Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида
Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни изчил ошириш, шу асосда янги экологик тоза ишлаб чиқиш қувватларини ташкил этиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш негизида амалдаги гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, илғор хорижий тажрибани изчил ўзлаштиришни ҳисобга олган сув ресурсларини самарали бошқариш, шунингдек, энергетика ресурсларининг мутаносиблигини ошириш ва шу асосида корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар республикамизда гидроэнергетикани янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари этиб белгилансин:
электроэнергетикада қайта тикланадиган экологик тоза энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ҳисобига изчил янги қувватлар ташкил этиш ва амалдаги ишлаб чиқиш қувватларини модернизация қилиш;
йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектростанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва асосланган илмий-техник ечимларни татбиқ этиш, шу асосда республика энергетика баланси таркибида гидроэнергетика қувватларининг улушини кўпайтириш;
республикамизнинг сув салоҳиятига тежамкорлик билан муносабатда бўлишни ҳар томонлама таъминлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишда мавжуд флора ва фаунани сақлаш, шунингдек, сув ресурсларини самарали бошқариш;
трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида қабул қилинган мажбуриятларни бажариш ва ратификация қилинган халқаро шартномаларга риоя этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури маъқуллансин, дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурининг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
республикамизнинг табиий сув оқимлари ва сув хўжаликлари объектларида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
республикамизнинг табиий сув оқимлари ва сув хўжаликлари объектларида янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари 3-иловага мувофиқ;
(2-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ, бошқа корхона ва ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочиларга Дастурда назарда тутилган мақсадли кўрсаткичлар ва инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш ҳамда замонавий ресурс тежаш технологияларини татбиқ этишда илғор ютуқларни ҳисобга олган ҳолда, мақбул илмий-техник асосланган ечимлар ва қидирув ишлари негизида лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклансин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзбекэнерго»АЖ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, унда қуйидагилар:
мазкур қарорнинг 2- ва 3-иловаларига мувофиқ, лойиҳа ҳужжатлари экспертизасини ишлаб чиқиш ва ўтказишнинг аниқ муддатлари, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва қувватларни ишга тушириш қисмида белгиланган муддатда замонавий халқаро стандартлар ва талабларга жавоб берадиган илғор технологияларни танлаш бўйича ускуналарни етказиб берувчилар билан бевосита музокаралар ўтказиш;
4-иловага* мувофиқ, дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, республикамизнинг гидроэнергетика салоҳиятини янада ўзлаштиришга қаратилган объектларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида лойиҳа олди техник ишланмалар ва муҳандислик қидирув ишларини олиб бориш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 2-иловага киритилган янги гидроэлектростанцияларни қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрлашни, бир босқичли тартибда техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш билан биргаликда, бевосита музокараларни олиб бориш, ускуналар ва бутловчи қисмларнинг халқаро эътироф этилган маҳсулот етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш, шунингдек, белгиланган тартибда шартномаларни кейинчалик экспертизасидан ўтказишга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК мазкур қарорнинг 2-иловага киритилган инвестиция лойиҳаларининг, етказиб берилаётган ускуналарнинг замонавий технологик талабларига, жумладан, дунё нархлари даражаси параметрларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан техник-иқтисодий асосларини пухта экспертизадан ўтказсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
6. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзбекэнерго» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, шунингдек, уларнинг 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасидаги ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги «2015 — 2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида» ПҚ-2343-сонли қарорнинг 5-банди жорий этилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 апрелдаги Ф-4891-сонли фармойиши билан ташкил этилган Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирилишини чуқурлаштириш бўйича Комиссия билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, мазкур қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳалари доирасида четдан олиб келинаётган асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар, бутловчи қисмлар, технологик ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.
8. Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда мазкур қарорда назарда тутилган, гидроэлектростанциялар қурилишига ер участкаларини ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқаришнинг ҳар йилги дастурини шакллантиришда ажратилаётган бюджет маблағлари ҳисобидан 2-иловада кўзда тутилган «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан янги гидроэлектростанцияларини қуриш доирасида Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига геология, геофизика, муҳандислик-геология, гидрогеология ва сейсмологик қидирув ишларини олиб бориш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига Тошкент вилоятида «Узбекгидроэнерго» АЖнинг янги гидроэлектростанциялар қурилиши доирасида қидирув ишларини ўтказиш майдонларига кириб бориладиган йўллар ва кўприклар ўрнатиш ишларига асосли ҳисоб-китоблар бўйича маблағ ажратишни таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
11. 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастурини амалга ошириш даврида қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотишдан тушган маблағлар, фаолият кўрсатаётган гидроэлектростанцияларни сақлаб туриш харажатларини чегириб ташланган ҳолда қайта инвестициялаш йўли билан, 2-иловада назарда тутилган янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилади ва юридик шахсларнинг фойда солиғи солиқ базасидан чиқарилади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ гидроэлектростанцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчи жисмоний шахслар учун пировард тарифнинг 85 фоизи миқдорида амалга оширилади.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги ПҚ-3310-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда уларга мазкур қарорнинг 2- ва 3-иловаларида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини белгиланган тартибда уларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмини аниқлаштирган ҳолда киритсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Бош вазир ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 май,
ПҚ-2947-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури бўйича
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Номланиши

2016 йилда ишлаб чиқариш қуввати (амалда)

Ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш прогнози

2016 йилга нисбатан ўсиш суръати (ишлаб чиқариш бошланишида), фоизда

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2025 й.

2021 й.

2025 й.

1.

Жами

1 793,9

1838,9

1 854,6

1 951,6

2 176,4

2 395,8

3 037,8

133,6

1,7б.

шу жумладан:

1.1.

янги гидроэлектростанциялар қуриш ҳисобига

-

-

-

72,0

123,3

342,7

984,7

4,8б.

13,7б.

1.2.

ишлаб турган гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш ҳисобига

1 793,9

1 838,9

1 854,6

1 879,6

2 053,1

2053,1

2 053,1

114,4

114,4

 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республикамизнинг табиий сув оқимлари ва сув хўжалиги объектларида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ

млн. доллар экв.

Т/р

Лойиҳалар номланиши

Лойиҳа қуввати

(МВт)

Йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариш (млн. кВт.с)

Амалга ошириш муддати

Лойиҳанинг умумий қиймати*

шу жумладан молиялаштириш манбалари бўйича

Хорижий кредитор

ўз маблағлари

хорижий инвестициялар ва кредитлар

Жами (32 та лойиҳа)

2 369,6

7 579,4

2 648,7

1 640,3

1 008,7

шу жумладан:

янги қурилиш (18 та лойиҳа)

984,7

2 716,8

2 038,9

1 369,2

669,8

модернизация (14 та лойиҳа)

1 384,9

4 862,6

609,8

271,1

338,9

I.

Янги гидроэлектростанцияларни қуриш бўйича лойиҳалар (18 та лойиҳа)

984,7

2 716,8

2 038,9

1 369,2

669,8

1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чотқол дарёсида Қуйичотқол ГЭС қурилиши

100,0

350,0

2017 — 2023 йй.

180,0

126,0

54,0

ХХР Эксимбанки

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Пском ГЭС қурилиши

404,0

900,0

2017 — 2024 йй.

810,0

570,0

240,0

ХХР Эксимбанки

3.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Муллалак ГЭС қурилиши

240,0

580,0

2018 — 2025 йй.

480,0

336,0

144,0

ХХР Эксимбанки

4.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Чирчиқ-Бўзсув трактида Камолот ГЭС қурилиши

8,0

35,4

2016 — 2020 йй.

21,7

10,0

11,7

Осиё тараққиёт банки

5.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида Иргайликсой ГЭС қурилиши

13,6

58,7

2017 — 2021 йй.

34,0

24,0

10,0

Осиё инфратузилма инвестициялари банки

6.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Кўксув дарёсида (I навбат) Қуйикўксув ГЭС қурилиши

6,0

20,0

2018 — 2022 йй.

12,0

6,0

6,0

Осиё инфратузилма инвестициялари банки

7.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Сангардакдарё дарёсида Нилу I ГЭС қурилиши

28,0

96,0

2018 — 2024 йй.

70,0

49,0

21,0

Осиё инфратузилма инвестициялари банки

8.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Сангардакдарё дарёсида Нилу II ГЭС қурилиши

30,0

100,0

2017 — 2022 йй.

75,0

52,5

22,5

Осиё инфратузилма инвестициялари банки

9.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Оқдарё-Оқсув дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши

11,0

57,0

2017 — 2020 йй.

33,0

15,2

17,8

Осиё инфратузилма инвестициялари банки

10.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқсарой дарёсида Нанай ГЭС қурилиши

2,0

10,0

2016 — 2019 йй.

7,3

3,4

3,9

ишлаб чиқилмоқда

11.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Танхизидарё дарёсида Дектар ГЭС қурилиши

2,5

14,5

2017 — 2020 йй.

7,5

3,5

4,0

Осиё тараққиёт банки

12.

Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ тумани, Туябўғуз сув омборидаги кичик ГЭС қурилиши

12,0

41,8

2017 — 2019 йй.

16,3

12,0

4,4

ХХР Эксимбанки

13.

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Катта Фарғона каналида КГЭС каскади қурилиши

12,0

72,8

2017 — 2019 йй.

31,0

22,3

8,7

ХХР Эксимбанки

14.

Наманган вилояти Поп тумани Оҳангарон дарёсида Қамчиқ КГЭС қурилиши

18,0

58,9

2018 — 2021 йй.

44,7

32,1

12,6

ХХР Эксимбанки

15.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Дарғом каналида Шаудар КГЭС қурилиши

7,2

37,6

2018 — 2021 йй.

25,6

9,0

16,6

ХХР Эксимбанки

16.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Тўпаланг дарёсида Зарчоб КГЭС каскади (1,2,3-КГЭС лар) қурилиши

69,0

201,3

2017 — 2020 йй.

138,8

62,9

75,9

ХХР Эксимбанки

17.

Сирдарё вилояти Сардоба тумани Сардоба сув омборидаги КГЭС қурилиши

15,0

52,0

2019 — 2021 йй.

29,6

20,6

9,0

ХХР Эксимбанки

18.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Дарғом каналининг 135+50 Пикетида КГЭС қурилиши

6,4

30,8

2019 — 2021 йй.

22,4

14,7

7,7

ХХР Эксимбанки

19.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ишчи ғилдиракларини алмаштириш орқали Чорвоқ ГЭС гидрогенераторларини модернизация қилиш


ГЭС қувватини 665,5 МВтгача ошириш

2067,0

2012 — 2017 йй.

53,8

18,8

35,0

35,0

млн. Доллари ЎТТЖ маблағлари ҳисобига молиялаштирилади

20.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида «Фарҳод» ГЭС УКни модернизация қилиш (1-фаза)

ГЭС қувватини

127 МВтгача ошириш

557,6

2016 — 2019 йй.

131,0

65,4

65,7

Ислом тараққиёт банки

21.

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Қуйи-Бўзсув ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-14)ни модернизация қилиш(1-фаза)

ГЭС қувватини

15 МВтгача ошириш

90,7

2016 — 2018 йй.

37,4

13,0

24,4

Ислом тараққиёт банки

22.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Қадирия ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-3)ни, (модернизация қилиш (2-фаза)

ГЭС қувватини 15,34 МВтгача ошириш

124,0

2017 — 2019 йй.

53,1

8,0

45,1

Ислом тараққиёт банки

23.

Тошкент шаҳрида «Тошкент ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-1)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини

6 МВтгача ошириш

40,7

2017 — 2019 йй.

28,5

9,0

19,5

Осиё тараққиёт банки

24.

Тошкент шаҳрида «Тошкент ГЭСлар каскади» УК (ГЭС-9)ни, модернизация қилиш (3-фаза)

ГЭС қувватини

16,6 МВтгача ошириш

102,2

2017 — 2019 йй.

39,8

8,8

30,9

Ислом тараққиёт банки

25.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри «Чирчиқ ГЭСлари каскади»УК (ГЭС-10)ни модернизация қилиш (3-фаза)

ГЭС қувватини

29 МВтгача ошириш

213,8

2017 — 2020 йй.

42,1

11,3

30,9

Осиё тараққиёт банки

26.

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри «Самарканд ГЭСлари каскади» филиали (ГЭС-2 Б)ни модернизация қилиш (3-фаза)

ГЭС қувватини 26,6 МВтгача ошириш

139,6

2017 — 2020 йй.

43,3

11,0

32,3

Осиё тараққиёт банки

27.

Андижон вилояти Асака тумани «Шаҳрихон ГЭСлари каскади» филиали (ЖФК-1) ни модернизация қилиш (3-фаза)

ГЭС қувватини

2,2 МВтгача ошириш

17,6

2016 —2018 йй.

13,6

4,3

9,3

Халқаро тараққиёт ассоциацияси

28.

Андижон вилояти Асака тумани «Шаҳрихон ГЭСлари каскади» филиал (ЖФК-2)ни модернизация қилиш (2-фаза)

ГЭС қувватини

7,05 МВтгача ошириш

55,1

2017 — 2020 йй.

20,5

5,6

15,0

Ислом тараққиёт банки

29.

Андижон вилояти Пахтаобод тумани Катта Фарғона каналида Пайтоқ ГЭСини модернизация қилиш

ГЭС

қувватини 9,6 МВтгача ошириш

48,3

2017 — 2020 йй.

44,0

13,2

30,8

ишлаб чиқилмоқда

30.

Андижон вилояти Хонобод шаҳри Андижон сув омборидаги Андижон ГЭС-1ни модернизация қилиш

140,0

500,0

2016 — 2019 йй.

7,3

7,3

-

-

31.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани Туямўйин сув омборидаги Туямўйин ГЭСини модернизация қилиш

150,0

500,0

2016 — 2019 йй.

8,7

8,7

-

-

32.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Тўполанг сув омборидаги Тўполанг ГЭС (2-компонент)ни модернизация қилиш

175,0

406,0

2016 — 2020 йй.

86,7

86,7

-

-

* Лойиҳаларнинг ТИАларини тасдиқлаш натижаларига кўра лойиҳаларнинг якуний қиймати ва молиялаштириш манбалари аниқлаштирилиши лозим.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарорига
3-ИЛОВА
Республикамизнинг табиий сув оқимлари ва сув хўжалиги объектларида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимидаги янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ

млн. доллар экв.

Т/р

Лойиҳалар номланиши

Лойиҳа қуввати

(МВт)

Йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариш (млн. кВт.с)

Лойиҳанинг ҳисобланган қиймати*

шу жумладан молиялаштириш манбалари бўйича:

Амалга ошириш муддатлари

ўз маблағлари

хорижий инвестициялар ва кредитлар

Жами (42 та лойиҳа)

1 225,3

4991,1

1 692,8

843,5

849,3

шу жумладан:

янги қурилиш (24 та лойиҳа)

637,3

2 046,4

1 223,8

702,8

521,0

модернизация қилиш (18 та лойиҳа)

588,0

2 944,7

469,0

140,7

328,3

I.

Янги гидроэлектростанцияларни қуриш бўйича лойиҳалар (24 та лойиҳа)

637,3

2 046,4

1 223,8

702,8

521,0

1.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Хўжакент ГАЭС (гидроаккумуляция станцияси) қурилиши

200,0

400,0

320,0

160,0

160,0

2022 — 2026 йй.

2.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Пском дарёсида Юқорипском ГЭС қурилиши

200,0

540,0

200,0

140,0

60,0

2023 — 2028 йй.

3.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқбулоқ дарёсида Оқбулоқ ГЭС қурилиши

60,0

260,0

160,0

100,0

60,0

2022 — 2026 йй.

4.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида Хумсонской ГЭС-1 қурилиши

13,6

63,2

34,0

24,0

10,0

2022 — 2025 йй.

5.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угом дарёсида Хумсонской ГЭС-2 қурилиши

13,6

63,1

34,0

24,0

10,0

2026 — 2029 йй.

6.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Оқсу дарёсида Чаппасув ГЭС қурилиши

11,9

61,0

35,7

25,0

10,7

2021 — 2024 йй.

7.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Оқсув дарёсида Работ ГЭС қурилиши

11,9

51,0

35,7

25,0

10,7

2025 — 2028 йй.

8.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Танхизидарё дарёсида Тошбулоқ ГЭС қурилиши

3,8

21,8

11,4

6,4

5,0

2021 — 2023 йй.

9.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Танхизидарё дарёсида Шўржи ГЭС қурилиши

3,8

21,8

11,4

6,4

5,0

2023 — 2025 йй..

10.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Танхизидарё дарёсида Хитой ГЭС қурилиши

3,0

17,5

9,0

6,0

3,0

2026 — 2028 йй..

11.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Танхизидарё дарёсида Қоратут ГЭС қурилиши

3,0

17,5

9,0

6,0

3,0

2028 — 2030 йй.

12.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қизилдарё дарёсида Сувлисой ГЭС қурилиши

7,7

44,6

23,1

15,4

7,7

2022 — 2024 йй..

13.

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Қизилдарё дарёсида Самоқ ГЭС қурилиши

6,5

37,9

19,5

13,0

6,5

2026 — 2028 йй.

14.

Сурхондарё вилояти Денов тумани Сангардакдарё дарёсида Кинегузар ГЭС қурилиши

22,0

80,0

66,0

44,0

22,0

2028 — 2030 йй.

15.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Дарғом каналининг 102+00 Пикетида КГЭС қурилиши

5,2

29,5

22,3

10,2

12,1

2024 — 2026 йй.

16.

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Сичанкўл ташланмасида КГЭС қурилиши

24,2

77,4

53,2

26,6

26,6

2022 — 2024 йй.

17.

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Дарғом каналининг 39+19 Пикетида КГЭС қурилиши

4,0

22,8

17,2

7,9

9,3

2025-2026 йй

18.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Дарғом каналининг 58+28 Пикетида КГЭС қурилиши

4,3

24,3

18,4

8,4

10,0

2027-2028 ййг

19.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Дарғом каналининг 88+17 Пикетида КГЭС қурилиши

4,3

24,3

18,4

8,4

10,0

2028-2029 йй

20.

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Дарғом каналида Боғишамол 1-КГЭС қурилиши

6,0

34,0

20,8

7,0

13,8

2025-2026 йй.

21.

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Дарғом каналида Боғишамол 2-КГЭС қурилиши

6,0

33,0

21,9

8,1

13,8

2026-2027 йй.

22.

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Дарғом каналида Боғишамол 3-КГЭС қурилиши

6,0

33,0

22,9

9,1

13,8

2028-2029 йй.

23.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Дарғом каналида Толиғулан 2-КГЭС қурилиши

5,5

28,7

19,8

7,1

12,7

2027-2028 йй

24.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Дарғом каналида Толиғулан 4-КГЭС қурилиши

11,0

60,0

40,1

14,8

25,3

2026-2027 йй.

II.

Ишлаб турган гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш бўйича лойиҳалар (18та лойиҳа)

588,0

2 944,7

469,0

140,7

328,3

25.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади»УК (ГЭС-27)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 175 МВтгача ошириш

638,0

45,8

13,7

32,1

2018 — 2022 йй.

26.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-28)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 130 МВтгача ошириш

462,0

39,6

11,9

27,7

2020 — 2025 йй.

27.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Чирчиқ ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-7)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 85,5 МВтгача ошириш

513,6

46,8

14,0

32,8

2019 — 2023 йй.

28.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Чирчиқ ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-8)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 73,4 МВтгача ошириш

421,2

42,8

12,8

30,0

2021 — 2025 йй.

29.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Қодирия ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-11)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 11 МВтгача ошириш

106,4

10,6

3,2

7,4

2019 — 2022 йй.

30.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Қодирия ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-12)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 12,7 МВтгача ошириш

109,2

10,9

3,3

7,6

2022 — 2025 йй.

31.

Тошкент шаҳрида «Тошкент ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-4)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 6,8 МВтгача ошириш

45,0

28,6

8,6

20,0

2021 — 2024 йй.

32.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Самарқанд ГЭСлари каскади» филиали (ГЭС-1Б)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 3,1 МВтгача ошириш

61,9

15,8

4,7

11,1

2021 — 2023 йй.

33.

Анд�жон вилояти Асака тумани «Шаҳрихон ГЭСлари каскади» филиали (ГЭС-5А)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 12 МВтгача ошириш

46,5

22,4

6,7

15,7

2022 — 2024 йй.

34.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қуйи-Бўзсув ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-19)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 12 МВтгача ошириш

46,4

31,0

9,3

21,7

2021 — 2023 йй.

35.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-23)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 17,6 МВтгача ошириш

100,0

36,0

10,8

25,2

2022 — 2025 йй.

36.

Тошкент вилояти Қибрай тумани «Қодирия ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-15)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 9,15 МВтгача ошириш

94,8

17,3

5,2

12,1

2026 — 2028 йй.

37.

Тошкент шаҳрида «Тошкент ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-21)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 3,8 МВтгача ошириш

23,4

23,0

6,9

16,1

2025 — 2027 йй

38.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Самарқанд ГЭСлари каскади» филиали (ГЭС-3Б)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 6,55 МВтгача ошириш

82,1

16,9

5,1

11,8

2028 — 2030 йй.

39.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Самарқанд ГЭСлари каскади» филиали (ГЭС-5Б)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 8,95 МВтгача ошириш

110,9

19,2

5,8

13,4

2025 — 2027 йй

40.

Андижон вилояти Асака тумани «Шаҳрихон ГЭСлари каскади» филиали (ГЭС-6А)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 8,20 МВтгача ошириш

32,3

15,7

4,7

11,0

2024 — 2026 йй.

41.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-18)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 7,5 МВтгача ошириш

25,0

25,0

7,5

17,5

2026 — 2028 йй.

42.

Тошкент вилояти Чиноз тумани «Қуйи Бўзсув ГЭСлари каскади» УК (ГЭС-22)ни модернизация қилиш

ГЭС қувватини 4,7 МВтгача ошириш

26,0

21,6

6,5

15,1

2028 — 2030 йй.

 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
* Лойиҳаларнинг ДТИА/ТИА тасдиқлаш натижаларига кўра лойиҳаларнинг якуний қиймати ва молиялаштириш манбалари аниқлаштирилиши лозим».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 22-сон, 416-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2017 й., 07/17/3310/0065-сон; 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон; 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)