|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 сентябрь,
ПФ-4841-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли Фармонига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
б) 30-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорида:
а) 2-илованинг «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси» қаторидаги «Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси» сўзлари «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналар уюшмаси «Ўзбекозиқовқатзахира» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 23 июлдаги ПҚ–2374-сонли қарори 5-иловасининг «Мувофиқлаштирувчи вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари» бўлимидаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси» сўзлари «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира» сўзларига алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли Фармонига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва чакана савдони либераллаштириш ҳамда уни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 февралдаги ПФ-4087-сонли Фармони иловасининг 11-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2011 йил 23 майдаги ПФ-4311-сонли Фармони.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 8 июндаги ПҚ-374-сонли Қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мевасабзавоттайёрловсавдо» ихтисослаштирилган ҳудудий компанияларни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 9 ноябрдаги ПҚ-1638-сонли Қарорининг 1-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 442-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)