Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек, ҳудудлар иқтисодий комплекси фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларининг намунавий тузилмалари ҳамда Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасининг тузилмаси 1-, 1а ва 1б-иловаларига* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларининг чекланган сони 2- ва 2а-иловаларига* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.