Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 28 мартда маъқулланган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-1015-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)
3-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863–XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 13-модданинг учинчи қисмидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 59-моддадаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 81-модданинг учинчи қисмидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни, дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиш, худди шунингдек камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик»;
олтинчи қисмининг санкциясидаги «мансабдор шахсларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи қисмининг санкциясидаги «мансабдор шахсларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
номидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11–12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
1) 1104-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товар белгисидан охирги беш йил давомида узрли сабабсиз узлуксиз фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби бўйича бекор қилиниши мумкин»;
2) қуйидаги мазмундаги 11071-модда билан тўлдирилсин:
«11071-модда. Товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқнинг тугаши
Бевосита товар белгисининг эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан фуқаролик муомаласига қонуний тарзда киритилган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши мазкур товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши бўлмайди».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги 483–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 239-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
ўзбекча матнининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«санитария-эпидемиологик хулоса — озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат»;
русча матнининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«санитарно-эпидемиологическое заключение — документ, удостоверяющий соответствие пищевой продукции и оборудования, предназначенного для ее изготовления и использования, санитарным правилам, нормам и гигиеническим нормативам»;
2) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «гигиена сертификати» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон)
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Радиочастота спектри тўғрисида»ги 725–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 16-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 7-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 19-модданинг биринчи қисмидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 91-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши, шунингдек янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда лицензия мавжуд бўлган тақдирда қўшиб юборилиши мустасно».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги 267–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 178-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 9, 418-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 19-моддадаги «Агентликнинг расмий ахборотномасида» деган сўзлар «Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «расмий ахборотномада» деган сўзлар «Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «расмий ахборотномада» деган сўзлар «Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан исталган беш йил» деган сўзлар «амал қилган охирги беш йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Товар белгисининг мазкур Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган ҳолда ишлатилиши товар белгисидан фойдаланилганлигига доир далил ҳисобланади. Товар белгисининг эгаси томонидан тақдим этиладиган, товар белгисидан фойдаланилганлигига доир далиллар аризада кўрсатилган вақт даврига тааллуқли бўлиши керак»;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмидаги «Агентликнинг расмий ахборотномасида» деган сўзлар «Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бевосита товар белгисининг эгаси томонидан ёки унинг розилиги билан фуқаролик муомаласига қонуний тарзда киритилган товарларга нисбатан товар белгисидан бошқа шахсларнинг фойдаланиши мазкур товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқнинг бузилиши бўлмайди»;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Товар белгисининг:
рекламада, босма нашрларда, расмий бланкаларда, пешлавҳаларда, кўргазмалар ва ярмаркаларда экспонатларни намойиш этиш вақтида, ишлаб чиқарилаётган, сотувга тақдим этилаётган, сотилаётган ёки бошқача тарзда фуқаролик муомаласига киритилаётган ёхуд шу мақсадда сақланаётган ва (ёки) ташилаётган ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг этикеткаларида, ўровларида;
товарларни фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларда;
домен номида ишлатилиши ҳам товар белгисидан фойдаланиш деб эътироф этилиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар сохталаштирилган бўлади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
6) 322-модданинг учинчи қисмидаги «Агентликнинг расмий ахборотномасида» деган сўзлар «Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-730-сонли Қонунига асосан 2022 йил 25 февралдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 03/21/730/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 4 августдаги ЎРҚ-787-сонли Қонунига асосан 2022 йил 5 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлдаги ЎРҚ-850-сонли Қонунига асосан 2023 йил 4 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонун ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.
19-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 4-моддасининг 1-банди мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 19 апрелдаги 77 (6771)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
ЎРҚ-429-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 16-сон, 265-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон, 24.11.2021 й., 03/21/730/1089-сон, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон; 04.08.2022 й., 03/22/787/0708-сон; 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон; 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)