1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2858]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва Меҳнат вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Тадбиркорлик субъектларининг тоифаси уларнинг асосий фаолият турини (йиллик айланма ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури) ва ходимларининг ўртача йиллик сонини, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифлагичида белгиланган мезонларга солиштириш йўли билан аниқланади.
2. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси (контракти) тузилган барча ходимларни, шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларни (бундан фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлар бажараётган, хизматлар кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар мустасно) ўз ичига олади.
3. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда, ваколатхоналар ва филиалларда (агар мавжуд бўлса) ишлаётган ходимларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 27 августдаги 3-мб-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 25 августдаги 6497-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-2, 09.09.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 10.09.2025 й., 10/25/2858-2/0815-сон)
4. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қуйидагиларни алоҳида тартибда ҳисоблаш ҳамда уларни қўшиш йўли билан аниқланади:
6. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлашда ҳосил бўлган ўртача йиллик сони кўп қийматга қараб бутун сонгача яхлитланади.
2-боб. Тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш
7. Тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини ҳисобот йилининг барча ойлари бўйича қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
W = (Wm1 + Wm2 + … + Wm12) / 12, бунда:
W — меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони;
Wm1, Wm2, ... — январь, февраль ва мос равишда йилнинг кейинги ойларидаги меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони.
8. Тўлиқ бир йил давомида фаолият юритмаган тадбиркорлик субъектлари учун (масалан, йил давомида ташкил этилган, мавсумий ишлаш хусусиятига эга бўлган ва ҳоказо) меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони тадбиркорлик субъектининг барча фаолият юритган ойлари учун мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш орқали аниқланади.
9. Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларни қўшган ҳолда ойнинг биринчи санасидан ўттизинчи ёки ўттиз биринчи санасигача (февраль ойи учун йигирма саккизинчи ёки йигирма тўққизинчи санагача) ҳисобот ойининг ҳар бир календарь кунидаги меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Wm = (Wd1 + Wd2 + … + Wdn) / n, бунда:
Wm — меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони;
Wd1, Wd2, ... — биринчи, иккинчи ва мос равишда ойнинг кейинги саналаридаги меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимлар сони;
n — ҳисобот ойидаги жами календарь кунлари сони.
10. Бир ойдан кам вақт фаолият кўрсатган тадбиркорлик субъектида (масалан, янги ишга туширилган, мавсумий ишлаш хусусиятига эга бўлган ва ҳоказо) меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони тадбиркорлик субъектининг ҳисобот ойида барча ишланган кунлари учун (бунга унинг ишлаш давридаги дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳам киради) мазкур ходимларнинг сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойидаги жами календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади.
3-боб. Ташқи ўриндошлар ва фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш
11. Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини ҳисобот йилининг барча ойлари бўйича қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
EW = (EWm1 + EWm2 + … + EWm12) / 12, бунда:
EW — ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони;
EWm1, EWm2, ... — январь, февраль ва мос равишда йилнинг кейинги ойларидаги ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони.
12. Ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони меҳнат шартномасида кўзда тутилган иш вақти давомийлигига мутаносиб равишда қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-1, 08.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)
EWt1, EWt2, ... — биринчи, иккинчи ва кейинги ташқи ўриндошларнинг жорий ойда ишлаган иш вақти давомийлиги;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-1, 08.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-1, 08.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)
Иш вақтининг нормал давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасига мувофиқ белгиланади.
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-1, 08.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)
Агар тадбиркорлик субъектининг ҳам беш кунлик ҳам олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлари мавжуд бўлса ушбу тадбиркорлик субъектлари учун олти кунлик иш ҳафтасидаги нормал иш вақти олинади.
13. Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини ҳисобот йилининг барча ишланган ойлари бўйича қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
СWm1, СWm2, ... — январь, февраль ва мос равишда йилнинг кейинги ойларидаги фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача ойлик сони.
14. Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача ойлик сони дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларни қўшган ҳолда ойнинг биринчи санасидан ўттизинчи ёки ўттиз биринчи санасигача (февраль ойи учун йигирма саккизинчи ёки йигирма тўққизинчи санагача) ҳисобот ойининг ҳар бир календарь кунидаги (шартноманинг амал қилиш муддатида) ходимлар сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
СWd1, СWd2, ... — биринчи, иккинчи ва мос равишда ойнинг кейинги саналаридаги фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимлар сони;
n — ҳисобот ойидаги жами календарь кунлари сони.
15. Агар ходим тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси асосида ишлаш билан бир вақтнинг ўзида мазкур тадбиркорлик субъекти билан фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартнома асосида ишлаётган бўлса, фақат асосий лавозими бўйича меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимлар сонида ҳисобга олинади.
16. Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш бўйича шартли мисол мазкур Низомнинг иловасида келтирилган.
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
18. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2017 йил 9 январь
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 9 январь
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2017 йил 9 январь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. РАФИКОВ
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини ҳисоблаш бўйича
ШАРТЛИ МИСОЛ
Тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини 24 май санасида бошлади. Мазкур тадбиркорлик субъекти билан 24 майда меҳнат шартномаси тузган ва меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилган ходимлар сони 70 кишини ташкил қилди. 27 майда 6 киши ишга қабул қилинди, 28 майда 1 киши билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, 29 майда 5 киши ва 31 майда яна 4 киши ишга қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони ҳисобот ойининг ҳар бир календарь куни учун ходимлар сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини ҳисобот ойининг календарь кунлари сонига бўлиш орқали аниқланади (1-жадвал).
1-жадвал
Тўлиқ бир ой фаолият юритмаган тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларининг ўртача ойлик сонини аниқлаш
Йилнинг кейинги ойлари учун меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига мувофиқ меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони мазкур ходимларнинг ўртача ойлик сонини қўшиш ва ҳосил бўлган йиғиндини 12 га бўлиш йўли билан аниқланади (2-жадвал).
2-жадвал
Тўлиқ бир йил фаолият юритмаган тадбиркорлик субъектида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш
Ойлар
Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик сони, киши
Тадбиркорлик субъекти томонидан ноябрь ойида 3 нафар ташқи ўриндошлар билан меҳнат шартномалари тузилиб, яъни, 1-ташқи ўриндош билан меҳнат шартномасида иш вақтининг давомийлиги кунига 3 соатдан 26 кун, 2-ташқи ўриндош билан кунига 2 соатдан 20 кун ва 3-ташқи ўриндош билан эса кунига 1 соатдан 15 кун этиб белгиланган (3-жадвал).
(тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-1, 08.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)
3-жадвал
Ташқи ўриндошларни ҳисобга олиш жадвали
Ташқи ўриндошлар
Ташқи ўриндошларнинг жорий ойда ишлаган иш вақти, соат
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 182-моддасига мувофиқ олти кунлик (40 соатли) иш ҳафтаси учун октябрь ойида иш вақтининг нормал давомийлиги 174 соатни ташкил этади. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандида келтирилган формулага асосан, ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони қуйидагига тенг бўлади:
(ўнинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 35-mb-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 19-2023/qq-сонли қарори (рўйхат рақами 2858-1, 08.06.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон)
133 киши * соат
= 0,8 киши
174 соат
Йилнинг кейинги ойлари учун ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони худди шу тарзда аниқланади.
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига мувофиқ ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади (4-жадвал).
4-жадвал
Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш
Ойлар
Ташқи ўриндошларнинг ўртача ойлик сони, киши
Октябрь
0,8
Ноябрь
1,2
Декабрь
1,8
Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони
(0,8 + 1,2 + 1,8) : 12 = 0,3
Декабрь ойида тадбиркорлик субъекти томонидан 5 нафар жисмоний шахс билан хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобот йилининг 13 декабридан 23 декабригача бўлган муддатга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилди. Мазкур ҳолатда, фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик сони Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ қуйидагича аниқланади (5-жадвал).
Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаган ходимларнинг ўртача йиллик сони қуйидагича аниқланади:
1,8 киши
= 0,2 киши
12
Тадбиркорлик субъектида ҳисоб-китоблар натижасида меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ҳисобот йили учун ўртача йиллик сони 53,8 ни ташкил қилди.
Ҳисобот йили давомида ташқи ўриндошлар билан меҳнат шартномаси тузилиб, мазкур ходимларнинг ўртача йиллик сони 0,3 ни ташкил қилди.
Шунингдек, жисмоний шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусда шартномалар тузилиб, мазкур ходимларнинг ўртача йиллик сони 0,2 ни ташкил қилди.
Тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сони Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан қуйидагича аниқланади (6-жадвал).
Меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони
53,8
Ташқи ўриндошларнинг ўртача йиллик сони
0,3
Фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар асосида ишлаётган ходимларнинг ўртача йиллик сони
0,2
Жами
(53,8 + 0,3 + 0,2) = 54,3
Шундай қилиб, Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига асосан ҳисобот йилида тадбиркорлик субъекти ходимларининг ўртача йиллик сони 55 кишини ташкил қилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 104-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 08.06.2023 й., 10/23/2858-1/0345-сон; 10.09.2025 й., 10/25/2858-2/0815-сон)