«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади), бошқа ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган давлат электрон хизматини ўрганиш ва таҳлил қилишга ягона ёндашувни таъминлаш, шунингдек хизматлар кўрсатиш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.