низомнинг 36 ва 37-бандларида белгиланган тартибда «Ҳаж» тадбирига бориш навбатини бир йил муддатга кейинга қолдириши мумкин.
Бунда фуқаро Портал орқали ўзининг навбатини кейинги йилга қолдириш тўғрисида электрон ариза берган ҳолда ёки Ташкилий гуруҳга ёзма ариза бериш орқали навбатини кейинги йилга қолдириши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
36. Фуқаро навбатини кейинги йилга қолдириш тўғрисида ариза берган ҳолларда, Порталда унинг навбати бир маротаба автоматик тарзда кейинги Ҳаж мавсумига қолдирилади ҳамда ушбу фуқародан кейинги навбатда турган фуқарога (агар ушбу маҳаллада навбатда турганлар мавжуд бўлмаса, бошқа маҳаллага, бошқа маҳаллада ҳам навбат мавжуд бўлмаса, бошқа туман (шаҳар)даги маҳаллада энг аввал рўйхатга ёзилганларга) навбати келганлиги ва тўловни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида СМС-хабарнома юборилади.
Агарда фуқаро Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда ёки миқдордаги тўловларни тўлиқ амалга оширмаса ҳамда Портал орқали ёки ўзи мустақил равишда навбатини кейинга қолдириш тўғрисида ариза бермаса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган СМС-хабарномада белгиланган муддат тугагандан сўнг, ушбу фуқаронинг розилигисиз Портал орқали унинг навбати кейинги йилга кўчирилади.
Бунда мазкур фуқародан кейин навбатда турган фуқарога (агар ушбу маҳаллада навбатда турганлар мавжуд бўлмаса, бошқа маҳаллага, бошқа маҳаллада ҳам навбат мавжуд бўлмаса, бошқа туман (шаҳар)даги маҳаллада энг аввал рўйхатга ёзилганлардан танлаб) навбати келганлиги ва тўловни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида СМС-хабарнома юборилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
37. «Ҳаж» тадбирига бориш имкони бўлмаган ёки бормаётган фуқаронинг навбати фақат бир маротаба кейинги йилга кўчирилиши мумкин.
Навбати кейинги йилга кўчирилган фуқаро кейинги йилда ҳам Жамоатчилик кенгаши томонидан белгиланган муддатда тўловларни тўлиқ амалга оширмаса ёки бошқа сабабларга кўра «Ҳаж» тадбирига бормаса, ўзининг аризасига асосан, ариза ёзиб бермаган тақдирда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан юборилган СМС-хабарномада белгиланган муддат тугагандан сўнг, фуқаронинг розилигисиз унинг навбати бекор қилинади.
Ушбу фуқаро умумий тартибда қайта рўйхатга туриши мумкин.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
38. «Ҳаж» тадбирига бир нафар ҳамроҳи (отаси, онаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, турмуш ўртоғи, фарзанди ва бошқа) билан бориш истагида бўлган фуқаролар, қоида тариқасида, биргаликда ариза беришлари лозим.
«Ҳаж» тадбирига борувчи шахс билан унинг ҳамроҳи (бир ҳудудда) турли саналарда навбатга ёзилган бўлса, олдинроқ навбатда турган шахснинг навбати ўзидан кейинроқ турган ҳамроҳи билан ёнма-ён ўринга кўчирилиши мумкин.
Порталда ҳамроҳи билан биргаликда рўйхатдан ўтган талабгорларнинг никоҳи қонуний бекор бўлган ёки «Ҳаж» зиёратини бажариш лаёқатини йўқотган тақдирда, ҳамроҳни танлаган шахс Порталда ариза бериш орқали ўзининг навбатда турган яқин қариндоши бўлган ҳамроҳини (бир ҳудудда бўлса) алмаштириши мумкин. Бунда дастлабки ҳамроҳининг навбати бекор қилиниб, унинг ўрнига янги ҳамроҳ киритилади.
Порталда навбатда турган фуқаро вафот этган тақдирда, унинг навбати бекор бўлади.
Навбатда турган фуқаро исталган вақтда ариза бериш орқали навбатини бекор қилиши мумкин, бунда навбат ундан кейин турган фуқарога ўтади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
40. «Ҳаж» тадбирига бориш учун навбат фақат доимий яшаш ҳудуди бўйича шакллантирилади.
«Ҳаж» тадбирига бориш учун навбатда турган зиёратчининг доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, унинг ихтиёрига кўра аввалги манзили бўйича навбати сақланиб қолади. Фуқаро навбатини янги доимий яшаш ҳудудига ўзгартирмоқчи бўлса, унинг эски навбати бекор қилиниб, янги манзилда янгидан навбатга қўйилади.
«Ҳаж» тадбирига бориш учун рўйхатдан ўтишда доимий яшаш манзили тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаган тақдирда, Порталда талабгор бу ҳақида огоҳлантирилади.
Фуқаро яшаш манзили бўйича ноаниқликка туман (шаҳар) ички ишлар бўлимидан аниқлик киритгандан сўнг рўйхатдан ўтиш бўйича ариза бериши мумкин бўлади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
42. Ташкилий гуруҳлар тегишли йилда туман (шаҳар) миқёсида «Ҳаж» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхати квота асосида Порталда тасдиқлангандан кейин ўн кун мобайнида умумлаштиради. Умумлаштирилган рўйхат икки нусхада тайёрланади ва тасдиқланади. Мазкур рўйхатнинг биринчи нусхаси электрон варианти билан бирга ҳайъатларга тақдим этилади. Рўйхатнинг иккинчи нусхаси ташкилий гуруҳда сақланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
43. Ҳайъатлар Жамоатчилик кенгашидан ва (ёки) Порталдан олинган рўйхатлар асосида тегишли йилда ўзининг ҳудудидан «Ҳаж» тадбирига борадиган зиёратчилар рўйхатини умумлаштиради, уларнинг хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжудлигини ва амал қилиш муддатини, чет элга чиқишга тақиқ йўқлигини текширади, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларини амалга оширади.
Умумлаштирилган рўйхат бир нусхада тасдиқланиб, ҳайъатларда сақланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
44. Зиёратчиларни зиёратга юборишдан камида ўн кун олдин Жамоатчилик кенгаши Порталдан олинган рўйхатлар асосида тегишли йилда республика миқёсида «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган зиёратчилар рўйхатини умумлаштиради, зиёратчиларни гуруҳларга ажратади, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарларини тайинлайди, зиёратчиларнинг гуруҳларини тегишли авиақатновларга тақсимлайди, зиёратчиларни Саудия Арабистонига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
45. Жамоатчилик кенгаши ва ҳайъатлар томонидан зиёрат билан боғлиқ барча шарт-шароитлар (зиёрат тўловлари, шартлари ва муддати) ҳақида зиёратчиларга «Ҳаж» тадбири бошланишидан камида бир ой, «Умра» тадбири бошланишидан камида ўн тўрт кун олдин маълум қилинади.
46. Тегишли йилда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган фуқаролар рўйхатини шакллантиришда қуйидаги қўшимча шартлар инобатга олинади:
«Ҳаж» тадбирига бормоқчи бўлган фуқаро навбатга ёзилиши учун сўнгги беш йилда «Ҳаж» тадбирига бормаган бўлиши (зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳи вакиллари ва гуруҳ раҳбарлари бундан мустасно);
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бормоқчи бўлган фуқаролар вояга етган бўлиши.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
41-боб. «Умра» хизматларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тегишли лицензияга эга юридик шахслар томонидан ташкил этиш
461. Дин ишлари бўйича қўмита, Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли лицензияга эга юридик шахслар билан биргаликда улар тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, «Умра» хизматларини амалга ошириш учун тавсия этилаётган «Умра» пакетлари ва нархлари, тадбирлар амалга ошириладиган кунлар тўғрисидаги маълумотларни Порталда жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминлайди;
аҳолини «Умра» тадбирига олиб бориш билан боғлиқ шартномаларни Порталда электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини яратади (Портал техник сабабларга кўра ишламаганда, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан расмий веб-сайтда эълон қилинган талаблар асосида «Умра» тадбирига олиб бориш билан боғлиқ шартномалар бошқа шаклда ҳам тузилиши мумкин).
462. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда тегишли лицензияга эга юридик шахслар:
«Умра» тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни Портал орқали амалга оширади, шу жумладан «Умра» тадбирига борадиган зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни сафардан олдин Порталда мажбурий қайд этиб боради;
Порталдаги фаолиятни шахсий кабинетлари орқали амалга оширади.
Порталга кириш ва шахсий кабинетларидан фойдаланиш ҳуқуқи Дин ишлари бўйича қўмита томонидан таъминланади.
Порталга киритилиши лозим бўлган маълумотлар Жамоатчилик кенгашининг тавсиялари асосида белгиланади.
463. Фуқароларни, шу жумладан фуқаролиги бўлмаган шахсларни ёки хорижий давлатлар фуқароларини (кейинги ўринларда — «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс) «Умра» тадбирига олиб бориш билан боғлиқ маълумотлари Порталга қуйидаги усулларда киритилади:
а) «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс Портал орқали Ўзбекистон мусулмонлари идорасини (фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ёки тегишли лицензияга эга юридик шахсни ихтиёрий равишда танлаб шартнома тузиши мумкин. Бунда шартномани расмийлаштириш «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахслар томонидан Порталга киритилган телефон рақамига юборилган СМС-кодни Порталга киритиш орқали амалга оширилади.
Портал орқали юборилган мурожаатлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки тегишли лицензияга эга юридик шахс томонидан кўриб чиқилиб, танланган пакетдаги хизматлар мавжуд бўлганда раҳбар ёки ваколат берилган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали шартнома расмийлаштирилади.
Портал орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича шартнома расмийлаштирилганда, хизматлар унда келишилган муддат ва шартларда бажарилади.
Танланган пакетдаги хизматлар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ёки тегишли лицензияга эга юридик шахс томонидан мурожаат шартнома расмийлаштирмасдан рад этилиши мумкин.
Шартнома тузиш рад этилганда бу ҳақда «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахснинг Порталга киритилган телефон рақамига СМС-хабар юборилади. Мурожаати рад этилган шахс тегишли лицензиясига эга бошқа юридик шахсни танлаши мумкин;
б) «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс тегишли лицензияга эга юридик шахсга ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва Умра марказига (фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) шахсан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда тегишли лицензияга эга юридик шахс ёки Ҳаж ва Умра маркази «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахсга оид маълумотларни Порталга мустақил равишда киритади.
Маълумотлар Порталга киритилгандан сўнг «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахснинг телефон рақамига СМС-код юборилади ва ушбу кодни Порталга киритиш орқали шартнома расмийлаштирилади. Шартнома тегишли лицензияга эга юридик шахс раҳбари ёки Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва Умра маркази раҳбари ёхуд улар ваколат берган шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
464. «Умра» тадбирлари шартномаси Порталда расмийлаштирилгандан сўнг, тўлов учун инвойс шаклланади ҳамда «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс(лар)нинг Порталга киритилган телефон рақамига тўлов суммаси кўрсатилган СМС-хабарнома юборилади.
Тўловлар амалга оширилгандан сўнг бу тўғрисида «Умра» тадбирига бормоқчи бўлган шахс(лар)га тасдиқловчи СМС-хабар юборилади. Ушбу тўловларни Портал орқали кўриш имконияти яратилади.
465. Тегишли лицензияга эга юридик шахсларга қуйидаги ҳолларда Порталдан фойдаланиш имконияти тўлиқ ёки қисман тўхтатилади:
Порталдан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилинмаганда;
тегишли лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда;
тегишли лицензияга эга юридик шахс вакилининг ёзма аризаси мавжуд бўлганда;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.
Порталдан фойдаланиш имкониятини тўлиқ ёки қисман тўхтатиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг қарорига асосан амалга оширилади.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
5-боб. Зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, тиббий ходимлар, ошпазлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан ўтказиладиган сафаролди учрашувлар ҳамда машғулотлар
47. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини тартибли ташкил қилиш, зиёратчиларнинг ибодатлари тўлиқ бўлиши мақсадида Жамоатчилик кенгаши томонидан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, тиббий ходимлар ва ошпазлар билан учрашувлар ўтказилади.
48. Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари учун Жамоатчилик кенгаши раиси томонидан тасдиқланган ўқув дастури асосида машғулотлар ташкил қилинади.
49. Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари жойларда зиёратчилар билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларининг одоблари, уларни амалга ошириш тартиби, сафарга бориш-келиш қоидалари, шартлари ва талаблари ҳақида учрашувлар ҳамда машғулотлар ўтказади.
Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида уларни доимий равишда кузатиб бориш ва сафар давомида уларга амалий ёрдам бериш учун масъулдирлар.
50. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳамда миллий ва хорижий авиакомпаниялар томонидан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳлар, тиббий ходимлар, ошпазлар, зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлари ва зиёратчилар билан якуний учрашувлар ўтказилади ҳамда бунда мазкур ташкилотлар вакиллари ўз соҳаларига оид тегишли тушунтириш ишларини амалга оширадилар.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
51. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакиллиги томонидан банкларда «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун зиёратчилардан йиғиладиган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш мақсадида депозит ҳисобварақлар очилади.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги зиёратчилардан олинадиган тўловлар белгиланган «Ҳаж» ва «Умра» мавсумидан камида икки ой олдин, бир йўла умумий суммани тўлиғича тўлаш йўли билан нақд пул ёки нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.
Тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очилган депозит ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилиши мумкин.
Тўловлар Ҳайъатнинг ишчи органи томонидан очилган махсус ҳисобварақда тўпланади ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг депозит ҳисобварағига ўтказилади.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари билан боғлиқ барча сарф-харажатлар ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси депозит ҳисобварағига йиғилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
52. Турли ташкилотлар вакилларидан иборат зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳларнинг Саудия Арабистонига бориш-келиши билан боғлиқ барча харажатлар ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг депозит ҳисобварағига йиғилган маблағлар ҳисобидан вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар беришнинг белгиланган тартибига мувофиқ қопланади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
53. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликларининг «Ҳаж» ва «Умра» масалалари билан шуғулланувчи ходимларининг харажатлари, мазкур ходимларнинг иш ҳақлари ҳар бир зиёратчи учун сафар харажатлари сметаси асосида белгиланган тартибда қопланади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
54. Зиёратчиларнинг Тошкент шаҳрига келиш-кетиши, яшаши, овқатланиши, транспорт харажатлари зиёратчилар ҳисобидан, ҳайъатлар томонидан тасдиқланадиган алоҳида сметалар асосида қопланади.
55. «Ҳаж» ва «Умра» тадбирлари учун тўловни амалга оширган, бироқ маълум сабабларга кўра мазкур тадбирларга бора олмаган ёки бора олмайдиган фуқарога шахсан Портал орқали ўзининг аризаси ёки унинг номидан ишончномага асосан ҳаракат қилаётган шахснинг аризасига мувофиқ тўланган тўловлар тўлалигича ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн иш кунида фуқаро (ишончли вакил) томонидан тақдим этилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
(55-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
Фуқаронинг вафот этиши муносабати билан «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига бориш учун тўланган тўловлар вафот этган фуқаро қонуний меросхўрининг аризасига асосан меросхўр тақдим қилган махсус ҳисобвараққа ўтказиб берилади.
56. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Ҳаж» тадбирларини ташкил этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Талабгор
(«Ҳаж» тадбирига бормоқчи бўлган жисмоний шахс)
1. «Ҳаж» тадбирига борувчи талабгор «Ҳаж»га боришга сўровнома юбориш учун «Ҳаж ва Умра» ягона порталига киради.
2. Талабгор «Ҳаж» тадбирига бориш сўровномасини тўлдиради ва тасдиқлаб юборади.
3. Талабгорнинг паспорт маълумотлари ва рўйхатда турган жойи ва бошқа маълумотлари электрон тизим орқали текшириб олинади.
4. «Ҳаж» тадбирига навбатга ёзилиш учун белгиланган миқдорда тўловни амалга оширади.
Ўз хоҳишига кўра йил давомида
↓
2-босқич
«Ҳаж ва Умра» ягона портали
1. Тўлов амалга оширилгандан сўнг талабгор сўровномада кўрсатган доимий рўйхатда турган жойидаги маҳалласида навбат бўйича рўйхатга олинади. Бу ҳақида сўровномадаги телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади.
2. Навбатга қўйилган талабгор тўғрисидаги маълумотлар «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ташкилий гуруҳда, Ҳайъатда ва Жамоатчилик кенгашида кўринади.
Автоматик тарзда,
йил давомида
↓
3-босқич
«Ҳаж ва Умра» ягона портали
Талабгор «Ҳаж» тадбирига бориш учун рўйхатга олингандан кейин унинг доимий рўйхатда турган манзили ўзгарса ва у ушбу маҳаллада доимий рўйхатда турган бўлса, талабгор аввалги маҳалладаги навбатини сақлаб қолади ёки янги манзили бўйича қайтадан (проактив шаклда) навбатга туриш учун сўровнома юборади.
Талабгорнинг хоҳишига кўра,
йил давомида
↓
4-босқич
«Ҳаж ва Умра» ягона портали
1. Рўйхат бўйича навбати келган талабгорларга Саудия Арабистонига жўнашдан камида олти ой(жорий мавсумда бориш имконияти бўлмаган фуқаро ўрнига кейинги навбатдаги талабгорлар учун муддат ўзгариши мумкин)олдин тизимга киритилган телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади.
Автоматик тарзда
Ташкилий гуруҳ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
2. Техник сабабларга кўра, СМС-хабарнома юбориш имкони бўлмаганда, талабгор ёзма шаклда почта орқали ёки яшаш манзилига борган ҳолда хабардор қилинади.
Почта орқали ёки яшаш манзилига борган ҳолда
↓
5-босқич
«Ҳаж ва Умра» ягона портали
1. Рўйхат бўйича навбати келган талабгорга «Ҳаж ва Умра» ягона порталига кириб, ўзининг шахсий маълумотлари саҳифасида ўзига тегишли маълумотларини, қанча тўлов амалга ошириши лозимлигини ёки қанча тўлов амалга оширганлигини ҳамда QR-кодли тўлов чекини кўриш ва юклаб олиш имконияти яратилади.
СМС-хабарномада ёки QR-кодли чекда кўрсатилган маблағни тўлайди.
СМС-хабарномада кўрсатилган муддатда
↓
7-босқич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
1. Ташкилий гуруҳ томонидан тақдим қилинган рўйхатга асосан тегишли йилда ўз ҳудудидан зиёратга борадиган фуқароларни яшаш манзилига борган ҳолда огоҳлантиради.
2. Ташкилий гуруҳ билан биргаликда фуқароларнинг зиёратга боришини ташкиллаштиради.
Ташкилий гуруҳ томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича белгиланган муддатларда
↓
8-босқич
Ташкилий гуруҳ
1. Ҳайъат томонидан тақдим этилган тегишли йилда зиёратга борувчилар рўйхатини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида уларга етказади.
2. Квотага мувофиқ тегишли йилда туман (шаҳар) миқёсида зиёратга борадиган фуқаролар рўйхатини умумлаштиради, уларнинг боришини аниқлаштиради, тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкиллаштиради.
Квота аниқланганидан кейин беш кун муддатда
3. Квота бўйича рўйхатга кирган, лекин жорий йилда зиёратга бора олмайдиган шахсларни аниқлаб, бу тўғрисидаги таклифларни ҳайъатга тақдим этади.
4. Ҳайъат билан биргаликда зиёратга бора олмайдиган шахслар ўрнига навбатдаги фуқароларнинг рўйхатга киритилишини таъминлайди ҳамда якуний рўйхатни шакллантириб, Ҳайъатга тақдим қилади.
Ҳайъатлар квотани тасдиқлаганидан кейин қирқ беш кун мобайнида
↓
9-босқич
Ҳайъатлар
1. Квотага мувофиқ зиёратчиларнинг ҳужжатларини текширади. Ўз ҳудудидан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) тегишли йилда зиёратга борадиган фуқароларнинг рўйхатини умумлаштиради.
2. Квота бўйича рўйхатга кирган, лекин жорий йилда зиёратга бора олмайдиган шахслар аниқланганда, ташкилий гуруҳ билан ишлаб, уларнинг ўрнига навбатдаги фуқароларни рўйхатга киритиш масаласини Жамоатчилик кенгаши билан келишади.
Жамоатчилик кенгаши квотани тасдиқлаганидан кейин олтмиш кун мобайнида
3. Зиёратга борадиган фуқароларнинг якуний рўйхатини шакллантиради, тасдиқлайди ва Жамоатчилик кенгашига тақдим қилади.
4. Зиёратга бориб-келиш учун белгиланган тўловлар тўланишини, зиёратчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини, эмлаш, улар билан сафаролди машғулотлари ўтказилишини ташкил этади.
2. Зиёратчиларни Саудия Арабистони Подшоҳлигига олиб бориш ва у ердан олиб келиш билан боғлиқ барча ишларни амалга оширади.
Зиёратлар давомида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги 27-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 09/26/27/0077-сон)
«Ҳаж» ва «Умра» зиёратларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА
Ушбу маълумотнома шу ҳақда берилдики, __________________ вилояти (шаҳри) ______________ тумани ________________________ фуқаролар йиғини, мазкур фуқаролар йиғинидаги _____________ кўчаси _____ уйда истиқомат қилувчи фуқаро ___________________________________________ 20____ йил _________________ да «Ҳаж» («Умра») тадбирига борувчилар журналида ______________ тартиб рақами билан рўйхатга олинди.