Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2793-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 сентябрь,
227/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 9 сентябрдаги 227/5-сон қарорига
ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«г» кичик банддан «асосий» деган сўз чиқариб ташлансин;
«д» кичик банд «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган ва 5 нафар магистратура талабаси ёхуд давлат (номли) стипендиялар танловлари ёки халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«е» кичик банд «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда 10 та мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 2 та мақола чоп эттирган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«ж» кичик банд «, шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография чоп эттирган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 13-банднинг «д»кичик банди «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун илмий даража олган 3 нафар олий малакали мутахассисни тайёрлаган ва 5 нафар магистратура талабаси ёхуд давлат (номли) стипендиялар танловлари ёки халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«г» кичик банддаги «бир йил давомида ИТМнинг асосий штатида» деган сўзлар «бир йил «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида ИТМнинг штатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«д» кичик банд «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун камида 3 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис тайёрлаган ва 5 нафар магистратура талабаси ёхуд клиник ординатура битирувчисига илмий раҳбарлик қилган ёки давлат (номли) стипендиялар танловлари ёхуд халқаро ёки республика олимпиадалари ёхуд танловлари ғолибларини тайёрлаган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 17-банднинг «д» кичик банди «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун камида 3 нафар илмий даража олган олий малакали мутахассис тайёрлаган ва 5 нафар магистратура талабаси ёхуд клиник ординатура битирувчисига илмий раҳбарлик қилган ёки давлат (номли) стипендиялар танловлари ёхуд халқаро ёки республика олимпиадалари ёхуд танловлари ғолибларини тайёрлаган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 18-банднинг биринчи хатбошиси «(мазкур банд тиббиёт соҳасидаги талабгорларга нисбатан татбиқ этилмайди)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«в» кичик банддан «асосий» деган сўз чиқариб ташлансин;
«г» кичик банд «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан илмий журналларда 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттирган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«д» кичик банд «, шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография нашр эттирган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«ж» кичик банд «талабасига» деган сўздан кейин «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 5 нафар магистратура талабасига)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«г» кичик банд «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун мазкур рўйхатдаги илмий журналларда камида 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола чоп эттирган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«д» кичик банд «, шунингдек тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун қўшимча равишда 1 та монография чоп эттирган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
«б» кичик банд «3 йиллик» деган сўзлардан кейин «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 5 йиллик)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«в» кичик банддаги «бир йил давомида ИТМнинг асосий штатида» деган сўзлар «бир йил «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 3 йил) давомида ИТМнинг штатида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд «(тиббиёт соҳасидаги талабгорлар учун 1 та монография ва камида 5 та илмий мақола, шундан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та илмий мақола чоп эттирган)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
2016 йил 29 август
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХОБОВ
2016 йил 29 август
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2016 йил 29 август
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2016 йил 29 август
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2016 йил 29 август
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2016 йил 29 август
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИХОВ
2016 йил 29 август
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
2016 йил 29 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 39-сон, 465-модда)