Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорига асосан:
давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади), шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларида мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилиши;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига адлия органлари ходимларига белгиланган мартаба даражаларини бериш, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамаларни тўлаш тартиби татбиқ этилиши;
ходим бошқа давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига ишга ўтганда юридик хизмат ходими сифатидаги меҳнат стажи мартаба даражалари учун устамаларни ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қўшимча ҳақларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш учун иш стажига қўшиб ҳисобланиши;
юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағнинг 5 фоизи, бироқ қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,5 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони.
2. Қуйидагилар:
республика, ҳудудий (вилоят) ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 1, 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда) 2-иловага мувофиқ;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорлари 3-иловага мувофиқ;
давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматларни ташкил этиш шакллари 4-иловага мувофиқ;
давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари 5-иловага мувофиқ;
Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига:
бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўз юридик хизматларини мазкур қарорга 5-иловага мувофиқ тасдиқланган юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонларига мувофиқлаштириш;
юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, юридик хизматлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чораларни амалга ошириш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ҳар йили кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш бўйича ишлар тўғрисида юридик хизматнинг ҳисоботини эшитиш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этилишининг мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинги олиб борилишини ва таҳлил қилинишини таъминласин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
зарурат бўлганда юридик хизматлар тўғрисидаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларининг юридик хизмат ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан бузилиши ҳолатларини белгиланган тартибда бартараф этишга қаратилган чораларни кўрсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Белгилансинки:
ушбу қарор талаблари давлат органлари ва ташкилотлари учун мажбурий бўлиб, бошқа ташкилотлар учун тавсия тусига эга;
адлия органларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосарларига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўз юридик хизматлари ходимларига адлия органлари учун белгиланган узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамаларни ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 май,
250-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозим
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
1.
Юридик департамент ёки юридик бошқарма бошлиғи
16
2.
Юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи
14
3.
Бош юрисконсульт
12
4.
Етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ва юрисконсульт
1. Қонунчилик ҳужжатларида республика даражасидаги айрим давлат органлари ва ташкилотлари учун юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ушбу иловада белгиланган разрядлардан юқорироқ разрядлари белгиланган тақдирда, меҳнатга ҳақ юқори белгиланган разрядлар бўйича тўланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари юридик бўлим бошлиғи учун белгиланган даражада белгиланади.
3. Вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар марказий аппарати юридик хизмат ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тегишлича вазирлик марказий аппарати юридик хизмат ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан бир поғона паст миқдорда қўлланилади.
(1-илованинг изоҳ қисми Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарорига асосан 3-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 1а-ИЛОВА
Ҳудудий(вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозимнинг номи
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари
гуруҳдан ташқари
1-гуруҳ
2-гуруҳ
3-гуруҳ
1.
Юридик бўлим ёки юридик бюро бошлиғи
14
13
12
11
2.
Бош юрисконсульт
12
11
10
9
3.
Етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ва юрисконсульт
1. Қонунчилик ҳужжатларида ҳудудий (вилоят) даражасидаги айрим давлат органлари ва ташкилотлари учун юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ушбу иловада белгиланган разрядлардан юқорироқ разрядлари белгиланган тақдирда, меҳнатга ҳақ юқори белгиланган разрядлар бўйича тўланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Битта штат бирлигидан иборат ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бош юрисконсульт учун белгиланган даражада белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 1б-ИЛОВА
Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозимнинг номи
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида
1-гуруҳ
2-гуруҳ
1.
Бош юрисконсульт
9
8
2.
Етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт
1. Қонунчилик ҳужжатларида туман (шаҳар) даражасидаги айрим давлат органлари ва ташкилотлари учун юридик хизмат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ушбу иловада белгиланган разрядлардан юқорироқ разрядлари белгиланган тақдирда, меҳнатга ҳақ юқори белгиланган разрядлар бўйича тўланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Битта штат бирлигидан иборат туман (шаҳар)даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бош юрисконсульт учун белгиланган даражада белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик
устамалар миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда)
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига ушбу илова билан белгиланган узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойлик устамалар миқдорлари тизимида ҳарбий ва махсус унвонлар (малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) беришнинг бошқача тартиби амал қиладиган алоҳида давлат органларига татбиқ қилинмайди.
2. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун бериладиган ҳар ойлик устамаларни ҳисоблашда, уларнинг адлия органлари ва муассасаларидаги фаолиятининг, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат ходими сифатида ишлаган барча даври ҳисобга олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 3-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ
миқдорлари
Номи
Лавозим маошларига фоизларда қўшимча ҳақ миқдори
3-даражали юрист
15
2-даражали юрист
16
1-даражали юрист
16
3-даражали адлия маслаҳатчиси
17
2-даражали адлия маслаҳатчиси
17
1-даражали адлия маслаҳатчиси
18
Изоҳ: Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг лавозим маошларига ушбу илова билан белгиланган мартаба даражалари учун қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари тизимида ҳарбий ва махсус унвонлар (малака тоифалари, дипломатик даража ва бошқалар) беришнинг бошқача тартиби амал қиладиган алоҳида давлат органларига татбиқ қилинмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 4-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этиш
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 5-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларини ташкил этишнинг
МИНИМАЛ НОРМАТИВЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ
I. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари
Мавжуд штат бирликлари
Тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони
Йиллик кўрсаткич
Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори
Юридик хизматларнинг минимал штат бирликлари сони
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари
Ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари
Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида
Ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари
Қабул қилинган буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар
Давлат органлари ва ташкилотлари иштирокидаги суд жараёнлари
Давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар
50 тагача
140 тагача
193 тагача
28 тагача
50 тагача
500 тагача
50 тагача
50 тагача
0,12
1
50-100
140-170
193-386
28-56
50–100
500–1000
50–100
50–100
0,25
2
100-200
170-200
386-579
56-84
100–200
1000–1500
100–200
100–150
0,38
3
200-400
200-230
579-772
84-112
200–300
1500–2000
200–300
150–200
0,63
5
400 та дан ортиқ
230 та дан ортиқ
772 та дан ортиқ
112 та дан ортиқ
300 та дан ортиқ
2000 та дан ортиқ
300 та дан ортиқ
200 та дан ортиқ
1,00
8
II. Ҳудудий(вилоят) даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари
Мавжуд штат бирликлари
Тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони
Йиллик кўрсаткич
Ҳар бир устун учун ҳисобланадиган коэффициент миқдори
Юридик хизматларнинг белгиланадиган минимал штат бирликлари сони
Ҳудудий даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари
Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари
Қабул қилинган юридик ҳужжатлар, буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар
Давлат органи ва ташкилоти иштирокидаги суд жараёнлари
Давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар
50 тагача
50 тагача
14 тагача
500 тагача
50 тагача
50 тагача
0,08
0.5
50–75
50–100
14-28
500–1000
50–100
50–100
0,17
1
75–100
100–150
28-42
1000–1500
100–200
100–150
0,34
2
100 та дан ортиқ
150 та дан ортиқ
42 та дан ортиқ
1500 та дан ортиқ
200 та дан ортиқ
150 та дан ортиқ
0,50
3
III. Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари*
Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларидаги мавжуд штат бирликлари
Тузилмадаги алоҳида ташкилотлар сони
Бир йиллик кўрсаткич
Ҳар бир устун учун ҳисобланадиган коэффициент миқдори
Юридик хизматларнинг минимал штат бирликлари
Қабул қилинган юридик ҳужжатлар, буйруқлар, фармойишлар, шартномалар ва бошқа ҳужжатлар
Давлат органлари ва ташкилотлари иштирокидаги суд жараёнлари
Давлат органлари ва ташкилотларининг қарори ёки улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан тушган шикоятлар
* Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмаларининг юридик хизматлари ходимлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари тизимига кирувчи ташкилотларга юридик хизматлар кўрсатади.
Кўрсатилган нормативлар ва мезонлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва тиббиёт бирлашмалари тизимига кирувчи бюджет муассасаларига татбиқ қилинмайди.
(изоҳнинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Изоҳ.
1. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари минимал штат бирликлари ушбу жадвалда кўрсатилган коэффициентларни қўшиш орқали аниқланади.
Бунда ҳосил бўлган сон 0,50 дан (1,50, 2,55 ва ҳоказо) ортиқ бўлганда ушбу сон 1 гача, 0,25 (1,26, 2,27 ва ҳоказо)дан ортиқ бўлганда ушбу сон 0,50 гача яхлитланади, агар 0,25 дан (1,23, 2,24 ва ҳоказо) паст бўлса (0,25 нинг ўзи ҳам) ҳисобга олинмайди.
Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкил этишнинг минимал нормативларини ҳисоблаш бўйича шартли мисол:
Масалан: ҳудудий (вилоят) даражасидаги давлат органи ёки ташкилотида 80 киши ишлайди. Ушбу ташкилотнинг туман (шаҳар)лар даражасидаги тузилмалари сони 13 тани ташкил этиб, уларда 160 киши ишлайди. 1 йилда ўртача 1200 тагача буйруқ, фармойиш, шартнома ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади. Шунингдек, 195 та суд мажлисларида иштирок этилади. Давлат органи ва ташкилотининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан тушган шикоятлар сони йилига ўртача 150 тани ташкил этади. Бунда: 0,34+0,08+0,50+0,34+0,34+0,50=2,1. Яъни ушбу ташкилотда юридик хизмат учун белгиланадиган минимал штат бирликлари сони 2 тани ташкил этади.
2. Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида 2 тадан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларида 1 тадан юридик хизмат учун минимал штат бирликлари белгиланади.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзларининг юридик хизматлари учун ушбу минимал нормативлар ва мезонларда назарда тутилганидан кўпроқ штат бирликларини белгилаши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 6-ИЛОВА
Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг (кейинги ўринларда давлат органлари ва ташкилотлари деб аталади) юридик хизматларига нисбатан татбиқ этилади.
Бошқа ташкилотлар учун ушбу Низом талаблари тавсия тусига эга.
3. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мукофот пули — юридик хизмат ходимлари томонидан судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда юридик хизмат ходимларига бериладиган чораклик мукофот;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
ундирилган маблағлар — судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан давлат органи ва ташкилотининг ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига тушган пул маблағи.
4. Юридик хизмат ходимлари томонидан ундирилган қуйидаги маблағлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мукофот пулини тўлашда ҳисобга олинади:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тўлиқ ёки қисман тан олинган даъволар бўйича ундирилган маблағлар;
ҳакамлик судининг қарорлари асосида ундирилган маблағлар;
фуқаролик ишлари ва иқтисодий низолар бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари билан ундирилган маблағлар;
жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми билан ундирилган маблағлар;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ундирилган маблағлар;
нотариусларнинг ижро хатларига асосан ундирилган маблағлар;
бошқа ундирилган маблағлар.
2-боб. Ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби
5. Юридик хизмат ходимлари ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Мукофот пули давлат органлари ва ташкилотлари фойдасига ҳал қилинган низолар бўйича давлат органи ва ташкилотининг ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига тушган умумий маблағлардан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳал этилган низолар бўйича ундирилган маблағларнинг бир қисми кейинги чорак давомида давлат органи ва ташкилоти ҳисоб рақамига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига тушган тақдирда, мукофот пулининг қолган қисми ушбу чорак якуни бўйича тўланади.
Мукофот пули маблағлар давлат органи ва ташкилоти ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисобварақларига тушгандан сўнг тўланади.
6. Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш бошқа мукофотлар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар тўланишини истисно қилмайди.
7. Мукофот пулини тўлаш ҳақида буйруқ (фармойиш) чиқарилишига юридик хизмат раҳбарининг билдиргиси асос бўлади.
Штат бирлигида битта юридик хизмат ходими назарда тутилган ҳолларда мукофот пулини тўлаш ҳақида буйруқ (фармойиш) чиқарилишига ушбу ходимнинг билдиргиси ва унга илова қилинган давлат органи ва ташкилоти фойдасига ундирилган маблағни тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади.
8. Юридик хизмат томонидан ҳал этилган низолар бўйича маблағлар давлат органлари ва ташкилотлари ҳисоб рақамларига ёки шахсий ғазначилик ҳисоб рақамларига тушганлиги давлат органлари ва ташкилотлари бухгалтерияси ва/ёки маблағларнинг тушишини ҳисобга олиш вазифаси юкланган таркибий бўлинмалар (ходим) томонидан берилган маълумотнома асосида тасдиқланади. Бунда маълумотнома юридик хизмат раҳбарининг ёзма сўровига мувофиқ уч иш куни ичида берилади.
Штатда фақат битта юридик хизмат ходими назарда тутилган ҳолларда маълумотнома ушбу ходимнинг ёзма сўровига асосан берилади.
3-боб. Мукофот пулини юридик хизмат ходимлари ўртасида тақсимлаш тартиби
9. Мукофот пули юридик хизмат раҳбари томонидан юридик хизматнинг ҳар бир ходимининг иш фаолияти натижалари самарадорлигига қараб ҳар чорак якуни бўйича тақсимланади.
Мукофот пулини ходимларга тақсимлаш мукофот пулини тўлаш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқариш учун юридик хизмат раҳбари томонидан бериладиган билдиргида кўрсатилиши лозим.
Агар мукофот пулини тўлаш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқариш тўғрисида юридик хизмат раҳбари томонидан бериладиган билдиргида мукофот пулини ходимларга тақсимлаш тартиби кўрсатилмаган бўлса, мукофот пули юридик хизмат ходимларига тенг тақсимланади.
Давлат органи ва ташкилоти раҳбари давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан маблағ ундиришдаги хизматини инобатга олган ҳолда мукофот пулини юридик хизматнинг бир ёки бир неча ходимига тўлаш тўғрисида буйруқ (фармойиш) чиқаришга ҳақли.
Бундай ҳолларда мукофот пулини тақсимлаш юридик хизмат ходимига ундирилган маблағ ҳисобига мукофот пули тўлаш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш)да асосланиши лозим.
10. Мукофот пули тўғри ва ўз вақтида тақсимланишини назорат қилиш давлат органи ва ташкилот раҳбари томонидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
11. Низо белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши натижасида ундирилган маблағ қайтарилган тақдирда, юридик хизмат ходимларига тўланган мукофот пули белгиланган тартибда қайтарилиши лозим.
12. Юридик хизмат ходимларини мукофотлаш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда):
«Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан белгиланган юридик хизматларнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бўлиши керак».
илованинг номидаги «, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари)» деган сўзлар «ва иқтисодчилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-банддаги «, юрисконсульт (юрист)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3-банддаги «, катта юрисконсульт (юрист)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4-банддаги «, етакчи юрисконсульт (юрист)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
изоҳнинг 3-бандидаги «иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га» деган сўзлар «иқтисодчиларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 182-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 51-модда);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-342-сон Қонуни)» 2013 йил 7 декабрдаги 323-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 88-модда);
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 43-модда).