Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.04.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармойиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПФ-5007-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Судьялик лавозимларига номзодларни танлаш, тайёрлаш тизимини, ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш, суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллигини янада таъминлаш, Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисида янги таҳрирдаги Низом, шунингдек унинг таркиби 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг ташкилий тузилмаси ҳамда штатлари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
III. Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасини шакллантириш ва танлаш
Судьяни биринчи ваколат муддатига танлаш ва тайинлаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган Схемага асосан амалга оширилади.
21. Зарур малака, юксак ишчанлик ва шахсий фазилатлар, бенуқсон обрў-эътибор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органларида масъул лавозимларда етарли иш тажрибасига эга бўлган шахслар, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта судьялик лавозимига мазкур Низомнинг III-бўлимида назарда тутилган тартибни ўтмасдан туриб тайинланишлари мумкин.
Судьяни янги ваколат муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига тайинлаш мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган Схемага асосан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Олий малака комиссияси | |
Комиссия раиси (доимий асосда) | 1 |
Комиссия раисининг ўринбосари (жамоатчилик асосида) | 1 |
Комиссия аъзолари (жамоатчилик асосида) | 11 |
Комиссия аъзолари (доимий асосда) | 4 |
Жами Комиссия аъзолари | 17 |
Ижроия аппарати | |
I. Комиссия раиси | 1 |
II. Суд инспекцияси | 7 |
Суд инспекцияси раҳбари | 1 |
Суд инспекцияси раҳбарининг ўринбосари | 1 |
Етакчи инспектор | 4 |
Иш юритувчи | 1 |
III. Котибият | 7 |
Котибият раҳбари | 1 |
Котибият раҳбарининг ўринбосари | 1 |
Етакчи инспектор | 4 |
Архив мудири | 1 |
IV. Бухгалтерия | 1 |
Бош ҳисобчи | 1 |
V. Хўжалик бўлими | 5 |
Бинога жорий хизмат кўрсатувчи ва таъмирловчи ишчи | 1 |
Ҳудудни тозаловчи ишчи | 1 |
Қозонхона мутахассиси | 1 |
Фаррош | 2 |
Жами ижроия аппарат бўйича | 21 |