Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2017 — 2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
«Ўзавтосаноат» АК иштирокчиси (акциядор) бўлган автомобиль саноатини корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ташқи бозорларда кучли рақобат муҳити ва валюта сиёсатини либерализация қилиш шароитларида унинг барқарор ривожланишини таъминлаш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда ташкилотларнинг ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида:
1. «Ўзавтосаноат» АК, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси номини ташкилий-ҳуқуқий тузилиши — акционерлик жамияти (кейинги ўринларда — Ўзавтосаноат АЖ) қисмига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар 2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
маҳсулотларнинг янги замонавий турлари ва маркаларини ўзлаштиришга йўналтирилган инвестиция лойиҳаларини хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда, амалга ошириш ҳисобига ташқи ва ички бозорларда рақобатдош автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни таъминлаш;
ташқи бозорларни ва экспорт қилинаётган маҳсулотларни янада диверсификация қилиш, ташқи бозорлардаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш;
бутловчи буюмлар ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, автомобилсозликни ривожлантириш учун зарур бўлган базавий хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни ўзлаштириши ва унинг ҳажмини кўпайтириш бўйича тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига импортнинг улушини қисқартириш ва маҳсулотлар таннархини пасайтириш;
ташқи бозорларда қаттиқ рақобат муҳити ва валюта сиёсатини либерализация қилиш шароитида тармоқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари рентабеллигини ошириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
халқаро замонавий стандартларни жорий этиш йўли билан «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотларини корпоратив бошқарувини такомиллаштириш;
тармоқнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, «Ўзавтосаноат» АЖнинг ишлаб чиқариш ташкилотлари билан олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда илмий муассасалар ўртасидаги кооперацияни кучайтириш, соҳага ёш ва иқтидорли мутахассисларни жалб қилиш;
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг чакана савдоси ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш, замонавий талабларга мувофиқ «Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари савдоларининг шаффофлигини ва самарадорлигини ошириш;
илмий-амалий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларига татбиқ қилиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш.
3. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор тизимлар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль тармоғини ривожлантириш Дастури (кейинги ўринларда — Дастур), 2021 йилда «Ўзавтосаноат» АЖда товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга ошириш, 800 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан импортнинг улушини 12,5 фоизга қисқартириш, тармоқ корхоналарида банд бўлганлар сони 1,2 баробарга кўпайишга эришишни назарда тутган ҳолда, маъқулласин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олган:
2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг мақсадли ривожлантириш кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
2017 — 2021 йилларда «Ўзавтосаноат» АЖнинг инвестиция дастури кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ ҳамда автотранспорт воситалари ва техникасининг янги моделлари, «Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, автомобиль қисмлари ва базавий материалларини маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2а — 2в-иловаларига мувофиқ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига «Ўзавтосаноат» АЖнинг бозор конъюнктурасининг ўзгаришларидан, автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси ривожланиши ва инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида Дастурга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
5. Қуйидаги вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига:
«Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг ташкилотлари Дастурдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда, хорижий ҳамкорлар ва муҳандислик марказларини жалб этган ҳолда, 2а- 2в-иловаларига киритилган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар Дастурни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, молиялаштиришни очиш билан боғлиқ масалаларни ечишда «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан киритиладиган ҳужжатларни тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини ва мувофиқлаштиришни таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Дастурда назарда тутилган, зарурат бўлганда, уларнинг асосий кўрсаткичларини амалга ошириш муддатлари, ҳажми ва молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда, унга инвестиция лойиҳаларини ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
9. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда икки ой муддатда автомобиль саноати учун зарур бўлган базавий материаллар ва хом ашёни, жумладан 6-иловага мувофиқ рўйхат бўйича, ишлаб чиқаришни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарори билан ташкил этилган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус идоралараро комиссиясига ўрнатилган тартибда киритсин.
10. 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларга 27 фоиз миқдорида акциз солиғи ставкаси белгилансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2699-сонли қарорига тегишли ўзгартириш киритилсин.
Белгилансинки, қарорнинг мазкур банди «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖда ишлаб чиқариладиган автомобилларга 2017 йилнинг 1 июнигача тузилган шартномалар бўйича автомобилнинг 85 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги тўлов амалга оширилган автомобилларга татбиқ этилмайди.
11. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Пскент автомобиль полигонини автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини ташкил этиш учун «Ўзавтосаноат» АЖнинг устав жамғармасига давлат улуши сифатида ўтказилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
«Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида автомобилларни сертификация, йўл-полигон, иқлим, кўргазмали ва бошқа лаборатория тажрибаларидан, шунингдек, спорт тадбирлари ўтказиш имконини берадиган янги замонавий корхона ташкил этсин.
12. 2020 йилнинг 1 январигача:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банди «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
б) белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириш йиғимлари мустасно):
«Ўзавтосаноат» АЖ Пскент автомобиль полигони ўрнида ташкил этиладиган автомобилларни тажрибадан ўтказиш ҳудудий базасини қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан келтириладиган қурилиш материаллари, ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, технология ҳужжатлари, асбоблар ва хом ашёлар;
«Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотлари томонидан экспорт қилинадиган транспорт воситалари учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, «Samavto» МЧЖ ва «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ транспорт воситалари ишлаб чиқишда фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, хом ашё, узеллар, технология ҳужжатлари ва асбоб-ускуналар озод қилинсин.
13. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 16 февралдаги «Катта юкли автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1478-сонли қарорини ижро этишда «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан катта юк автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа металл буюмлари ишлаб чиқариш учун юқори қўшилган қийматли осма ва тиркама техника ишлаб чиқаришга ихтисослашган «UzAutoTailer» МЧЖ ташкил этилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон Фармонига асосан чиқарилган — 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
14. «Ўзавтосаноат» АЖга, истисно тариқасида, 2017 — 2021 йилларда олдиндан тўловсиз ёки аккредитив очмасдан автобус ва юк техникаси, осма ва тиркама техникалар, шунингдек, уларга бутловчи буюмлар экспортини амалга оширишга, харидорнинг банкларидан кафолати мавжудлиги, кўрсатилган маҳсулотнинг расмий дистрибьютер (дилер) ташкилотлар ёки бошқа харидорлар манзилларига экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кун муддатда тушум келиб тушиши ёки қайта келтирилиши шарти билан, олдиндан пул ўтказмасдан ёки аккредитив очмасдан рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
17. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 июнь,
ПҚ-3028-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзавтосаноат» АЖни ривожлантиришнинг 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

млн. АҚШ доллари эквивалентида

Т/р

Номланиши

Ўлчов бирлиги

2016 йил

(амалда)

Прогноз*

2021 йилга бориб каррасига (тегишли давр ичида)

2017 йил

2018 йил

2019 йил

2020 йил

2021 йил

1.

Ишлаб чиқариш ҳажми

млрд сўм

4222

6808

8209

9505

10851

12844

3,0

ўсиш суръати

фоиз

50,6

137,3

119,8

115,7

114,1

118,1

-

2.

Асосий номенклатура

енгил автомобиллар

минг дона

88,2

122,0

150,8

175,0

200,0

240,0

2,7

автобуслар ва юк автомобиллари

минг дона

4,4

5,7

6,0

6,3

6,6

6,9

1,6

енгил тижорат автомобиллари

минг дона

-

-

-

3,0

5,6

6,2

2,1

3.

Инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми

млн. долл.

120,6

67,3

112,9

202,3

242,6

194,6

-

4.

Локализация даражаси**

-

енгил автомобиллар

фоиз

69,9

70,3

71,0

71,5

72,5

74,2

автобуслар ва юк автомобиллари

фоиз

39,6

40,2

40,9

41,8

42,5

43,3

енгил тижорат автомобиллари

фоиз

51,0

53,0

57,0

5.

Тармоқда банд бўлганлар сони

минг киши

24,9

25,1

25,5

26,6

28,1

29,4

1,2

6.

Тармоқ бўйича рентабеллик

фоиз

0,01

1,1

1,6

2,5

3,0

3,3

-

* «Ўзавтосаноат» АЖнинг ҳар йиллик бизнес-режасига мувофиқ прогнозга аниқлик киритилиши мумкин.
** Локализациянинг серияли маҳсулотнинг корхонада белгиланган нархига нисбатан ўртача олинган даражаси.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзавтосаноат» АЖнининг 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури
ПАРАМЕТРЛАРИ

млн. АҚШ доллари эквивалентида

Т/р

Номланиши

Лойиҳалар сони

Ҳисоб-китоб қилинган қиймати*

Жами

ўз маблағлари

тижорат банкларининг кредитлари

мақсадли манбалар маблағлари**

хорижий инвестициялар ва кредитлар

Жами

51

834,9

172,1

138,9

381,8

142,1

I.

Автотранспорт воситалари ва техникасининг янги моделларини ўзлаштириш

7

433,7

27,4

17,6

246,6

142,1

II.

«Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш

9

157,1

85,5

19,0

52,6

-

III.

Автокомпонентлар ва базавий материалларни локализация қилиш

35

244,1

59,2

102,3

82,6

-

* Лойиҳаларнинг якуний қийматига бизнес-режалар ёки лойиҳаларнинг ТИАга мувофиқ аниқликлар киритилади.
** Маблағларнинг манбалари ва уларни ажратиш механизми мазкур қарорнинг 7-8-бандларида белгилаб берилган.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Автотранспорт воситалари ва техникасининг янги моделларини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ

млн. АҚШ доллари эквивалентида

Т/р

Номланиши

Йиллик лойиҳа қуввати

Лойиҳани амалга ошириш муддатлари

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати*

Жами

ўз маблағлари

тижорат банкларининг кредитлари

мақсадли манбалар маблағлари**

хорижий инвестициялар ва кредитлар

Жами (7 та лойиҳа)

433,7

27,4

17,6

246,6

142,1

1.

Узайтирилган кузовга эга «Лабо» автомобиль маркасини ўзлаштириш, «GM Ўзбекистон» АЖ

5 минг дона

2017 йил

0,2

0,2

2.

Газли двигатель билан жиҳозланган автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, «SamAvto» МЧЖ

500 дона

2017-2018 йиллар

2,3

2,3

3.

Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

16 минг дона

2017 — 2019 йиллар

100,0

85,0

15,0

4.

Янги енгил автомобилни серияли ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, «GM Ўзбекистон» АЖ

46 минг дона

2018 — 2020 йиллар

143,8

10,1

73,2

60,5

5.

Шаҳарлараро автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

400 дона

2018 — 2020 йиллар

12,0

3,6

8,4

6.

Янги енгил автомобилни серияли ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, «GM Ўзбекистон» АЖ

43 минг дона

2019 — 2021 йиллар

130,8

9,2

55,0

66,6

7.

Катта юкли автомобиллар учун сиғим-қуйиш техникаси ва енгил тижорат автомобиллари устига юк ортиш учун ўрнатиладиган махсус эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш***

1800 дона техника, 1000 тонна кесимлар

2019 2021 йиллар

44,6

2,0

9,2

33,4

* Лойиҳаларнинг якуний қийматига бизнес-режалар ёки лойиҳаларнинг ТИАга мувофиқ аниқликлар киритилади.
** Маблағларнинг манбалари ва уларни ажратиш механизми мазкур қарорнинг 7-8-бандарида белгилаб берилган.
Лойиҳаларни устувор равишда инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш назарда тутилади.
 LexUZ шарҳи
2а-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига
2б-ИЛОВА
«Ўзавтосаноат» АЖ ташкилотларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши

Йиллик лойиҳа қуввати

Лойиҳани амалга ошириш муддатлари

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати*

Жами

ўз маблағлари

тижорат банкларининг кредитлари

мақсадли манбалар маблағлари**

Жами (9 та лойиҳа)

157,1

85,5

19,0

52,6

1.

«GM Ўзбекистон» АЖнинг Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги филиалини реконструкция, модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш

берилган

20172019 йиллар

9,2

9,2

2.

Пискент автомобиль полигонида ўз синов базасини яратиш (I босқич)

берилган

20172021 йиллар

50,0

10,0

40,0

3.

Эскирган ускуналар ва технологик жиҳозларни модернизация қилиш ва алмаштириш, «GM Ўзбекистон» АЖ

250 минг дона

20172021 йиллар

22,5

22,5

4.

«Ўзавтосаноат» АЖнинг фаолият кўрсатаётган локализация корхоналарини модернизация қилиш

берилган

20172021 йиллар

12,0

3,6

8,4

5.

Жиззах вилоятидаги маҳаллий хом ашё базасида базальт толадан сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш заводини модернизация қилиш,

«Sendvich Panel» МЧЖ

500 минг м.кв.

2017-2018 йиллар

5,6

1,4

4,2

6.

«Автоойна» МЧЖда автомобиль ойналарини термик қайта ишлаш ва дастлабки қайта ишлаш бўйича янги линиялар ўрнатиш

70 минг комплект

2017 йил

10,8

1,0

9,8

7.

«GM Ўзбекистон» АЖ автомобилларига сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун омборхона мажмуасини ташкил қилиш

87,2 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатиш

2017-2018 йиллар

32,5

32,5

8.

Автомобиллар сотуви ва сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича ягона интерактив портални яратиш

-

2017-2018 йиллар

0,5

0,5

9.

«SamAvto» МЧЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш

10 минг донагача етказиш

20182021 йиллар

14,0

4,8

9,2

* Лойиҳаларнинг якуний қийматига бизнес-режалар ёки лойиҳаларнинг ТИАга мувофиқ аниқликлар киритилади.
** Маблағларнинг манбалари ва уларни ажратиш механизми мазкур қарорнинг 7-8-бандарида белгилаб берилган.
 LexUZ шарҳи
2б-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига
2в-ИЛОВА
Автокомпонентлар ва базавий материалларни локализация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ

млн. АҚШ доллари эквивалентида

Т/р

Номланиши

Йиллик лойиҳа қуввати

Лойиҳани амалга ошириш муддатлари

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати*

Жами

ўз маблағлари

тижорат банкларининг кредитлари

мақсадли манбалар маблағлари**

Жами (35 та лойиҳа):

244,1

59,2

102,3

82,6

1.

«Ангрен» ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналарини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш («Ўзавтосаноат» АЖ улуши иштирокида)

3 млн дона автомобиль шиналари ва бошқа резинотехника маҳсулотлари

2017 йил

9,0

9,0

2.

«Дамас» ва «Лабо» автомобиль маркаларининг пластмасса қисмлари, шу жумладан бамперларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

40 минг комплект

2017-2018 йиллар

5,8

0,6

5,2

3.

Локализация қилинган бутловчи деталларни валидация қилиш, «Дженерал Моторс Пауэртрейн – Ўзбекистон» АЖ

берилган

2017-2018 йиллар

1,5

1,5

4.

«Дамас» ва «Лабо» автомобиль маркаларининг глушителлари корпусини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

40 минг комплект

2017-2018 йиллар

0,9

0,9

5.

«Лабо» автомобиль маркасининг бензин бакини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

5 минг комплект

2017-2018 йиллар

0,9

0,9

6.

«Дамас» автомобиль маркасининг зарбага қарши балкаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

40 минг комплект

2017-2018 йиллар

0,1

0,1

7.

«Дамас» ва «Лабо» автомобиль маркаларининг иситиш ва ҳаво айлантириш тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

40 минг комплект

2017 2019 йиллар

0,7

0,7

8.

«Дамас» ва «Лабо» автомобиль маркаларининг штамповкали деталларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

40 минг комплект

2017 2019 йиллар

5,9

5,9

9.

«Дамас» ва «Лабо» автомобиль маркаларининг штамповкали кузов қисмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

40 минг комплект

2017 2020 йиллар

37,0

10,0

11,0

16,0

10.

Юк автомобиллари учун бутловчи деталлар ишлаб чиқаришни локализация қилиш***

3 минг комплект

2017 2021 йиллар

6,5

3,0

3,5

11.

Енгил автомобиллар учун ўт олдириш свечаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш***

5 млн. дона

2018-2019 йиллар

1,5

0,8

0,7

-

12.

Енгил тижорат автомобиллари учун бутловчи деталлар ишлаб чиқаришни локализация қилиш***

16 минг комплект

2018 2020 йиллар

10,0

4,5

5,5

13.

Транспорт воситаларининг изометрик панелларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш***

3000 комплект панеллар

2018 2020 йиллар

5,0

0,8

4,2

14.

Чўян қуйиш деталларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

32 минг тонна

2019 2021 йиллар

90,0

20,0

10,0

60,0

15.

Автомобилларнинг янги моделлари учун интерьер деталларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

11,7

11,7

16.

Резинали зичлагичларнинг профилли экструзияларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

10,0

2,5

7,5

17.

Автомобилларнинг янги моделлари учун штампли пайвандлаш деталларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

8,5

8,5

18.

Автомобилларнинг янги моделлари учун ғилдирак дисклари ва шасси узеллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

6,4

6,4

19.

Автомобилларнинг янги моделлари учун йирик габаритли штамп-пайвандлаш деталларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

6,0

6,0

20.

Автомобилларнинг янги моделлари учун фаралар ва чироқлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

4,5

4,5

21.

Металл профиллар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш***

1000 тонна профиль

2019 2021 йиллар

3,0

0,6

2,4

22.

Автомобилларнинг янги моделлари учун эшик тутқичлари, спидометрлар ва переключателлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

2,5

2,5

23.

Автомобилларнинг янги моделлари учун радиаторлар, ҳаво совитиш, вентиляцаия ва иситиш тизимлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

2,5

2,5

24.

Автомобилларнинг я?ги моделлари учун компрессорлар ва генераторлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

2,2

2,2

25.

Автомобилларнинг янги моделлари учун автомобиль ўтиргичлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

2,1

2,1

26.

Автомобилларнинг янги моделлари учун ойна кўтаргичлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

2,0

2,0

27.

Автомобилларнинг янги моделлари учун глушителлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

2,0

2,0

28.

Автомобилларнинг янги моделлари учун жгутлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

1,6

1,6

29.

Автомобилларнинг янги моделлари учун тутун чиқариш тизимлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

1,2

1,2

30.

Автомобилларнинг янги моделлари учун экстерьер деталларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

0,8

0,8

31.

Автомобилларнинг янги моделлари учун ойналар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

0,7

0,7

32.

Автомобилларнинг янги моделлари эшиклари учун зарба бруслари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

0,6

0,6

33.

Автомобилларнинг янги моделлари учун асбоб панелининг таянч кронштейнлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

0,6

0,6

34.

Автомобилларнинг янги моделлари учун шовқиндан изоляция қилувчи қисмлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

0,3

0,3

35.

Автомобилларнинг янги моделлари учун ҳаво ўтказгич ишлаб чиқаришни ташкил қилиш

89,9 минг комплект

2019 2021 йиллар

0,3

0,3

* Лойиҳаларнинг якуний қийматига бизнес-режалар ёки лойиҳаларнинг ТИАга мувофиқ аниқликлар киритилади.
** Маблағларнинг манбалари ва уларни ажратиш механизми мазкур қарорнинг 7-8-бандарида белгилаб берилган.
Лойиҳаларни устувор равишда инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда молиялаштириш назарда тутилади.
 LexUZ шарҳи
2в-илова нлрасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига
6-ИЛОВА
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш бўйича таклиф қилинаётган автомобиль саноати учун зарур бўлган базавий хом ашё ва материаллар
РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши

ТН ТИФ коди

Изоҳ

Металлар ва улардан ясалган буюмлар

1.

Автомобиллар учун листли пўлат прокат

7208270000

7208908000

7209169000

7209179000

7209269000

7209279000

7210300000

7210490000

7211190000

7211233000

7212300000

«Тошкент металлургия заводи» АЖ базасида ишлаб чиқаришни ўзлаштириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги ПҚ-2874-сон қарорига мувофиқ)

2.

Қўрғошин

7801100000

«2017 — 2019 йилларда «Олмалиқ ТМК» АЖнинг «Қўрғошин заводини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 майдаги ПҚ-2533-сон қарорига мувофиқ)

Нефть маҳсулотлари

3.

Мотор мойи

2710199000

2710198200

«Ўзавтосаноат» АЖ авто ишлаб чиқарувчиларининг техник талабларига мос келувчи мой ишлаб чиқаришни ўзлаштириш масаласини ишлаб чиқиш

4.

Трансмиссия мойи

3403199000

2710198800

Кимё ва нефть-кимё саноати ҳамда у билан боғлиқ тармоқларнинг маҳсулотлари

5.

Поливинилхлорид

3904220000

Мавжуд ташкилотлар ва амалга оширилаётган янги лойиҳалар базасида «Ўзавтосаноат» АЖ авто ишлаб чиқарувчиларининг техник талабларига мос келувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш масаласини ишлаб чиқиш

6.

Поликарбонат

3907400009

7.

Акрилонитрилбутадиенстирол (АБС)

3903300000

8.

Изоционат

2929100009

9.

Полиол

3907201100

10.

Кальций карбонат

2836500000

11.

Бентонит

2508100000

12.

Фосфор кислотаси

2809200000

13.

Барий сульфат

2833270000

14.

Этилацетат

2915310000

15.

Эпоксид қатрони

3907300000

16.

Алкид қатрони

3907500000

17.

Меламин қатрони

2833270000

18.

Полиолефин эластомер (EPDM)

3901909000

Қурилиш материаллари ва ойнадан ясалган буюмлар

19.

Автомобиллар учун ясси ойна

7005292500

7005212500

Мавжуд ташкилотлар ва амалга оширилаётган янги лойиҳалар базасида М0-М1 маркали ясси ойна ишлаб чиқаришни ўзлаштириш масаласини ишлаб чиқиш

20.

Тальк (кўк минерал)

2526200000

Енгил саноат маҳсулотлари

21.

Автомобиль ўтиргичларини қоплаш учун мато

5903209000

5904209000

5905209000

5906209000

5907209000

«Ўзавтосаноат» АЖ авто ишлаб чиқарувчиларининг техник талабларига мос келувчи қоплаш матолари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш масаласини ишлаб чиқиш

 LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 454-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)