|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида» 2017 йил 6 апрелдаги ЎРҚ-427-сонли Қонунига мувофиқ:
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича Олий малака комиссиясини тузиш тўғрисида» 2000 йил 4 майдаги ПФ-2599-сонли Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 декабрдаги Ф-3949-сонли фармойиши.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
ПФ-5007-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 245-модда)