1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.04.00 Интизомий жавобгарлик / 05.05.04.01 Интизомий жазолар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ йўналтирилган ва тизимли ишлар олиб боришда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини кучайтириш, шу асосда банд бўлмаган аҳолини, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш мақсадида:
1. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тизимини жорий этиш, унга мувофиқ:
аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсишини таъминлаш ҳудудий прогноз кўрсаткичларини туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йилдан бошлаб:
аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари республикамиз ҳудудлари кесимида ҳар чорак бўйича тақсимланган ҳолда, тасдиқланган ҳудудий ва тармоқ ривожланиш дастурларига мувофиқ ташкил қилинадиган доимий иш ўринлари кўрсаткичларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги Аҳоли бандлиги дастурига киритилади;
аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари шаҳар ва туманлар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги аҳоли бандлиги манзилли ҳудудий дастурларига киритилади.
4. Қуйидагилар белгилансин:
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига ҳамда иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофот ёки жарима ҳажмини белгилаш учун асос бўладиган аҳоли бандлиги ўсиши кўрсаткичларини аниқлашда банд аҳоли сонининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан ўзгариши ҳисобланади;
банд аҳоли сони Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаётган фуқаролар умумий сони асосида аниқланади;
маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофот бериш ва уларнинг ойлик маошидан жарима ундириш ҳисобот чоракда прогноз кўрсаткичлари бажарилиши натижаларига кўра, келгуси чорак давомида амалга оширилади.
5. Маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) таркиби 3-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Комиссия (А.Н. Арипов):
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан прогноз кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимида бажарилиши тўғрисида киритилган маълумотлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига нисбатан уларни моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чораларини қўллаш ҳақидаги масалани ҳар чорак якунлари бўйича кўриб чиқсин;
аҳоли бандлиги прогноз кўрсаткичларини бажариш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятни кучайтириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритсин.
Комиссияга, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг прогноз кўрсаткичлари амалда бажарилиши динамикасидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиққан асосланган таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида тасдиқланган 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсиш прогноз кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
6. Белгилансинки, прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун мукофотлар тўлаш ва лавозим маошларидан жарималар ундириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига — Комиссиянинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида;
шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари қарорлари асосида;
иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига — иқтисодий комплекснинг республика органлари раҳбарлари қарорлари асосида.
7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, шунингдек иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофотлар тўлаш манбаи бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари ўз иш фаолиятида иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субъектларига улар фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни, жумладан, жойларга чиққан ҳолда, тизимли ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш, шу асосда банд бўлмаган аҳолини, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилишга қатъий ва сўзсиз риоя этсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари, узлуксиз икки чорак давомида, ёки йил давомида уч чоракда прогноз кўрсаткичлари бажарилмаганлиги тақдирда, улар томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлари қониқарсиз, деб топилиши ва эгаллаб турган лавозимларига нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бир ой муддатда иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг аҳоли бандлиги ошишини таъминлашда моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини ошириш тартибини, жумладан тегишли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва унинг бажарилишини назорат қилишни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 май,
ПҚ-2960-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сон қарорига
1-ИЛОВА
Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлигиучун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш (кейинги ўринларда — моддий рағбатлантириш тартиби) тартибини белгилайди.
2. Моддий рағбатлантириш тартибига мувофиқ аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг лавозим маошларидан мукофотлар бериш ва жарималар ундириш тизими жорий этилиб, у қуйидаги миқдорда бўлади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари томонидан прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланган тақдирда, уларга лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида мукофот пули тўланади, прогноз кўрсаткичларига эришилмаган тақдирда — лавозим маошларининг 20 фоизи миқдорида жарима солинади.
3. Ушбу Низомда иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарлари сифатида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят (Қорақалпоғистон Республикасида — республика), шаҳар ва туман бўлинмалари, шунингдек, тижорат банклари филиаллари раҳбарлари назарда тутилади.
II. Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини белгилаш тартиби
5. Ушбу Низомга мувофиқ:
банд аҳоли сони Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси) суғурта бадалларини тўловчи фуқароларнинг умумий сонининг кўрсаткичи сифатида белгиланади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 317-моддасининг 25-кичик банди.
аҳоли бандлиги ўсиши ўтган йилнинг ҳудди шу чорагига (кейинги ўринларда — базавий давр) нисбатан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчи аҳоли бандлиги сони ҳисобот чорагида (кейинги ўринларда — ҳисобот даври) кўпайиши сифатида белгиланади.
6. 2018 йилдан бошлаб прогноз кўрсаткичлар қуйидагича белгиланади:
республикамиз ҳудудлари кесимида ҳар чорак бўйича тақсимланган ҳолда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги Аҳоли бандлиги дастурида;
шаҳар ва туманлар кесимида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги аҳоли бандлиги манзилли ҳудудий дастурларида.
Прогноз кўрсаткичлари ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари, модернизация қилишнинг тармоқ дастурлари, инвестиция дастурлари, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурлари, хусусийлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тақдим этиладиган бошқа тегишли дастурий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қилинадиган доимий иш ўринлари кўрсатикичларини инобатга олиб ишлаб чиқилади.
Бунда, прогноз кўрсаткичлари кўрсатилган ҳудуд, шаҳар ва туманда аҳоли бандлиги ўсиш суръатларининг ўтган йилдаги чоракнинг ўртача кўрсаткичлардан паст бўлиши мумкин эмас, республика Ҳукумати қарорлари билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
7. 2017 йилнинг III ва IV чорагига мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари республика ҳудудлари кесимида мазкур қарор билан тасдиқланган.
2017 йилнинг III ва IV чорагига мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари республиканинг шаҳар ва туманлари кесимида аҳоли бандлигининг тасдиқланган ҳудудий дастурларида доимий яратиладиган иш ўринлари кўрсаткичларини инобатга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланади.
8. Аҳоли бандлиги ўсишини таъминлаш учун иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби, шу жумладан прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажаришни назорат қилиш механизмлари иқтисодий комплексининг тегишли республика органлари қарорлари билан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган кўрсаткичлар ва мезонларга мувофиқ белгиланади.
III. Аҳоли бандлиги ўсиш прогноз кўрсаткичларини бажаришни баҳолаш тартиби
9. Ҳудудий меҳнат бошқармалари, давлат солиқ бошқармалари, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармалари шаҳар ва туманлар кесимида банд аҳолининг сони тўғрисидаги маълумотларни базавий давр охири ва ҳисобот даврида, кейинги ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 28-санасидан кечиктирмай, банд аҳолининг ўсиш сони тўғрисида ҳисобот даврида, шунингдек, шаҳар ва туманлар кесимида тегишли ҳудудларда тасдиқланган бажарилган (бажарилмаган) прогноз кўрсаткичларини шакллантирадилар.
Банд аҳолининг сони тўғрисида базавий давр охири ва ҳисобот даврида, шунингдек, ҳисобот даврида банд аҳолининг сони ўсиши тўғрисидаги маълумот солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини фаол тўловчилари бўлган жисмоний шахслар тўғрисида ахборот-компьютер маълумотлар базаси асосида шакллантирилади.
Бунда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллар тўловини базавий давр ёки ҳисобот даврида ҳеч бўлмаганда бир марта амалга оширган фуқаролар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларининг фаол тўловчилари ҳисобланадилар.
10. Ҳудудий меҳнат бошқармалари, давлат солиқ бошқармалари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармалари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 30-санасидан кечиктирмасдан шаҳарлар ва туманлар кесимида ҳудудлар бўйича аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги (бажарилмаганлиги) тўғрисидаги ҳисобот маълумотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда (кейинги ўринларда — Ҳисобот маълумотлари):
аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз параметрларини бажарганлиги учун — шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарларини мукофотлаш ёки улардан жарима ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига кейинчалик тегишли маълумотларни Маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича Комиссияга киритиш учун (кейинги ўринларда — Комиссия) юборадилар.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ҳисобот маълумотларини олганидан кейин уч иш кун давомида шаҳар ва туман ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарларининг лавозим маошларидан мукофот бериш ёки жарима ушлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ҳисобот маълумотларини олганидан сўнг уч иш куни давомида ҳар бир ҳудуд бўйича аҳоли бандлигининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари бажарилганлиги (бажарилмаганлиги) тўғрисида Ҳисобот маълумотномасини ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шакллантиради ва Комиссияга юборади.
13. Комиссия Ҳисобот маълумотномасини олганидан сўнг ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарларига нисбатан уларни моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқади.
Комиссия аҳоли бандлиги прогноз кўрсаткичларини бажариш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятни кучайтириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо қўллаш бўйича тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
14. Прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун мукофотлар тўлаш ва лавозим маошларидан жарималар ундириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига — Комиссиянинг тақдимномаси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида;
шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда уларнинг биринчи ўринбосарларига — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари асосида;
иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига — иқтисодий комплекснинг республика органлари раҳбарлари қарорлари асосида.
Прогноз кўрсаткичлари ҳудудда, шаҳарда ёки туманда бажарилмаган ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига нисбатан жарима шаклида интизомий чора қўлланилган тақдирда, иқтисодий комплекснинг тегишли ҳудудий органлар раҳбарлари уларга белгиланган прогноз параметрлари бажарилишидан қатъий назар мукофотланмайдилар.
15. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига прогноз кўрсаткичларини бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181 — 184-моддаларида назарда тутилган тартибда жарима солинади. Бунда жарима шаклидаги интизомий жазонинг амал қилиш муддати ҳисобот чорагидан кейинги чорак ҳисобланади.
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг раҳбарлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари, шунингдек, иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларига мукофотлар тўлаш манбаи бўлиб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган иқтисодий комплекс органлари учун мукофотларни тўлаш манбаи бўлиб ўзларининг маблағлари ҳисобланади.
17. Прогноз кўрсаткичлари кетма-кет икки чорак ёки йил давомида уч чорак бажарилмаган тақдирда, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва ҳудудий иқтисодий комплекс раҳбарлари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб бориладиган ишлар қониқарсиз деб топилади, бунда уларнинг эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ эканлиги тўғрисидаги масала қуйидаги тартибда кўриб чиқилади:
шаҳар ёки туман ҳудудида прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган тақдирда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, шаҳар ва туман ҳокимлари уларнинг биринчи ўринбосарларининг эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ эканлиги тўғрисидаги масалани қонунчиликда белгиланган тартибда киритадилар;
тегишли ҳудудда прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган тақдирда — Комиссия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарларининг эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ эканлиги тўғрисидаги масалани қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
прогноз кўрсаткичлари иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари томонидан бажарилмаган тақдирда — иқтисодий комплекснинг республика органлари раҳбарлари иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ эканлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қиладилар.
IV. Якунловчи қоидалар.
18. Ушбу Низомнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Комиссия томонидан амалга оширилади.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Иқтисодий идораларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш учун аҳоли бандлиги ўсиши прогноз параметрларининг
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг амалга оширилган лойиҳалари доирасида ишга жойлашган фуқаролар сони
2.
Меҳнат бўйича ҳудудий органлар
Меҳнат органлари кўмагида ишга жойлашган, шу жумладан касбий қайта таълим олган ҳамда жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар сони
3.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари
Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ёки ижарага топшириш, хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл харитаси»ни амалга ошириш натижасида ишга жойлашган фуқаролар сони
4.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ҳудудий органлари
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида ишга жойлашган фуқаролар сони
5.
Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий органлари
Якка тартибдаги янги тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилгани ва улар томонидан ёлланган ишчилар сонининг ошиши натижасида ишга жойлашган фуқаролар сони
6.
Тижорат банкларининг ҳудудий филиаллари
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар, шу жумладан микрокредитлар ҳисобига ишга жойлашган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, аёллар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари аъзолари сони
*Изоҳ. Аҳоли бандлиги ўсиши кўрсаткичлари ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурдаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчи банд фуқаролар сонини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тўғрисидаги низомга
Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичларини бажарганлиги учун маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш тартиби тўғрисидаги низомга
А. Базавий чорак (ўтган йилнинг худди шу чораги) охири бўйича банд аҳоли сони (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини фаол тўловчилар сони) — ____________ нафар.
В. Ҳисобот чораги охири бўйича банд аҳоли сони (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини фаол тўловчилар сони) — ____________ нафар.
С. Банд аҳоли сонининг ўсиши (В-А) — ____________ нафар.
D. Аҳоли бандлиги ўсиши, фоизда да (С/А * 100) — ________ фоизда.
Е. Аҳоли бандлиги сонининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари — ______ фоизда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари кесимида 2017 йилнинг III ва IV чорагида аҳоли бандлиги ўсишининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
фоизда
Т/р
Ҳудудлар номи
Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари
2017 йил III чорак
2017 йил IV чорак
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
104,1
105,1
2.
Андижон вилояти
104,4
105,5
3.
Бухоро вилояти
103,4
104,4
4.
Жиззах вилояти
104,3
105,3
5.
Қашқадарё вилояти
103,4
104,4
6.
Навоий вилояти
102,3
103,3
7.
Наманган вилояти
104,1
105,1
8.
Самарқанд вилояти
103,7
104,7
9.
Сурхондарё вилояти
103,1
104,2
10.
Сирдарё вилояти
103,9
104,9
11.
Тошкент вилояти
102,4
103,4
12.
Фарғона вилояти
102,4
103,4
13.
Хоразм вилояти
103,9
104,9
14.
Тошкент шаҳри
101,5
102,6
Изоҳ. Аҳоли бандлиги ўсишининг прогноз кўрсаткичлари бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадаллари тўловчилари бўлган банд фуқаролар сонининг фоизи ўтган йилнинг худди шу чорагидаги кўрсаткич билан солиштирганда прогнозда кўрсатилган даврда (чорак) ўсишини билдиради.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сон қарорига
3-ИЛОВА
Маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларини аҳоли бандлигини ошириш учун моддий рағбатлантириш ва шахсий масъулиятини кучайтириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича Комиссия
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси
А.Ж. Раматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари
Р.С. Азимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари
Г.К. Саидова
—
иқтисодиёт вазири
Б.А. Ходжаев
—
молия вазири
А.А. Абдухакимов
—
меҳнат вазири
Б.Р. Парпиев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси
Р.А. Ғуломов
—
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
А.И. Ахмедходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси
лавозими бўйича
—
Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари Йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири
лавозими бўйича
—
Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
Д.Ш. Султанов
—
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори
лавозими бўйича
—
Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари Йиғма ахборот-таҳлил департаменти шуъба мудири, Комиссия котиби
Изоҳ.Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)