|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Бажариш муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул вазирликлар ва идоралар |
|
1. |
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги «Пошхурт» ботиқлиги ҳудудида қишлоқ хўжалик эҳтиёжи учун яроқли тупроқ қатламларининг тарқалиш майдонини аниқлаш, интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун сув билан таъминлаш манбаларини асослаш мақсадида 20 минг гектар майдонда зарур гидрогеологик ва муҳандислик-геологик дала ишларини олиб бориш. |
2017 йил 1 майга қадар |
Давлат бюджетидан Давлат геология қўмитасига ажратилган маблағлар |
Давлат геология қўмитаси (Турамуратов) |
|
2. |
Олиб борилган гидрогеологик ва муҳандислик-геологик дала ишлари асосида ер ости сувларидан мавжуд аҳоли пунктларида ичимлик учун фойдаланилаётган сувга салбий таъсир этмаган ҳолда қишлоқ хўжалигида ойма-ой фойдаланиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва асосланган хулосани Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. |
2017 йил 5 май |
Давлат бюджетидан Давлат геология қўмитасига ажратилган маблағлар |
Давлат геология қўмитаси (Турамуратов) |
|
3. |
«Пошхурт» ботиқлиги ҳудудидаги ер усти сув ресурслари зоҳирларини ўрганиш ва улардан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда фойдаланиш бўйича ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш. |
2017 йил 5 май |
Давлат бюджетидан «Ўзгидромет» марказига ажратилган маблағлар |
«Ўзгидромет» маркази (Чуб), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), «UZGIP» МChJ (Рўзибоев) |
|
4. |
«Пошхурт» ботиқлиги ҳудудида олиб борилган гидрогеологик ва муҳандислик-геологик дала ишлари натижасида аниқланган қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган ерларнинг тупроқ балл-бонитети, механик таркиби, шўрланиш даражаси ва бошқа кўрсаткичларини, шунингдек мавжуд ер ости ва ер усти сув ресурслари захираларини ҳисобга олган ҳолда контурлари бўйича харитасини ишлаб чиқиш. |
2017 йил 10 июнь |
Давлат бюджетидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва Давлат геология қўмитасига ажратилган маблағлар |
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов) Тупроқшунослик илмий-тадқиқот институти (Қўзиев), «UZGIP» МChJ (Рўзибоев) |
|
5. |
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ва «Ўзгидромет» марказининг ер ости ва ер усти сув ресурслари захираларини ҳисобга олиб аниқланган қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланишга яроқли бўлган ер майдонларида томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежовчи бошқа суғориш технологияларини жорий қилган ҳолда боғлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш мумкин бўлган ерларини аниқлаш. |
2017 йил 15 июнь |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов) | |
|
6. |
«Пошхурт» ботиқлиги ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлган ер майдонлари, ер усти ва ер ости сувлари ресурсларининг захираларидан келиб чиқиб, интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. |
2017 йил 1 июль |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Шеробод тумани ҳокимлиги (Эшмуродов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Абдуллаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов) | |
|
7. |
«Пошхурт» ботиқлиги ҳудудида интенсив технология асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлар етиштириш учун сув билан таъминлаш тизимининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш. |
2017 йил 10 ноябрь |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратилган марказлаштирилган инвестициялар лимитлари ҳисобидан |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), «UZGIP» МChJ (Рўзибоев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов), |
|
8. |
Тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан сув билан таъминлаш тизими қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2017 йил 1 декабрь |
Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов), Молия вазирлиги (Қўчқоров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов), Сурхондарё вилоят хокимияти (Турдимов) | |
|
9. |
Сув билан таъминлаш тизими лойиҳасини амалга оширувчи пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ва қурилиш-монтаж ишларини тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида бажаришни ташкил қилиш. |
2017 — 2019 йиллар |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ҳар йили ажратиладиган марказлашган инвестициялар лимитлари |
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), 13-қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси, пудрат ташкилотлари |
|
10. |
«Пошхурт» ботиқлиги ҳудудида интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қиладиган ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирадиган тадбиркорларни аниқлаб, уларга белгиланган тартибда ер участкалари ажратиш. |
2017 — 2019 йиллар |
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов), Шеробод тумани ҳокимлиги (Эшмуродов) | |
|
11. |
Интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилувчи ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчи тадбиркорларга томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежовчи бошқа суғориш технологияларини жорий қилиш, кўчат, уруғлик олиш ва бошқа агротехника тадбирларини амалга ошириш учун ўрнатилган тартибда тижорат кредитларини ажратиш. |
2017 — 2019 йиллар |
Хизмат кўрсатувчи тижорат банклари ва халқаро молия институтларининг кредитлари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағлари ҳамда қонунга зид бўлмаган бошқа манбалар |
Тижорат банклари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил қилиш агентлиги (Нажимов), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (Сабиров) |
|
12. |
«Пошхурт» ботиқлиги ҳудудида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, интенсив технологиялар асосида боғлар ташкил қилиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш чора-тадбирларининг ижроси бўйича тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда натижаси бўйича ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб бориш. |
2017 — 2019 йиллар ҳар чорак якуни билан |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Вахабов, Хамраев), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Турдимов) |