Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ишончли ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш борасида қулай шарт-шароитлар яратилди.
Тадбиркорлик тузилмаларига давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини тубдан оширишга доир комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар кўрилди.
Туман ва шаҳарларда ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (бундан буён — «ягона дарча» марказлари) томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этган ҳолда рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ошкоралигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур соҳада амалга оширилган ишларнинг таҳлили тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш, «ягона дарча» марказларини самарали бошқариш, улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришда тизимли ёндашувни ҳамда уларнинг бошқа давлат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш зарурлигини кўрсатмоқда.
Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ҳамда жойларда халқ билан бевосита мулоқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиал ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
6. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2017 йилда фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвали 2-иловага мувофиқ;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2018 — 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
бир ой муддатда 2017 йилда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини;
икки ой муддатда 2018 — 2020 йилларда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини;
2017 йил 1 сентябрга қадар 2018 — 2020 йилларда фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини амалга ошириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2 ва 3-иловаларда белгиланган, фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини жорий этишга доир тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.
(7-банднинг бешнчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имкониятини яратиш йўли билан Давлат хизматлари марказлари орқали қоғоз шаклида бериладиган махсус бланкалардаги рухсатнома ва лицензияларни мажбурий расмийлаштириш талаби 2018 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2017 йилнинг I чорагида қуйидагиларни таъминлайдиган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
«ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат берувчи ҳужжатлар ва лицензиялар (бундан буён — рухсатнома ва лицензиялар) олиш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш;
тадбиркорлик субъектлари учун қулай шаклда рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланиш;
тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисида электрон шаклда ариза бериш имкониятини яратган ҳолда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини автоматлаштириш;
тадбиркорлик субъектлари «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича қаерда ва қай тарзда мурожаат қилганидан қатъи назар, рухсатнома ва лицензиялар олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишнинг бориши ва натижасини кузатиш имконияти;
рухсатнома ва лицензиялар реестрларидан маълумот олиш имконияти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. 2-иловада кўрсатилган, Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатаётган ваколатли органлар:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ой муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш орқали тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқ рўйхатини белгиласин ҳамда эскирган ва замон талабларига жавоб бермайдиган ҳужжатлар ва маълумотларни тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиш тўғрисидаги талабларни бекор қилишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
белгиланган муддатлардан бошлаб Жадвалга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги аризаларни тўғридан-тўғри тадбиркорлик субъектларидан қабул қилиш амалиётини бекор қилсин;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир тизимли чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2020 й., 06/20/5930/0105-сон)
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «ягона дарча» марказларининг давлат мулки бўлган барча бино ва иншоотларини, уларга тегишли асбоб-ускуналар, ҳужжатлар ва бошқа мулк Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига белгиланган тартибда текин тақдим этилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 февраль,
ПҚ-2750-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
2017 йилда фақат тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматларини жорий этиш
ЖАДВАЛИ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсатиладиган хизмат, бериладиган ҳужжат номи

Ҳаракат ва (ёки) муайян фаолият

Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган

Жорий этиш муддати

1.

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Фармацевтика фаолияти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Хаджибаев А.М.)

2017 йил

1 июль

2.

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Тиббий фаолият

3.

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома

Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштириш

5.

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия

Ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматларини тақдим этиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Мирзахидов Х.М.)

2017 йил

1 июль

6.

Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига лицензия

Нодавлат таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2017 йил

1 октябрь

7.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Абдусаматов Б.Х.)

2017 йил

1 октябрь

9.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш

10.

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар сақланадиган

ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш

14.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси

(Закиров Б.И.)

2017 йил

1 октябрь

18.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга оид фаолиятни амалга ошириш

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги

(Сабиров Б.Б.)

2017 йил
31 декабрь

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
2018 — 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, фақат тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари
РЎЙХАТИ
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 январдаги ПФ-5302-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Т/р

Бериладиган ҳужжат, кўрсатиладиган хизмат номи

Жорий қилиш муддати

Масъул органлар

I. Рухсат бериш тартиб-таомиллари

3.

3.

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома

2019 й.

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Ҳамроев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев А.М.), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Турамуратов И.Б.), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Гулямов Б.В.)

4.

4.

Йўллар, йўл иншоотлари, темир йўл ўтказгичлари, йўллар ва кўчалар бўйлаб жойлашган сервис шохобчалари, АЁҚШ, АГТҚС ва АГҚС, бино ва иншоотлар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда транспорт воситалари конструкциялари лойиҳаларини келишиш

2019 й.

Ички ишлар вазирлиги(Азизов А.А.)

8.

8.

Махсус қўлланиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озуқавий қўшимчалар, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотларини четдан келтириш ва ишлаб чиқаришга рухсатнома

2019 й.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибаев А.М.)

10.

10.

Дори воситаси ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома

2019 й.

12.

12.

Лойиҳавий ҳужжатларнинг меъморий-режалаштириш топшириғига мувофиқлиги нуқтаи назаридан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги меъморий-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш

2018 й.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев А.Х.)

13.

13.

Меъморий-режалаштириш топшириғи

2019 й.

15.

15.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдусаматов Б.Х.)

16.

16.

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома

2018 й.

17.

17.

Ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, трофейлар, тулумларни олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

18.

18.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

2018 й.

21.

21.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик

2018 й.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Хидоятов Д.А.)

22.

22.

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик

2018 й.

30.

30.

Божхона омборини таъсис этиш

2019 й.

31.

31.

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш

2019 й.

32.

32.

«Эркин омборхона» божхона режимида омборхона таъсис этиш

2019 й.

35.

35.

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома

2019 й.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов К.И.)

36.

36.

Суғурталовчини қайта ташкил этишга рухсатнома

2019 й.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси (Ризаев Д.Х.)

38.

38.

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиш

2019 й.

40.

40.

«Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси назорати остидаги объектларда электр қурилм?ларни созлаш ишларини бажаришга рухсатнома

2020 й.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Гулямов Б.В.)

41.

41.

Ускуналар, қувурлар, цистерна ва бошқа сиғимларни кимёвий ҳимоя қилиш ишларини бажаришга рухсатнома

2020 й.

«Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Гулямов Б.В.)

42.

42.

Локомотивлар, юк ва изотермик вагонларнинг хизмат қилиш муддатларини узайтиришга техник ечимлардан ишлаб чиқаришда фойдаланишни келишиш

2020 й.

«Ўздавтемирйўлназорат» ДИ (Ахмедов Д.Б.), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Дехканов Д.Т.)

45.

45.

Объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва сейсмик барқарорлиги тўғрисида давлат экспертизаси хулосаси

2019 й.

Давлат экспертиза органлари

49.

49.

Муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун техник шарт

2018 й.

Фойдаланиш ташкилотлари

II. Лицензияланадиган фаолият турлари

51.

2.

Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти

2019 й.

Молия вазирлиги (Ходжаев Б.А.)

53.

4.

Лотереялар ташкил этиш

2019 й.

54.

5.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш

2018 й.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.М. Садиков)

58.

9.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш

2019 й.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев А.Х.)

60.

11.

Товар-хом ашё биржаларининг биржа фаолияти

2019 й.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

62.

13.

Туризм фаолияти

2020 й.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Шарапов А.К.)

65.

16.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш

2020 й.

Транспорт вазирлиги (Деҳқонов Д.Т.)

66.

17.

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият билан шуғулланиш

2019 й.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш маркази (Шакиров Б.А.)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига
ШАРҲ

Халқ билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар, тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар лицензия ва рухсатнома бериш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш жараёнларида давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатишни самарали ташкил этишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар сақланиб келаётганини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини бошлаши учун ҳанузгача турли давлат органларига мурожаат этишга мажбур бўлмоқда, лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш жараёнларида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан зарур даражада фойдаланилмаяпти, кўпчилик давлат хизматлари, афсуски, ҳали ҳам анъанавий усулларда, қоғоз шаклида кўрсатилмоқда.

Хорижий тажриба шуни кўрсатмоқдаки, «ягона дарча» маркази каби институтлар давлат хизматларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ҳамда давлат органларининг тадбиркорлик тузилмаларига ўз вақтида кўмаклашишга доир фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.

Мазкур соҳада тадбиркорлик субъектлари кўтарган долзарб муаммо ва таклифлар, ўтказилган ўрганишлар натижаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчилик ҳолатлари вужудга келишига йўл қўймасликка, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали уларнинг сифати ва самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган.

Қарорга мувофиқ туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказлари туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарувига ўтказилмоқда. Бу эса «ягона дарча» марказларини самарали бошқариш, уларнинг фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини беради.

Банклар ва кредит бюролари, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналаридан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш «ягона дарча» марказлари зиммасига юклатилмоқда. Бундай чора тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг мавжуд тарқоқ тизими ўрнига янги, яхлит тизимни яратишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «ягона дарча» марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишга оид қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли орган этиб белгиланди.

Мазкур вазифаларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат хизматларини кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, жойларда эса унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.

«Ягона дарча» марказлари орқали давлат хизматларини сифатли ва самарали кўрсатишга тўсқинлик қиладиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилмоқда.

Мазкур комиссиялар тизимли равишда, шу жумладан жойларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва давлат хизматларининг сифати, очиқлиги ва шаффофлигини оширишга қаратилган зарур чораларни кўриш билан шуғулланади.

«Ягона дарча» марказлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 16 турдаги рухсатномаларни бошқа идораларга бормасдан расмийлаштириш амалиёти сансалорликларнинг олдини олишга, тадбиркорлик субъектларининг вақти ва моддий сарф-харажатларини тежашга кўмаклашди.

Ана шундай ижобий амалиётни янада кенгайтириш мақсадида қарорда талаб энг юқори бўлган қўшимча 86 турдаги лицензия ва рухсатномаларни «ягона дарча» марказлари орқали расмийлаштириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эндиликда тадбиркорлик субъектлари юқоридаги лицензия ва рухсатномаларни олиш учун бошқа идораларга бормасдан, уларни аниқ муддатларда берадиган «ягона дарча» марказларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади. «Ягона дарча» марказлари барча зарур келишиш тартиб-таомилларини тадбиркорлик субъекти иштирокисиз мустақил амалга оширади.

Бундан ташқари, 2018 йил 1 январдан бошлаб «ягона дарча» марказлари орқали тақдим этиладиган лицензия ва рухсатномаларни қоғоз шаклидаги махсус бланкаларда мажбурий расмийлаштириш талаби бекор қилинади. Бунда берилган, тўхтатиб қўйилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган, шунингдек амал қилиши тугатилган рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси орқали олиш имконияти яратилади.

2017 йилнинг I чорагидан ишга тушириладиган «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуаси:

тегишли давлат органига бормасдан туриб, «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматларини электрон шаклда олишга;

рухсатнома ва лицензиялар олиш тартиби ва муддатлари ҳақидаги, шунингдек рухсатнома ва лицензиялар реестридаги маълумотлардан масофадан туриб фойдаланишга;

«ягона дарча» марказлари орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари бўйича рухсатнома ва лицензия бериш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш жараёни ва натижасини, қаерда ва қай тарзда мурожаат этганидан қатъи назар, кузатишга имкониятлар яратади.

Қарорни амалга ошириш, шубҳасиз, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатишни янги сифат босқичига кўтаришга, аҳолининг давлатга нисбатан ишончини оширишга, «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғояни ҳаётга жорий этишга кўмаклашади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 61-модда, 20-сон, 354-модда, 27-сон, 608-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 01.02.2020 й., 06/20/5930/0105-сон; 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 14.07.2021 й., 06/21/6261/0667-сон)